6-мавзу. АҚШнинг ташкил топиши ва янги даврда конституциявий ривожланиши


 «Мустақиллик декларацияси»нинг эълон қилиниши ва унинг


Download 213.41 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana18.12.2022
Hajmi213.41 Kb.
#1029138
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6-мавзу. АҚШ

2. «Мустақиллик декларацияси»нинг эълон қилиниши ва унинг 
сиёсий аҳамияти. 
1754 йилда Олбэнида мустамлакалар вакилларининг съезди чақирилди. 
Бу съездда Б.Франклиннинг мустамлакалар иттифоқи тузиш тўғрисидаги 
лойиҳаси ўзгартишлар билан қабул қилинди. Бу лойиҳанинг етарли даражада 
демократик бўлмагани ва Англия қироли томонидан тайинланадиган 
президентга жуда катта имтиёзлар берилганлиги мустамлакалардаги кўпгина 
кишиларга ёқмади. Лондонда аксинча лойиҳани ортиқ даражада демократик 
ва метрополия учун хавфли деб ҳисоблар эдилар. У ерда ишлаб чиқилган 
бошқа лойиҳага биноан губернаторлар ҳокимияти кучайтирилди; шу пайтдан 
бошлаб 
амалдорларга 
ва 
қўшинларга 
маошни 
инглиз 
ғазнаси 
мустамлакалардан йиғиб олинадиган солиқлар ҳисобидан тўлаши керак эди. 



Ўз-ўзидан маълумки, инглиз лойиҳасини колонистлар норозилик билан 
қарши олдилар. Бу эса метрополияга қарши курашнинг кескинлашувида ва 
америкаликлар миллий онгининг ўсишида каттагина роль ўйнади. Шуни 
айтиш керакки, америкаликларнинг миллий онги нисбатан секин шаклланди: 
XVIII асрнинг ўрталарида колонист ўзини америкалик деб ҳисобламасдан, 
балки виргиниялик, пенсильваниялик, коннектикутлик деб ҳисобларди. 
Аммо шу билан бирга, объектив иқтисодий шароитлар туфайли янги миллат 
таркиб топмоқда эди. 
Америкаликларнинг бир ярим аср давомида метрополиядан узоқ ердаги 
умумий ҳудудида биргаликда яшаб келганлиги шимолий америкаликлар 
миллатининг ташкил топишини тақозо қилган объектив омиллардан бири 
бўлди. Мустамлакалар иқтисодий мустақиллигининг ўсиши ва ички 
алоқаларнинг йўлга қўйилиши, миллий бозорнинг вужудга келиши – янги 
миллат шаклланишида ҳал қилувчи омил бўлиб хизмат қилди. Маданият, 
матбуот, маорифнинг ривожланиши миллий онгнинг, бирдамлик, бирлашиш 
ғояларининг пайдо бўлишига ёрдам берди. 
Мустамлакалар билан метрополия ўртасидаги зиддиятларнинг 
кучайиши инқилобни муқаррар қилиб қўйди. Ишлаб чиқарувчи кучлар ўсган 
ва мустамлакалар ривожланган сари улар билан метрополия ўртасидаги 
зиддиятлар ҳам кучайиб борди. Негрларнинг қул қилиниши, оқ танлиларни 
мажбурий ишлатиш, феодализм элементлари ва жаҳолатпарастлик 
кабиларнинг ҳаммаси мустамлакаларнинг ривожланиши йўлидаги ғов бўлиб, 
ер учун, иқтисодий мустақиллик ва сиёсий бирлик учун курашаётган турли 
ижтимоий қатламларда норозилик туғдирмоқда эди. 1763 йилда Франция 
билан сулҳ шартномаси тузилгандан кейин қарийб 10 минг кишилик инглиз 
қўшинлари мустамлакаларда қолдирилди ва шаҳарларга жойлаштирилди. 
Англия монополияларини кўриқловчи қонунларнинг қатъий суратда 
бажарилишини назорат қилиб туриш, колонистларнинг савдо кемаларини 
тинтув қилиш ва шу каби вазифалар фуқаровий ҳарбий маъмурларга 
юклатилган эди. Мустамлакаларга жойлаштирилган армия колонистлар 
ҳисобидан яшаши керак эди. 1762 йилда товарларга янги пошлина жорий 
қилиниб, мустамлакаларда кредит билетлари чиқариш тақиқланди, 
колонистларнинг ўзларида эса танга пул йўқ эди. Бунинг оқибатида 
мустамлакаларда муомала воситаларига эҳтиёж кескин ошиб кетди ва 
иқтисодий аҳвол ҳам жуда оғирлашди. Ҳукуматнинг аграр сиёсати кенг халқ 
оммасида катта норозилик туғдираётган эди. Колонистлар Аллеган ортидаги 
барча ерларни ўзларига қарашли деб ҳисобладилар, чунки улар уруш вақтида 
Франциядан тортиб олинган айни мана шу ҳудудлар учун курашган эдилар. 
Бироқ уруш тугаган заҳоти бу қўлга киритилган ерлар подшо мулки деб 



эълон қилинди. 1763 йилги фармонга биноан колонистларга Аллеган билан 
Миссисипи ўртасидаги ерларни эгаллаш ва ишлаш ман этилди. Колонистлар 
қирол фармонига итоат қилмадилар. Инглиз қиролидан Америка ерларига 
хартия олган заминдорларга қарши ер учун кураш кейинчалик мустақиллик 
учун уруш бошланиб кетишининг муқаддимаси бўлди. Етти йиллик уруш 
натижасида жуда кўпайиб кетган давлат қарзларини узиш учун ҳукуматнинг 
колонистларни солиқ тўлашга мажбур қилиши муносабати билан мавжуд 
зиддиятлар янада кескинлашиб кетди. Колонистлар билан ҳукумат ўртасида 
солиқлар туфайли авж олиб кетган кураш замирида аслида ҳокимият учун 
кураш масаласи ётар эди. 
1774 йил 5 сентябрда мустамлакалар аҳолиси Англияга қарши кураш 
чораларини ишлаб чиқиш учун ўз вакилларини биринчи қитъа Конгрессига 
юборди. Конгресс Англия қиролидан мустамлакалар манфаатларини 
бузадиган қонунларнинг бекор қилинишини талаб қилди ва инглиз 
товарларига бойкот эълон қилди. 1775 йил 19 апрелда Бостон шаҳри яқинида 
қурол-яроғ омборларини босиб олишга ҳаракат қилган Англия аскарлари 
колонистлар томонидан тор-мор келтирилди. Бу кун мустақиллик учун 
урушнинг бошланиши бўлди. 
Мустақиллик учун уруш ўз характери, вазифалари ва ҳаракатланувчи 
кучлари нуқтаи назаридан, америкалик олим У. Фостернинг кўрсатишича, 
«демократик оқим таъсири кучли бўлган буржуа инқилоби» эди. Маълумки, 
инқилобий омма конгрессга олий ҳокимият, деб қарар эди. Бироқ конгресс 
узоқ вақтгача миллий таъсис мажлиси ролини бажаришдан ўзини четга 
тортиб келарди. Бу вақтга келиб аҳвол анча ўзгарган. Конгресс энди қўзғолон 
кўтарган мустамлакаларнинг ҳукумати – марказий инқилобий орган бўлиб 
қолди. Иккинчи қитъа Конгресси ниҳоят, июнь ойида доимий армия тузиш 
ҳақида қарор қабул қилди ва Жорж Вашингтонни олий бош қўмондон этиб 
сайлади. Конгресс, шунингдек, Англия қиролига петиция юборди. Унда 
конгресс қирол ҳокимиятига ўз садоқатини билдирди ва барча маса-лаларни 
тинч йўл билан ҳал қилишни илтимос қилди. Шунингдек инглиз халқига 
қарата мурожаат ҳам юборилган эди. Англия меҳнаткашлар оммаси 
мустамлакалар билан уруш олиб боришга қарши бўлиб, мустақиллик учун 
курашга хайрихоҳлик кўрсатмоқда эдилар. Уларни мустамлакалардагина 
эмас, балки Англиянинг ўзида ҳам ҳукм суриб келаётган реакция ва зулмга 
қарши кураш зарурлигини тушуниш туйғуси бирлаштирар эди. Англия 
ҳукумати петицияни рад этиб, мустамлакаларни исён ҳолатида деб эълон 
қилди, улар билан савдо-сотиқни тақиқлади, уларнинг тўла қамал ҳолатида 
эканлигини эълон қилди, мустамлакаларга қўшимча аскар юборди. 
Буларнинг ҳаммаси мустамлакаларнинг инқилобий курашини кучайтирди. 



Инқилобий воқеаларнинг боришига ва колонистларнинг сиёсий-
ҳуқуқий онгига 1776 йил 12 июнда Конвент томонидан маъқулланган 
Виргиния ҳуқуқлари декларацияси жуда катта таъсир кўрсатди. Бу 
декларация 
америка 
конституцияшунослиги 
тарихидаги 
муҳим 
ҳужжатлардан бири ҳисобланади. У инсон ҳуқуқлари ҳақидаги биринчи 
декларация эди. Унда барча кишилар ўз табиатига кўра бир хил даражада 
эркин ва мустақилдирлар ҳамда ўзларига хос ҳуқуқларга эгадирлар, улар бу 
ҳуқуқлардан воз кечишлари ва ўз авлодларини маҳрум қилишлари мумкин 
эмас, кишилар яшаш, эркинлик, мулкка эга бўлиш, бахтли бўлиш ва 
хавфсизликка интилиш каби ҳуқуқларга деб эълон қилинганди. 
Декларацияда динга эътиқод куч ва зўрлик йўли билан эмас, балки ишонч ва 
идрок асосида бўлиши лозимлиги белгиланганди. Декларацияда бутун 
ҳокимият тепасида халқ туриши ва у халқнинг ишончли вакилларидан таркиб 
топиши, ҳукмдорлар эса халқнинг ишончли хизматкорлари ҳисобланиши ва 
халқ олдида маъсул эканликлари эълон қилинганди. Мазкур тарихий 
ҳужжатда матбуот эркинлигининг эълон қилинганлиги унинг муҳим ўзига 
хос хусусиятларидан биридир.
III Қитъа конгресси 1776 йил 4 июлда демократ Томас Жефферсон 
томонидан ёзилган Шимолий Америка мустамлакаларининг мустақиллиги 
тўғрисидаги Декларацияни тасдиқлади. 
Унда Англиядан тўла мустақил бўлиб ажралиб чиқилганлиги 
қуйидагича асослаб кўрсатилди: «Биз қуйидаги ҳақиқатни ҳаммага аён 
ҳақиқат деб ҳисоблаймиз. Барча кишилар тенг яратилган. Яратувчи уларнинг 
ҳаммасига маълум ҳуқуқлар: яшаш, озодлик, бахт-саодатга интилиш 
ҳуқуқларини берган... 
Декларацияда 
Англия 
ҳукумати 
томонидан 
содир 
этилган 
ҳуқуқбузарликлар, суистеъмолликлар санаб кўрсатилди. Унда халқнинг 
ҳукумат тузиш ва ағдариб ташлаш ҳуқуқи мавжудлиги эътироф этилди. 
Декларацияда эзилган халқнинг қўзғолон кўтариш ҳуқуқига эга эканлиги 
расмийлаштирилди, 
«халқ 
суверенитети» 
ғояси 
қонунлаштирилди. 
Декларация янги, мустақил, прогрессив давлат ташкил топганлигини 
расмийлаштирди. Шу билан бирга, декларация лойиҳасидан плантатор-
қулдорларнинг тазйиқи остида қулликни ва қул савдосини қораловчи модда 
олиб ташланди. 

Download 213.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling