6-мавзу: “Ҳарбий мулоқот тўғрисида тушунча” 1-Машғулот: Ҳарбий жамоа тизими


Мулоқот жараёнида кўзланган мақсадга кўра бир қанча вазифаларни бажариш мумкин бўлади. Бундан келиб чиқиб, мулоқотнинг қуйидаги функцияларини кўрсатиш мумкин


Download 0.59 Mb.
bet8/17
Sana08.05.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1444683
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
6-мавзу 1-машғулот маъруза

Мулоқот жараёнида кўзланган мақсадга кўра бир қанча вазифаларни бажариш мумкин бўлади. Бундан келиб чиқиб, мулоқотнинг қуйидаги функцияларини кўрсатиш мумкин:

  • Мулоқот жараёнида кўзланган мақсадга кўра бир қанча вазифаларни бажариш мумкин бўлади. Бундан келиб чиқиб, мулоқотнинг қуйидаги функцияларини кўрсатиш мумкин:
  • 1. Алоқа ўрнатувчи. Бу функциянинг мақсади ахборот олиш ва узатиш учун ўзаро тайёр ҳолда алоқа ўрнатишдан иборат.
  • 2. Ўзаро ахборот алмашувчи. Бунда талабга мувофиқ қандайдир маълумот олиш-узатиш, шунингдек фикр, қарор алмашиш амалга оширилади.
  • 3. Рағбатлантирувчи. Мулоқот жараёнида шеригини фаолликка рағбатлантириш ва унинг натижасида маълум бир ҳаракатларни амалга оширишга ундаш назарда тутилади.
  • 4. Тартибга солувчи. Биргаликдаги фаолиятни ташкил этишда ўзаро мувофиқ ва келишилган ҳаракатларни амалга оширишни таъминлайди.
  • 5. Тушунишни таъминловчи. Мулоқотга киришган шериклар томонидан ахборотни ўзаро айнан тушунишгина эмас, балки уларнинг мақсадини, хоҳиш-истакларини, кайфиятини, ҳис-ҳаяжонларини, ҳолатини тўғри тушунишни таъминлайди.
  • 6. Ҳис-ҳаяжонини уйғотувчи. Бунда шеригида керакли ҳиссий кечинмаларни уйғотиш, шунингдек шахсий ҳолатини ва ҳис-ҳаяжонлари ёрдамида унинг кайфиятини ўзгартириш имконияти туғилади.
  • 7. Муносабат ўрнатувчи. Индивидга иштирок этиши кутилаётган шахслараро, иш юзасидан, мавқеи юзасидан, ролига кўра ва бошқа муносабатларда ўзининг ўрнини ва ролини тезроқ тушуниб етишга ёрдам беради.
  • 8. Таъсир ўтказувчи. Мулоқот вақтида шеригининг ҳолатини, кайфиятини, хулқини, қарорларини, тасаввурларини, эҳтиёжларини, фаоллигини ўзгартиришга имкон беради.

Нутқий мулоқотга киришган кишининг мақсадлари доирасини умумлашган ҳолда қуйидагилар билан белгилаш мумкин:

  • Нутқий мулоқотга киришган кишининг мақсадлари доирасини умумлашган ҳолда қуйидагилар билан белгилаш мумкин:
  • 1) ўзга(лар)га, муайян жамоага ўз ғоя ва фикрларини етказиш орқали ҳамфикрлар доирасини кенгайтириш;
  • 2) маънавий (руҳий) ҳаётини ўзайтириш орқали ҳаётда из қолдириш;
  • 3) ҳукмронликка эга бўлган интилишни амалга ошириш;
  • 4) шартномага асосан ўз хизмат доирасида муайян (сиёсий, иқтисодий, молиявий) масалани ҳал этиш;
  • 5) эътибор қозониш;
  • 6) жамиятда тутган баланд мавқеини сақлаб қолиш ва ҳ.к.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling