6-мавзу: “Ҳарбий мулоқот тўғрисида тушунча” 1-Машғулот: Ҳарбий жамоа тизими


Download 0.59 Mb.
bet5/17
Sana08.05.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1444683
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
6-мавзу 1-машғулот маъруза

Демак, ўзаро мулоқот жараёнида бир одам иккинчи одамга психологик таъсир кўрсатади. Бу таъсир иккала томондан ҳам англаниши ёки англанмаслиги мумкин. Яъни, баъзан биз нима учун бир шахснинг бизга нақадар кучли таъсирга эга эканлигини, бошқа бири эса, аксинча, ҳеч қандай таъсир кучига эга эмаслигини тушуниб етмаймиз. Бу эса педагогикада муҳим муаммодир. Ҳар бир педагогнинг ўз таъсир услублари ва таъсир кучи бўлади.

  • Демак, ўзаро мулоқот жараёнида бир одам иккинчи одамга психологик таъсир кўрсатади. Бу таъсир иккала томондан ҳам англаниши ёки англанмаслиги мумкин. Яъни, баъзан биз нима учун бир шахснинг бизга нақадар кучли таъсирга эга эканлигини, бошқа бири эса, аксинча, ҳеч қандай таъсир кучига эга эмаслигини тушуниб етмаймиз. Бу эса педагогикада муҳим муаммодир. Ҳар бир педагогнинг ўз таъсир услублари ва таъсир кучи бўлади.
  • Шахслараро таъсир ҳақида гап кетганда, ўқитувчи обрўсининг роли ҳақида ҳам тўхталиб ўтиш лозим. Чунки, обрўли одам доимо ўша обрў қозонган жамоасида ўз мавқеига ва таъсирига эга бўлади. Шахс обрўси унинг бошқа шахсларга иродавий ва эмоционал таъсир кўрсата олиш қобилиятидир. Маълумки, обрў амал ёки ҳаётий тажриба билангина орттирилмай, унинг ҳақиқий асоси – шахснинг одамлар билан тўғри муносабати, ундаги одамийлик хислатларининг, бошқа ижобий хислатларининг уйғунлашувидадир. Психологик обрў – таъсир кўрсатишнинг энг муҳим мезонидир.

3. Мулоқотнинг перцептив томони, яъни ҳиссиётлар алмашинуви функцияси (мулоқотга киришувчи томонларнинг бир-бирларини тўғрироқ, аниқроқ идрок қилиш ва баҳолашларини таъминловчи жараён).

  • 3. Мулоқотнинг перцептив томони, яъни ҳиссиётлар алмашинуви функцияси (мулоқотга киришувчи томонларнинг бир-бирларини тўғрироқ, аниқроқ идрок қилиш ва баҳолашларини таъминловчи жараён).
  • Биргаликдаги фаолият жараёнида шахсларнинг бир-бирларини тўғри тушунишлари ва аниқ идрок қилишлари мулоқотнинг самарали бўлишини таъминлайди. Олимларнинг аниқлашларига кўра, одамларнинг бир-бирларини идрок қилишлари идентификация, рефлекция ва стереотипизация механизмларидан иборат бўлади.
  • Идентификация мулоқот жараёнида суҳбатдошлар бир-бирларини тўғри идрок қилиш мақсадида ўзидаги билимлар, тасаввурлар, хислатлар орқали бошқа бировни тушунишга ҳаракат қилиш, ўзини биров билан солиштириш, ўзларини бир-бирининг ўрнига қўйиб кўришдир.
  • Рефлексия мулоқот жараёнида суҳбатдошининг позициясида туриб, ўзини тасаввур қилиш, ўзига бировнинг кўзи билан қарашга интилишдир.
  • Стереотипизация одамлар онгида мулоқотлар мобайнида шаклланиб ўрнашиб қолган, кўникиб қолинган образлардан андаза сифатида фойдаланиш ҳолларидир.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling