Меҳнат ресурсларига бўлган талабни режалаштириш ходимларни
режалаштириш жараёнининг бошланғич босқичи бўлиб, уни тузишда
қуйидаги маълумотлар асос вазифасини бажаради:
•
мавжуд ва режалаштирилаётган иш жойлари;
•
ташкилий ва техник тадбирлар режаси;
•
штатлар рўйхати ва бўш лавозимларни тқлдириш режаси.
Аниқроғи, ходимларга бўлган эҳтиёжни режалаштиришда маҳсулот ишлаб чиқариш
режаси, маҳсулот бирлигига сарфланадиган вақт нормаси ва бир йилда ўрнатилган
иш вақти фондидан фойдаланилади. Амалдаги технология даражаси доирасида
ходимларга бўлган талабни режалаштириш учун қуйидаги формуладан
фойдаланилади:
Бу ерда:
Ti-i гуруҳдаги ходимга бўлган талаб нормаси (касби, малака даражаси);
qi-бир йилда i маҳсулотни ишлаб чиқариш режаси;
Hi-i маҳсулотнинг бир бирлигига мазкур гуруҳ ходимининг сарфлайдиган иш вақти
нормаси;
Bi-мазкур гуруҳдаги битта ходимга тқғри келган йиллик вақт фонди.
Корхонанинг ходимга бўлган эҳтиёжини режалаштириш меҳнат бозорида ишчи
кучига бўлган талб ва таклиф мувозанатига боғлиқ.
Корхонанинг ходимга бўлган эҳтиёжини режалаштириш меҳнат бозорида
ишчи кучига бўлган талб ва таклиф мувозанатига боғлиқ.
•
Агар меҳнат бозорида ишчи кучига бўлган талаб таклифдан кўпроқ бўлса, яъни:
•
бўлса, у ҳолда корхонага ишчи кучининг қўшимча манбаларидан қўшимча таклиф режалаштирилади. Бундай манбаа бўлиб меҳнат нафақаси олувчилар,
талабалар ва ўқувчилар ҳисобланади. Бундай вазиятда меҳнат биржаларининг фаолиятлари кучайтирилади ва такомиллаштирилади, бошқа худудлардан
қўшимча ишчи кучининг оқиб келиши рағбатлантирилади, ҳар бир ишсизнинг шахсий ҳисоби юритилади ва ҳоказо.
•
Агар меҳнат бозорида ишчи кучига бўлган талаб таклифдан кам бўлса, яъни:
Талаб <таклиф
•
бўлса, у ҳолда қўшимча иш жойларини ташкил этиш, иш сменасини кўпайтириш, иш билан бандликнинг ноанъанавий йўлларидан фойдаланиш, бошқа
худудларга ортиқча ишсизларни жалб қилиш режалаштирилади.
•
Агар ишчи кучига бўлган талаб таклиф билан тенг бўлса, яъни:мувозанатда бўлса,
Талаб =таклиф
•
у ҳолда корхонада:
•
ишлаб чиқариш воситаларини замонавийлаштириш ва қайта тиклаш;
•
иш вақтини йўқотишни камайтириш;
•
ишчиларнинг малакасини ошириш;
•
меҳнатни рағбатлантириш ва иш ҳақини самарали ташкил этиш каби тадбирлар режалаштирилади.
Талаб >таклиф
Do'stlaringiz bilan baham: |