6- мавзу. Ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси (Этика)


Download 334.19 Kb.
Pdf ko'rish
bet20/22
Sana18.06.2023
Hajmi334.19 Kb.
#1594750
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
6- мавзу. Ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси (Этика).

Диний байрамлар. Дунёдаги барча динлар ўзига хос байрамларга эга. Ҳар бир диннинг 
ривожланиб боришида байрамларнинг аҳамияти каттадир. 
Ислом динида икки асосий ҳайит “қурбон ҳайити”, “Рўза ҳайити” кўп асрлардан буён 
нишонлаб келинмоқда. Рўза ҳайити. Рамазон – ҳижрий йил ҳисобининг 9-ойи бўлиб, ислом 
ақидалари бўйича бу ойда Оллоҳ Муҳаммад алайҳис-саломга қуръонни ваҳий қилган экан. 
Шунинг учун ҳам ислом дунёсида рамазон муқаддас ҳисобланиб, бу ойда мусулмонлар рўза 
тутишади. Рамазон якунида эса исломнинг катта байрамларидан бири – Рўза ҳайити 
бошланади. Қурбон ҳайити. “Қурбонлик” - “Яқинлик” маънони билдиради. Шунингдек 
қурбонлик Оллоҳнинг раҳм-шавқатига сазовор бўлиш, унга миннатдорчилик билдиришни 
ифодаловчи маросимдир. 
Ота-оналар ва фарзандлар ҳайит билан бир-бирларини қутлаб, “ҳайитликлар” совға 
қилишади. Бу улуғ айёмда устозлар зиёрат қилинади, мархумларни хотиралаб, дуолар ўқилади, 
қариндошлар ҳолидан хабар олинади, беморлар, кексалар холидан хабар олинади. ҳайит 
кунлари одамлар орасидаги гина ва аразлар унутилади. ҳайит кунлари камбағал, бева-бечора, 
етим-есирларга хайрия ва садақа бериш савоб ҳисобланади. 
 
4. Этиканинг замонавий муаммоларига илмий ва диний ёндашувлар. 
Ҳозирги кундаги умумжаҳоний глобал муаммоларни ҳал қилишдек муҳим вазифаси ҳам 
борки, у ҳақда алоҳида тўхталмасликнинг иложи йўқ. Бу муаммолардан бири, энг муҳими, 
сайёрамизда этосфера – ахлоқий муҳит даврини яратиш билан боғлиқ.
Атом, водород, нейтрон бомбаларининг кашф этилиши, ядро каллакли баллистик 
ракеталарнинг яратилиши ана шундай салбий ҳодисалардандир. Бундан ташқари, 
ноосферанинг пайдо бўлиши атмосферани, оламий океанни, ер ости ва ер усти сувларини, 
набототни, ҳайвонотни, ҳатто инсонни ич–ичидан кимёвий заҳарланишга олиб келмоқда. 
Ҳозирги кунда тирик организмларнинг, ўсимликларнинг, ҳайвонларнинг кўпгина турлари 
жисман йўқ бўлиб кетиш арафасида турибди. Айниқса, жой тополмай, океан бўйлаб кемаларда 
сузиб юрган радиоактив чиқиндилар ёки уларнинг кимсасиз гўзал оролларга кўмиб ташланиши, 
кислота ёмғирларининг кўпайиб бориши сингари ҳодисалар бағоят хатарли. Афсуски, инсон 
кўра-била туриб, ўзи ўтирган шохга болта уришни тўхтатмаётир.
Яна бир муҳим муаммо, бу – биологик ахлоқ. Мазкур ҳодиса сўнгги бир неча ўн йиллик 
ичида соф табобат муаммосидан ахлоқий муаммога айланди: эндиликда, бировнинг муайян 
аъзосини бошқа беморга жарроҳлик операцияси йўли билан ўтказиш орқали киши ҳаётини 
сақлаб қолиш ахлоқий нуқтаи назардан қандай баҳоланади, деган савол кун тартибида долзарб 
бўлиб турибди.
Биологик ахлоқ деганда, одатда, бизда ҳам, жаҳон ахлоқшунослигида ҳам асосан тиббий 
ахлоқ, табобат муаммоларига доир ахлоқий ёндашувлар тушунилади, холос. Бу унчалик тўғри 
эмас. Бизнингча, биологик ахлоқ муаммолари икки йўналишдан иборат: бири – инсонларнинг 
кичик биологик олам сифатидаги катта биологик оламга бўлган муносабатлари билан боғлиқ 
«ташқи», иккинчиси – инсонларнинг «ўз–ўзига ва ўзаро муносабатларидаги тиббиёт билан 
боғлиқ ички» ахлоқий масалалар. 
Биз одатда «экологик ахлоқшунослик» деганимизда айнан биринчи ҳодисани назарда 
тутамиз. Икки биологик оламнинг муносабатларини, яъни экологик ахлоқий муаммоларни 
биологик ахлоқ доирасида ўрганиш мақсадга мувофиқдир. 
Биоэтиканинг асосий муаммоларидан бири трансплантациядир. Чунки табобат борасидаги 
сўнгги тадқиқотлар инсон ўлими бир лаҳзада рўй бермаслигини, юрак уриши ва нафас олиш 
тўхтаганда ҳам, мия ўлмаса инсонни ўлди дейиш мумкин эмаслигини исботлаб берди. дастлаб 
мия қобиғи, ундан кейин мия танаси ҳалок бўлади. шундан кейингина инсонни ўлган деб 
ҳисоблаш мумкин. Зеро, ҳозирги кунда токи мия ўлмас экан, кўпгина ички аъзоларнинг янги 


70 
табобат техникаси воситасида ишлашда давом этишини таъминлаш ва шу орқали анча 
муддатгача инсонда тирикликнинг минимал даражасини сақлаб туриш мумкин. демак, юрак 
ёки буйракнинг кўчириб ўтказилиши ҳали ўлмаган одамнинг минимал тирикликка бўлган 
ҳуқуқини поймол қилишдир. Бундан ташқари трансплантация одам савдосини келтириб 
чиқарувчи асосий сабабга ҳам айланиб қолмоқда. Шу сабабли ҳозирги кунда 
ксенотрансплантация – ҳайвон аъзолариниинсонга кўчириб ўтказиш бўйича тадқиқотлар олиб 
борилмоқда. Лекин ксенотрансплантациянинг ҳам бир қатор ахлоқий муаммолари мавжуд. 
Биологик ахлоқшуносликнинг анчадан буён кўпчиликка маълум муаммоси, бу – аборт. 
Маълумки, тўртинчи ҳафтанинг охирида ҳомилада дастлабки юрак уриши пайдо бўлади. 
саккизинчи ҳафтанинг охирида эса мия танасининг электрофизиологик фаоллигини кузатиш 
мумкин. демак, ҳар қандай аборт, халқ таъбири билан айтганда, жонлини жонсиз қилиш, тирик 
организмни тирикликка бўлган ҳуқуқдан маҳрум этишдир. Ўлим, маълумки, ахлоқий нуқтаи 
назардан энг улкан ёвузлик ҳисобланади. айниқса мажбурий ўлим. Шунга кўра, ўлим 
жазосининг ҳуқуқий жиҳатдан қўлланилиши моҳиятан жамият томонидан ёвузликка қарши 
ёвузлик билан жавоб беришдир. Барча динларда ҳам инсонни инсон томонидан ўлдирилиши, 
жонлини жонсиз қилиш катта гуноҳ ҳисобланган. 
Этиканинг яна бир муаммоси бу – эвтоназия (“тотли ўлим”) дир. Ҳозир айрим 
мамлакатларда оғир, тузалмас касалликлардан азият чекаётган беморларни яқинлари розилиги 
билан дорилар воситасида ҳаётига чек қўйиш қонунан белгилаб қўйилди. Бу ҳодиса кўплаб 
бахс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Ахлоқшунослар уни энг катта ахлоқсизлик деб ҳисобласа, 
дин вакиллари ҳам уни қаттиқ қораламоқда. Уларнинг фикрича инсонга ҳаёт Оллоҳ томонидан 
берилади ва уни жонини олиш ҳам Унга тааллуқли. Қайси мақсадда қилинмасин бу ҳодиса 
одам ўлдириш билан баробардир. 
Ҳозирги кунда суицид ва парасуицид каби ҳодисалар ҳам инсон ахлоқига бориб 
тақалмоқда. Айниқса бу ҳодисаларнинг ёшлар орасида кўплаб кузатилаётгани ахлоқий ва 
психологик тарбияни кучайтириш лозимлигини кўрсатмоқда. 

Download 334.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling