Мулкчилик шаклларининг таснифланиши
"Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма хил шакллардага мулк ташкил этади'"
Давлат мулки — бунда мулка эгалик қилиш ва уни тасарруф этиш давлат ихтиёрида бўлади. Давлат мулкидан фойдаланиш ҳуқуқи кўпинча хўжалик юритувчи субъектларга берилади.
Давлат мулки икки даражада мавжуд бўлади:
►Республика мулки - булар ер, ер ости бойликлари, сув, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва хайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар, республика ҳукумати ва бошқарув тузилмалари мол-мулки, давлатга қарашли маданий ва тарихий бойликлар, бюджет маблағлари, олтин захираси, валюта фонди ва бошқа давлат фондлари.
►Маъмурий - ҳудудий тузилмалар мулки — булар давлат ҳокимияти маҳаллий органлари мол-мулки, маҳаллий бюджет маблағлари, муниципиал уй-жой фонди ва коммунал хўжалиги корхоналари ҳамда бошқа мулкий мажмуалар, халқ таълими, маданият, соғлиқни саклаш муассасалари кабилар
мол - мулки.
Давлат мулки қуйидаги йўллар билан ҳосил бўлади:
бошқа мулкларни миллийлаштириб, давлат қўлига олиш;
давлат маблағлари ҳисобидан корхоналар ва бошқа объектлар қуриш;
давлат корхона ва ташкилотларида инвестицияларни амалга ошириш
Жамоа мулки турлари:
Жамоа мулки
Жамоа мулки турлари: - кооперативлар мулки;
- ижара ва жамоа корхоналари мулки;
- Акционерлик жамиятлари мулки;
- Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари мулки;
- Жамоат ва диний ташкилотлар мулки.
Бунда ишлаб чиқариш воситалари ва унинг натижаларини ўзлаштириш жамоа - гуруҳ характерига эга бўлади.
Шахсий мулк
Шахсий мулк манбалари: - ижтимоий ишлаб чиқаришдаги иштирокидан оладиган даромадлари;(иш хақи)
- ўз хўжалиги (оила, деҳқон)ни юритиш ҳисобига оладиган даромадлари;
- акциядан келадиган дивиденд;
- фоизли даромадлар;
- шахсий тадбиркорликдан олинадиган даромад;
- трансферт тўловлари ҳисобига келиб тушадиган маблағлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |