6- мавзу. Инновацион тадбиркорлик фаолиятида маркетинг тизими
Download 1.1 Mb. Pdf ko'rish
|
Screenshot 2023-02-22 at 10.29.13.pdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- МАРКЕТИНГА ЯНГИЧА ҚАРАШЛАР ТИЗИМИ
- Инсон ресурларини бошқариш
- Ходимларни бошқариш
6- мавзу . ИННОВАЦИОН ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИДА МАРКЕТИНГ ТИЗИМИ Режа : 1. Маркетинга янгича қарашлар тизими 2. Инновацион тадбиркорликни ривожлантиришда маркетингни роли 3. Инновацияда таваккалчиликни баҳолаш 4. Инновацион товарларга нархларни шаклланиши 1. МАРКЕТИНГА ЯНГИЧА ҚАРАШЛАР ТИЗИМИ • Маркетинг инглизчадан маркет- бозор, бозордаги ҳаракат, фаолият яъни бозор фаолиятини ўрганиш маъносини англатади. • Маркетинг тушунчаси бозор билан боғлиқ бўлган исталган фаолиятни ўз ичига олади. • Маркетинг мураккаб, кўп қиррали тушунчадир. • Маркетинг- корхонаннинг товарлар ишлаб чиқариш ва сотишни ташкил этиш ҳамда бошқариш шаклидир. 1. МАРКЕТИНГА ЯНГИЧА ҚАРАШЛАР ТИЗИМИ • Маркетинг- мижозни керакли товар ва хизматлар билан таъминлашда «мижозни қаноатлантириш яъни, мижознинг эҳтиёжи, хоҳиш ва истакларини қониқтиришда катта аҳамиятга эга. • Маркетинг Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг – муҳим иқтисодий жараёни ҳисобланади. Кўпчилик ўзи истаган товарини ишлаб чиқара олмайди, чунки унда «тажриба», «ресурс» ва «вақт» муаммолари бор. • Маркетингнинг ишлаб чиқаришга таъсирини жуда кўпчилик ҳаддан зиёд ошириб юборади. Масалан: «Зўр қопқон яратинг ва бутун дунё сизни эшикларингиз томон йўл топиб келади». • Бошқача қилиб айтганда, сиз ишлаб чиқарган маҳсулотлар зўр бўлса, бизнесингиз албатта муваффаққиятли бўлади. Ваҳоланки, «ишлаб чиқариш» ва «маркетинг» бизнеснинг муҳим бўлаги ҳисобланиб, мижозларнинг товар ва хизматларга бўлган эҳтиёжини қондиришни мақсад қилади. • Масалан, мижозлар хоҳишини ўрганиш натижасида Тоёта компанияси бутун дунёга муваффақиятли бизнесини давом эттирмоқда. Бундан ташқари, «ишлаб чиқариш» ва «маркетинг» мижозларга 5 та иқтисодий фойдалиликни беради: • -шакл, • -вазифа, • -вақт, • -макон, • - эгалик ҳуқуқи. Бугунги амалиётда ходим ва уни бошқариш муаммосига икки хил ёндошув мавжуд: • инсон ресурсларини бошқариш • ходимларни бошқариш • «Инсон ресурларини бошқариш» тушунчаси бошқаришнинг стратегик жиҳатларини, шунингдек социал ривожланиш масалаларини ўз ичига олади ва уларга устуворлик берилади. • «Ходимларни бошқариш» тушунчаси эса кўпроқ кадрлар билан тезкор ишлашни англатади. • Ходимларни бошқариш деганда корхонада банд бўлган кишилар салоҳиятини ривожлантириш ва ундан самарали фойдаланиш, уларнинг нормал (мўътадил) фаолият кўрсатиши учун зарурий шарт-шароит яратиш бўйича ўзаро боғланган ташкилий-иқтисодий ва социал тадбирлар тизими тушунилади. • Бундай бошқарув функционал ва ташкилий бошқарувларга бўлинади. Функционал бошқарув • Функционал бошқарув деганда бевосита кадрлар масаласини ечиш билан боғлиқ масалалар, яъни кадрларни танлаш, ишдан бўшатиш, малакасини ошириш, иш ҳақи ва хоказолар тушунилади. Ташкилий бошқарув • Ташкилий бошқарув тушунчаси кадрлар иши учун бевосита жавоб берувчи барча шахс ва институтлар яъни раҳбарлар, кадрлар бўлими, касаба уюшмалар ва бошқаларни ўз ичига олади. Download 1.1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling