153
белгилаб олиниши лозим. Иккинчидан, савдо персонали ишини
ташкил қилиш ва бошқариш билан боғлиқ қатор қарорлар қабул
қилиш,
жумладан, сотув бўлими ҳажми ва структурасини белгилаш,
рекрутинг, танлов, ўқитиш, мотивация,
компенсация, фаолиятни
назорат қилиш ва баҳолаш зарур. Учинчидан,
сотувчиларнинг саъй-
ҳаракатларини муайян мақсадларга – сотув ҳудудлари,
товар
линиялари ва мижозларга йўналтириш зарур.
Сотув хизматини ташкил қилишнинг учта асосий тури мавжуд.
Муайян компанияга қайси вариант кўпроқ тўғри келиши компания ва
у учун очиқ бўлган ресурслар ҳажмига, компания сотаѐтган
маҳсулотга, у фаолият кўрсатаѐтган бозор табиатига,
савдо
воситачиларининг
ролига,
компания
сотув
бўлимининг
дистрибьюторлар билан ўзаро алоқаларига, сотув бўлимида банда
бўлган одамларнинг билими, кўникмалари ва қобилиятларига, товар
линияси кенглигига, бюджетан реклама фаолиятига ажратиладиган
маблағлар миқдорини белгилаб берадиган фойдага боғлиқ бўлади.
Савдо вакилларига маълум бир ҳудудлар, маҳсулотлар ѐки
мижозларнинг бириктириб қўйилиши – сотув бўйича
менежернинг
энг муҳим мажбуриятларидан бири бўлиб, уни тўғри бажариш учун
сезиларли таҳлилий қобилиятлар талаб этилади. Харид бўйича
менежер томонидан қабул қилинган қарорлар савдо операциялари
самарадорлигини – саъй-ҳаракатлар ва
натижа, қўшилган ҳисса ва
олинган самара ўртасидаги алоқани белгилаб беради. Улар
шунингдек, сезиларли даражада сотув фаолияти муваффақиятларини
ва қўйилган мақсадларга эришишни белгилаб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: