5. нефт, газ конденсати ва нефт махсулотларини қабул қилиш ва юклаб жўнатиш


НЕФТ, ГАЗ КОНДЕНСАТИ ВА НЕФТ МАХСУЛОТЛАРИНИ ТЕМИР ЙЎЛ ЦИСТЕРНАЛАРИГА ҚЎЙИШ ВА УЛАРНИ БЎШАТИШ


Download 176 Kb.
bet2/11
Sana08.02.2023
Hajmi176 Kb.
#1176296
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
нефт ташиш ва саклаш

5.2. НЕФТ, ГАЗ КОНДЕНСАТИ ВА НЕФТ МАХСУЛОТЛАРИНИ ТЕМИР ЙЎЛ ЦИСТЕРНАЛАРИГА ҚЎЙИШ ВА УЛАРНИ БЎШАТИШ
5.2.1. Темир йўл цистерналарига бўшатишга юбориш ёки уларни нефт махсулотлари билан базадан чиқариш “Правила перевозок опаснқх грузов по железнқм дорогам” талабларига мос равишда амалга оширилиши керак.
5.2.2 Темир йўл цистерналарини бўшатиш ва тўлдиришга юбориш ҳамда уларни нефт базадан нефт махсулотлари билан чиқаришни аста-секин равон, силкитмасдан бажарилиши керак.
Темир йўл цистерналарни тормозлаш учун ёғочдан ёки учқун бермайдиган металдан ишланган бошмоқлар қўлланилиши керак. Хода, тахта ва бошқа предметлар билан тормозлаш ТАҚИҚЛАНАДИ.
Бўшатиш ва тўлдириш қурилмалари жойлашган темир йўллар бўйича тепловозларнинг харакатланиши ТАҚИҚЛАНАДИ.
Уларни фақат айланма темир йўллари бўйича харакатланишига рухсат берилади.
5.2.3 Темир йўл цистерналарни саралаш, бириктириш ва уларни ажратиш нефт махсулотларини қуйиш ва тўкиш пунктларидан ташқарида амалга ошириш керак.
5.2.4 Икки томонлама эстакадалар осон алангаланувчи (чақнаш температураси 610С дан кам) нефт махсулотларини тўкиш – қуйишда, операция тамом булмагунича ва тўсатдан тўкилган нефт махсулотларини тозалаб олиш бўйича зарур чораларни амалга оширмагунча маршрутни иккинчи йўлда иш бажариш ТАҚИҚЛАНАДИ.
5.2.5 Қуйиш - тўкиш қурилмаси атрофлари, кириб келиш темир йўл излари доимо тоза ҳолда бўлиши, қишки вақтларда қордан тозаланиб туриши зарур.
5.2.6 Тўкиш – қуйиш операциялари билан боғлиқ бўлмаган ишчиларнинг нефт махсулотларини қуйиш зонасида бўлиши ТАҚИҚЛАНАДИ.
5.2.7 Нефт махсулотларини тўкиш ёки қуйишдан олдин ҳамма қайта ёқувчи зулфин ва жўмраклар тўғри очилганлиги ҳамда ҳамма тўкиш – қуйиш қурилмаларининг созлиги бирлаштирувчи шланглар ёкителескопик қувурларнинг зич уланганлиги текширилган бўлиши керак, аниқланган носозликлар дарҳол бартараф қилиниши керак. Агар носозликни бартараф қилишни иложи бўлмаса, оқиб кетиш аниқланган устун ёки бўлимлар тармоқдан узиб қўйилиши керак.
5.2.8 Тўқиш – қуйиш тамом бўлгандан сўнг пастки тўкиш асбоблари ва қуйиш қурилмаси хавфсизлик чораларига риоя қилиниб цистернадан ажратиб қўйилиши керак.
5.2.9 Маршрутлар, гуруҳ ва якка вагон – цистерналарни тўкиш – қуйиш вақти “Правила перевозки опсных грузов по железным дорогам”га мувофиқ темир йўл билан шартнома асосида келишилган ҳолда ўрнатилади.
5.2.10 Тўкиш – қуйиш операциялари вақтида тўкилган нефт махсулотлари дарҳол олиниб, тозаланган жойга эса қум тўкилади.
5.2.11 Тўкиш – қуйиш жойларини ёритиш учун прожекторлар ҳамда портлашга қарши ўта ишончли стационар ёриткичлар қўлланилади (ПУЭ – 95, VII – 3 – 12 жадвал).
5.2.12 Тўкиш – қуйиш операциялари вақтида маҳаллий ёритиш учун эстакадаларда фақат портлашдан ҳимояланиб ишланган аккумляторли фонуслар қўлланилаши зарур.
5.2.13 Темир йўл цистерналаридан нефт махсулотларини тўкишни қувурузаткичлар бўйича насослар ёки ўзи орқали новлар ёрдамида амалга оширилади.
5.2.14 Оч ранг нефт махсулотлари (бензин, керосин, дизел ёқилғиси) темир йўл цистерналаридан пастки тўкиш асбоблари ёрдамида, уларнинг носозлиги ёки йўқлигида цистерна люклари орқали темир йўл цистерналарини тўла бўшата оладиган вакуум насослари ёки воситалар билан тўкилади.
5.2.15 Нефт махсулотларини момоқалдироқ вақтида тўкиш ва қуйиш ТАҚИҚЛАНАДИ. Цистерна люклари ёпиқ бўлиши керак.
5.2.16 Махсулотни қуйишда унинг турига қараб мос келадиган ишга яроқли цистерналари ишлатиш керак.
Нефт маҳсулотларини цистернага қуйишга тайёрлашни темир йўл ёки цистерналарни тайёрлашни намунали технологик жараён ва ГОСТ 1510 да кўзда тутилган талабларга риоя қилиб, темир йўл ҳисобидан юк жўнатувчи амалга оширади.
5.2.17 Тижорат муносабатларига кўра тегишли юкларни ташиш учун цистерналарни яроқлигини жўнатувчи аниқлайди; у нефт, газконденсати ва нефт маҳсулотларини мос бўлмаган ёки тозаланмаган цистернага қуйиш натижасида ҳамда улардан нотўғри фойдаланиш оқибатида бузилганлигига ЖАВОБГАР ҳисобланади.
Нефт маҳсулотлари қуйиладиган пунктларда маҳсулот қуйишга мўлжалланган цистерналарни, юк жўнатувчи томонининг инспекторлари, темирйўл станциясининг ишчилари ёки қуйишдаги ювувчи – буғловчи корхоналар ишчилари билан бирга кўздан кечирилади.
5.2.18 Темир йўл цистерналарига маҳсулотни қуйишдан олдин қуйидагиларни бажариш зарур:
А) Цистерна ички ва ташқи юзларининг ифлосланганлик даражасини юзаки қараб чиқиш, бегона предметлар борлигини текшириш;
Б) Нефт маҳсулотларининг қолдиғини ўлчаш, унинг маркасини ва қуйилаётган нефт маҳсулотларига мослигини аниқлаш, цистерна ичида мойсимон чўкиндилар, муз ёки сув борлигини ва цистернани тижорат муносабатларига кўра юк ташишга яроқлилигини аниқлаш;
В) Қопқоқ остидаги ёки цистерна қозони четларидаги қолдиқни аниқлаш;
Г) қопқоқ, ёпқич, ишчи майдончалар ва цистерна нарвони олдидаги ифлосланганлик (мазутланганлик)ни текшириш;
Д) люк қопқоғи, лбюк махсус туйнуги ошиқ-мошиғи ва қопқоқ четларини техник ҳолатини, люк махсус туйнугидаги бензинга чидамли қистирманинг борлигини текшириш;
Е) қопқоқ ёпқични герметик ёпилишига тўсқинлик қилувчи қулоқли гайкалар носозлигини ёки уларнинг йўқлигини аниқлаш;
Ж) пастки тўкиш асбоби патрубка тиқинларини, сиқувчи винтларини ва тиқин бандларини ёки уларнинг шикастланганлигини аниқлаш;
З) нарвонларнинг техник ҳолатини, девор, суянчиқ, тутқич, тўсиқларни маҳкамлаш, ишчи майдончаларнинг тўшалганлигини текшириш.
Ҳамма аниқланган носозликлар ва камчиликлар умумий шаклда далолатнома билан ҳужжатлаштирилади.
Темир йўл цистерналарига маҳсулот қуйишга рухсатни техник кўздан кечирувчиларнинг рухсатисиз берилмайди.
5.2.19 Тўкиш асбоблари, ички ва ташқи нарвонлари, қопқоқлари, қулоқли гайкалари носоз, қозони тешик, пломбалаш учун қопқоқдаги тешик йўқ бўлганда ҳамда резинали қистирмасиз носоз цистерналарни махсулот қуйишга юбориш ва улардан фойдаланиш ТАҚИҚЛАНАДИ.
5.2.20 Қуйиш вақтида цистерна ичига бегона перметларни туширмасдан диққат билан кузатиш ва нефт махсулот юзасида ҳеч қандай бегона предметлар сузиб юрмаслигига эътибор бериш керак.
5.2.21 темир йўл цистерналарига нефт махсулотларини аста-секин, равон оқимда, сачратмасдан ва силкитмасдан, йўлда кетаётгандатемпература кўтарилиши туфайли ҳажми кенгайиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда белгиланган юзагача қуйиш керак.
5.2.22 Темир йўл цистерналаридан махсулот оқиб кетиш ҳолати аниқланганда носозлик тўла бартараф қилингунга қадар қуйиш дарҳол тўхтатилиши керак. Агар оқиб кетишини бартараф қилишни иложи бўлмаса, цистерна қуйилган нефт махсулотлардан бўшатилиши ва жўнатиш станциясига қайтарилиши лозим.
5.2.23 Темир йўл цистерналаридаги пастки тўкиш асбоблари носоз бўлган тақдирда, уларни лом, босқон ва бошқа асбоб-мосламалар ёрдамида очиш ТАҚИҚЛАНАДИ. Бу ҳолда нефт махсулоти фақат цистернанинг юқори бўғизи орқали тўкилиши керак.
5.2.24 Темир йўл цистерналарига нефт махсулотларининг қуйиш тамом бўлиши билан қуйиш эстакадаси юқорисида жойлашган шланглар ва устунлар нефт махсулотларидан бўшатилиши цистерна люки қопқоғи эса герметик ёпилиши керак.
5.2.25 Тўкишдан олдин цистерналардаги, жўнатиш пломбаси бутунлигини темир йўл вакили билан, текшириш керак, сўнгра юк варақаси ва сифат паспортини олиб, ГОСТ 2517 га мос равишда намуна олиш, айни пайтда МИ 1707 талабларини ҳисобга олган ҳолда ГОСТ 3900 бўйича зичлигини ўлчаш, ишлатиш йўриқномасига мос равишда датчиклар кўрсатишига қараб температурасини ўлчаш ва ГОСТ 7502 бўйича стаационар юза ўлчагичлар ёки қўлда шовун билан тўлдириш баландлигиниўлчаш керак.
5.2.26 Қовушқоқлик ёки қотиш температурасига қараб иситиш ва тўкишга жўнатилиш муддатлари бўйича нефт махсулотлари қуйидаги тўрт гуруҳга бўлинади:
1- 4с; 2 – 6с; 3 – 8с; 4 – 10 соат.
Йилнинг совуқ даврида (15 октябрдан 15 апрелгача) қовушқоқ ва қотаётган нефт махсулотларини тўкишда муаммолар содир бўлган ҳолларда уларни иситиш зарурати туғилса, юк олувчига “Правила перевозок опасных грузов по железным дорогам”га мувофиқ шундай юкларни иситиш ва тўкишга имтиёзли вақт берилади.
5.2.27 Агар нефт маҳсулотлари унга мос келмайдиган цистернада келса (масалан мазут, мой юқори томонидан тўкиладиган цистерналарда), юк қабул қилувчининг илтимосига кўра, бундай цитерналарини тўкиш муддати узайтирилади, лекин “Правила перевозок опасных грузов по железным дорогам”га мувофиқ механизациялашган усулда тўкиш учун белгиланган муддатдан ошмаслиги керак.
5.2.28 Қовушқоқ ва қотадиган нефт махсулотлари иссиқдан ҳимояланган цистерна термослардан ёки буғ билан иситиладиган цистерналарда ташилиши керак.
Қовушқоқ ва қотадиган нефт маҳсулотларини оддий цистерналарда ташиган пайтда уларни кўчма спиралсимон электр-грелка (змеевик) ва бошқ. Ёрдамида иситилади.
5.2.29 темир йўл цистерналаридаги қотиб қолган нефт махсулотларини ҳамда цистерна тўкиш – қуйиш қурилмаларини фақат буғ, иссиқ сув, иситилган нефт маҳсулот (циркуляция усули), қум ёки электр иситгичлар билан иситиш мумкин. Бу мақсадларда очиқ оловни (гулхан, манқал, аланга, пайвандлаш лампалари ва бошқ.) қўллаш ҚАТЪИЯН ТАҚИҚЛАНАДИ.
5.2.30 Буғли спиралсимон электрогрелка (змеевик)лар, фақат нефт махсулоти ичига, суюқлик юзасидан камида 50 см чуқурликгача кўмдирилгандагина ишга туширилиши мумкин.
Иситиш вақтида температура кўтарилииши билан нефт махсулотларининг ҳажми кенгайганда цистернадан чиқиб кетмаслигига эътибор бериш керак.
Цистерналарда суюқликни иситиш температураси нефтмахсулоти буғларини чақнаш температурасидан 150Сга паст бўлиши керак.
5.2.31 Этиллашган бензинларни қуйиш ва тўкиш улар билан ишлашдаги хавфсизлик чоралари бўйича йўриқномага қатъиян мос равишда амалга оширилиши керак.
5.2.32 Темир йўл цистерналарининг эстакадаларда ҳар қандай силжиши нефт махсулотларини тўкиш – қуйиш участка (цех) оператори (катта оператори) билан албатта келишилган бўлиши ва цистернани силжишига тайёрлиги синчиковлик билан қараб чиқилиши керак.



Download 176 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling