Муомала жараёнининг самарадорлигини таъминловчи ижтимоий психологик омиллар ичида шахснинг мулоқот маромини эгаллаш кўрсаткичи муҳим ўрин тутади. Бу сифат мулоқот саводсизлигига зид бўлиб, охирги хислат қуйидаги омилларга боғлиқ: - Муомала жараёнининг самарадорлигини таъминловчи ижтимоий психологик омиллар ичида шахснинг мулоқот маромини эгаллаш кўрсаткичи муҳим ўрин тутади. Бу сифат мулоқот саводсизлигига зид бўлиб, охирги хислат қуйидаги омилларга боғлиқ:
- 1) ўзгалар мавқеида тура олмаслик, уларнинг ҳиссий кечинмалари, туйғулари ва муносабатларига бефарқлик;
- 2) ўз ҳис-туйғулари ва муносабатларини бошқара олмаслиги, ўз-ўзига масъулиятнинг йўқлиги, ўз-ўзини таҳлил қилиш имконининг заифлиги;
- 3) суҳбатда ҳар бир инсон учун бир қарашда табиий ҳисобланган нутқ қобилиятининг йўқлиги, яъни фикр-мулоҳазалардаги мантиқ ва узвийликнинг мавжуд эмаслиги;
- 4) тинглаш қобилиятининг кучсизлиги, яъни бировга мурожаат маъносида гапириш қанчалик буюк фазилат ва масъулиятли фаолият бўлса, ўзгаларни, суҳбатдошини тинглаш ҳам шахсдан қатор сифатларни талаб қиладики, тинглай олиш уқуви ҳам суҳбатни ўзига оғдиришнинг муҳим омилидир.
Юқоридаги омилларнинг кучига эътиборсизлик, ўзгалар мавқеида тура олмаслик муомалада субъектив ҳодисани келтириб чиқаради. Шунинг учун ҳам тўғри йўлга қўйилган самарали мулоқот ва уни таъминловчи йўл ва воситалар иккита асосий камчиликни бартараф этишга хизмат қилади: - Юқоридаги омилларнинг кучига эътиборсизлик, ўзгалар мавқеида тура олмаслик муомалада субъектив ҳодисани келтириб чиқаради. Шунинг учун ҳам тўғри йўлга қўйилган самарали мулоқот ва уни таъминловчи йўл ва воситалар иккита асосий камчиликни бартараф этишга хизмат қилади:
- – ҳар бир шахс тафаккурининг муқобил бўлиши мумкинлигини англаши, яъни суҳбатдош аввал бошдан ўзгаларда ҳам ўзининг фикрига қарама-қарши фикр бўлиши мумкинлигини тушуниши ва бу нарса билан ҳисоблашиши зарурлигини;
- – ўз фикрлари ва ҳаракатларининг мотивлари, уларнинг асл сабабларини англаш имконияти, яъни ҳар бир шахсда ўз шахсий тажрибаси, ҳаётга субъектив муносабатлари оқибатида эҳтиёжлар мажмуи шаклланиб борадики, у бошқалардаги айни шундай эҳтиёжларга тубдан қарама-қарши ёки қисман зиддиятли бўлиши мумкин. Юқоридаги икки ҳолатнинг мавжудлигини англаш ижтимоий вазиятларда содир бўлиши эҳтимоли мавжуд хатоликлар ва атрибуцияларнинг олдини олади. Шуниси характерлики, айнан қарама-қарши мавқеларнинг бўлиши аслида ҳаётимизнинг мазмуни ва унинг серқирралигини англатади. Ҳаётий, амалий муомала қарашларнинг айнан бир хил эмаслиги уларни ўзаро солиштириш имконини беради. Ана шундай мулоқотнинг самараси туфайли одам турли ижтимоий психологик вазиятларда эгилувчан ва мослашувчан сифатлари билан онгли равишда шахслараро зиддиятлар ва низоларни бартараф этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |