6-мавзу: “Ҳарбий мулоқот тўғрисида тушунча” 1-Машғулот: Ҳарбий жамоа тизими


Download 0.59 Mb.
bet6/17
Sana08.05.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1444683
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
6-мавзу 1-машғулот маъруза

Ушбу тизимнинг ҳар бир томони муомаланинг зарурий ва муҳим таркиблари ҳисобланиб, унинг учинчи бўлаги шахслараро таъсир ўтказиш учун муҳимдир. Чунки муомалага киришувчи шахслар бир-бирларини яхши тушунишлари учун, аввало, суҳбатдошининг юзи, ҳиссий кечинмаларини идрок қилган ҳолда фикран унинг мавқеида тура билиши, ўзини унинг ўрнида ҳис қилиб, ўзида ҳукм сураётган ҳис-туйғулар доирасида унинг ҳолатига киришга интилиш (идентификация), қолаверса, бу жараёнда индивидуал ва ижтимоий онгда мавжуд бўлган мутлақ стереотип, онгда ўрнашиб қолган тасаввурлардан фойдаланиши (стереотипизация) ушбу жараён тўғри кечишини таъминлаб туради. Лекин бу жараёнлар шунчалик тез ва қисқа муддатда кечадики, шахс баъзан ўзидаги ана шундай қиёслашларни онгсиз равишда, ҳаётий тажриба орқали ўрнашиб қолган шаблонлар – қолиплар асосида амалга оширади, шунинг учун айрим ҳолларда мулоқот самарасиз ёки хато кечиши мумкин. Ана шундай хатоликларга олиб келувчи жараён ижтимоий психологияда каузал атрибуция деб аталиб, унинг моҳиятини шахснинг кўпинча ўз ҳиссий кечинмалари ва тасаввурларида ўрнашиб қолган қолиплардан нотўғри фойдаланиш натижаси ташкил этади. Масалан, ташқи қиёфаси кўримсиз бўлган курсантнинг имтиҳон саволларига жавоб бераётганлигини идрок қилаётган ўқитувчи, негадир, унинг қониқарсиз жавоб бериши, билими етарли эмаслиги ҳақидаги нотўғри тасаввурга эга эканлиги каузал атрибуциянинг айнан ўзидир. Ана шундай жиҳатларнинг олдини олиш ва мулоқотнинг самарадорлигини ошириш мақсадида унинг ижтимоий психологик омилларини ҳисобга олиш ва шу асосда ҳар бир шахснинг ижтимоий билимдонлигини юксалтириш амалий аҳамиятга эга.

  • Ушбу тизимнинг ҳар бир томони муомаланинг зарурий ва муҳим таркиблари ҳисобланиб, унинг учинчи бўлаги шахслараро таъсир ўтказиш учун муҳимдир. Чунки муомалага киришувчи шахслар бир-бирларини яхши тушунишлари учун, аввало, суҳбатдошининг юзи, ҳиссий кечинмаларини идрок қилган ҳолда фикран унинг мавқеида тура билиши, ўзини унинг ўрнида ҳис қилиб, ўзида ҳукм сураётган ҳис-туйғулар доирасида унинг ҳолатига киришга интилиш (идентификация), қолаверса, бу жараёнда индивидуал ва ижтимоий онгда мавжуд бўлган мутлақ стереотип, онгда ўрнашиб қолган тасаввурлардан фойдаланиши (стереотипизация) ушбу жараён тўғри кечишини таъминлаб туради. Лекин бу жараёнлар шунчалик тез ва қисқа муддатда кечадики, шахс баъзан ўзидаги ана шундай қиёслашларни онгсиз равишда, ҳаётий тажриба орқали ўрнашиб қолган шаблонлар – қолиплар асосида амалга оширади, шунинг учун айрим ҳолларда мулоқот самарасиз ёки хато кечиши мумкин. Ана шундай хатоликларга олиб келувчи жараён ижтимоий психологияда каузал атрибуция деб аталиб, унинг моҳиятини шахснинг кўпинча ўз ҳиссий кечинмалари ва тасаввурларида ўрнашиб қолган қолиплардан нотўғри фойдаланиш натижаси ташкил этади. Масалан, ташқи қиёфаси кўримсиз бўлган курсантнинг имтиҳон саволларига жавоб бераётганлигини идрок қилаётган ўқитувчи, негадир, унинг қониқарсиз жавоб бериши, билими етарли эмаслиги ҳақидаги нотўғри тасаввурга эга эканлиги каузал атрибуциянинг айнан ўзидир. Ана шундай жиҳатларнинг олдини олиш ва мулоқотнинг самарадорлигини ошириш мақсадида унинг ижтимоий психологик омилларини ҳисобга олиш ва шу асосда ҳар бир шахснинг ижтимоий билимдонлигини юксалтириш амалий аҳамиятга эга.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling