Аминокислоталар (лизин, треонин, валин) олишни асосий усули бу микробиологик усул ҳисобланади. Кимёвий усул билан метионин, триптофан, фенилаланин синтез қилиб олинади. Баъзи бир аминокислоталар ферментатив усул билан метионин, ген инженерлиги усули билан эса лизин, треонин олинади. Аминокислотларни озиқ-овқат маҳсулотлари таркибига қўшиш тиббиёт ходимлари ва мутахассисларнинг назоратини талаб қилади. Ўсимлик оқсилларни истеъмол қилиш инсон организмига ижобий таъсир этади. Ўсимлик оқсили зардоб таркибидаги липидларни миқдорини камайтиради, шунинг учун ҳайвон оқсилини ўсимлик оқсилига алмаштиришга қизиқиш ошмоқда. Масалан, липопротеиди ва холестерини кўп бўлган беморлар гўшт-сут оқсили ўрнига соя оқсил изоляти билан озиқланганда уни миқдори камайиши аниқланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |