6-мавзу. АҚШнинг ташкил топиши ва янги даврда конституциявий ривожланиши


 1861-1865 йиллардаги фуқаролар уруши ва унинг ижтимоий-


Download 213.41 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana18.12.2022
Hajmi213.41 Kb.
#1029138
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6-мавзу. АҚШ

5. 1861-1865 йиллардаги фуқаролар уруши ва унинг ижтимоий-
сиёсий натижалари. 
АҚШ ташкил топгандан кейин дастлабки ўттиз йил ичида қулдорчилик 
ҳукмрон бўлган жануб билан саноат ривожланган Шимол ўртасидаги 
зиддиятлар қулдорчилик штатларининг иқтисодий ривожланиши билан тез 
ўсиб борди. Шимол буржуазияси билан Жануб қулдорлари ўртасида сиёсий 
устунлик учун кураш кескин тус олди. 
Пахта, 
шакарқамиш 
ва 
тамаки 
етиштирадиган 
қулдорлик 
плантацияларида қуллар меҳнати билан жуда катта фойдалар олиниши янги-
янги қуллар ва янги-янги ҳудудлар эгаллаб олишни талаб қиларди. Иллинойс 
иттифоқ таркибига қабул қилингандан кейин мамлакатда 11 та эркин 
штатлар ва 10 та қулдорчилик штатлари мавжуд эди. Шимолий штатларда 
иқтисодий тараққиёт анча тез суръатлар билан борганлигидан бу ерда аҳоли 
ҳам қулдорлик ҳукм сурган Жанубдагига қараганда анча тез кўпайиб борди. 
Шу сабабдан конгресснинг вакиллар палатасида Шимолнинг мавқеи, 
Жанубнинг мавқеига қараганда мастаҳкамроқ эди. 
50-йиллар охирида АҚШда инқилобий вазият етила бошлади. 
1860 йил 6 ноябрда президентлик постига республикачилар 
партиясининг асосчиларидан ҳисобланган, қулчиликни чеклаш ва аста-секин 
тугатиш тарафдори бўлган Авраам Линкольннинг сайланиши мамлакатдаги 
ижтимоий кучлар нисбатини аболиционистлар фойдасига ўзгартирилганини 
ва қулдорларнинг кўп йиллик гегемонлиги барбод бўлганлигини кўрсатди. 
Линкольннинг президент бўлиб сайланишига жавобан, қулдорлар Шимолдан 
ажралиб чиқишга қарор бердилар. Жанубий штатларнинг «сецессия» 
(парчаланиш), ёки АҚШдан ажралиб чиқиш режаси Линкольн сайланмасдан 
илгариёқ тузиб чиқилган эди, 7 ноябрда эса қулдорларнинг Чарльстондаги 
съезди ажралиб чиқиш ҳақида қарор қабул қилди, 20 декабрда Жанубий 
Королина ўзининг АҚШ таркибидан чиққанлигини билдирди, унинг кетидан 
бошқа 10 та қулдорлик штати ажралиб чиқди. Плантаторлар «оқ танли 


12 
камбағаллар»нинг ажралиб чиқишга қарши ҳаракатларини ваҳшиёна 
бостирдилар. 1861 йил февралида исёнчилар Монтгомеридаги конвентда 
қулдорлик давлати – Америка штатлари конфедерацияси тузилганлигини 
эълон қилдилар ва қулчиликнинг ўтакетган тарафдори катта плантатор 
Д.Дэвисни ўзларининг президенти қилиб сайладилар. Қабул қилинган 
конституцияда қулдорлик – янги давлат асоси, қуллик эса – негр-ларнинг 
«табиий» ҳолати, деб эълон қилинди. Бироқ исёнчиларнинг мақсади бу билан 
чекланмас эди. Улар мамлакатни ва аввало ғарбий ҳудудларни босиб олишга 
интилдилар. Линкольн ҳокимият тепасига келгандан кейин, тез орада уруш 
ҳаракатлари бошланиб кетди. 1861 йил 12 апрелда исёнчилар жанубий 
Королинадаги Семтер қалъасини тўпга тутиб ва босиб олиб, фуқаролар 
урушини бошлаб юбордилар. Бу уруш тўрт йилга чўзилди ва 1865 йил 26 
майда тугади.
Урушнинг чўзилиши ва унинг биринчи босқичида Шимолнинг 
муваффақиятсизликларга учрашининг асосий сабаби буржуазиянинг 
урушнинг инқилобий йўсинда олиб боришни истамаганлиги эди. Урушнинг 
расмий мақсади қулчиликни тугатиш эмас, балки иттифоқнинг бирлигини 
тиклашдан иборат деб эълон қилинган эди. Қулчиликни бекор қилиш ва 
гомстедлар тўғрисида қонун чиқариш борасида сусткаштлик қилган 
Линкольн ҳукуматининг қатъиятсизлиги, буржуазиянинг ўғирликлари ва 
манфаатпарастлиги урушнинг боришига ва меҳнаткашлар оммасининг 
аҳволига жуда ёмон таъсир этди. Халқ оммасининг ғазабга келганлиги 
аболиционизм ҳаракатининг кучайишида, оммавий митингларда ва 
ҳукуматни очиқдан-очиқ танқид қилишда ўз ифодасини топди; 
республикачилар партияси 1862 йилда конгрессга ўтказиладиган сайлов 
олдида бундай аҳвол билан ҳисоблашмаслиги мумкин эмас эди. Линкольн 
ҳукумати халқнинг тазйиқи остида, гарчи шартлар қўйиб бўлса ҳам, бир 
қатор инқилобий-демократик талабларни амалга оширишга қарор берди. 
1862 йил майида Линкольн гомстедлар тўғрисидаги қонунни, яъни ҳар бир 
кишининг Ғарбда 160 акрдан бепул ер участкаси олиш ҳуқуқи тўғрисидаги 
қонунни имзолади.
1862 йил сентбрида президент 1863 йилнинг 1 январидан эътиборан 
негрларни озод қилиш тўғрисида прокламация чиқарди. Негрларга сиёсий 
ҳуқуқлар ҳам, ер ҳам берилмади; бироқ, шунга қарамай, қулчиликка 
қашқатқич зарба берилган эди. 
Фуқаролар уруши тамом бўлиши билан собиқ исёнчиларга қарши 
кураш тугагани йўқ. Халқ оммасининг сиқуви билан конгресс 1865 йил 
февралида бутун мамлакатда қулчиликни тақиқлаш тўғрисида конституцияга 
13-тузатишни қабул қилди. Негрларнинг сиёсий фаоллиги ўсди, жанубий 
штатларнинг бир қанчасида эса уларнинг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи 
ҳокимият органларидаги вакиллари фаол прогрессив иш олиб борди. Баъзи 
жойларда негрлар плантацияларни босиб олиб, ўзаро тақсим қилдилар. 
1866 йилда конгресс негрларнинг фуқаролик ҳуқуқлари тўғрисидаги 
қонунни қабул қилди, кейин 1868 йилда эса ҳиндулардан ташқари, АҚШдаги 


13 
ҳамма аҳолининг фуқаролик тенглиги ҳақида ва исён қатнашчиларининг 
ҳуқуқларини чеклаш тўғрисида конституцияга киритилган XIV тузатиш 
кучга кирди. Бироқ бу тузатишда белгиланган қоидалар бир аср мобайнида 
собиқ қуллар учун ҳеч нарса бермади. 
АҚШдаги Фуқаролик уруши қулчиликка қарши адолатли халқ уруши 
эди, ишчилар, фермерлар ва негрлар ҳал қилувчи роль ўйнаган буржуа-
демократик инқилоб эди. Меҳнаткашлар оммасининг зўр ғайрати билан 
Фуқаролик урушида ғалабага эришилди ва сиёсий тузум бир қадар 
демократлашди: ишчилар, фермерлар ва негрлар прогрессив буржуазия 
гегемонлигида инқилобнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи бўлдилар. Бироқ 
бу ғалабанинг самараларидан асосан йирик буржуазия фойдаланди. 
Мамлакатда йирик буржуазия диктатураси мустаҳкамланди. Марказий 
ҳокимият кучайтирилди. Жанубда 1870 йилга қадар ҳамма илгариги исёнкор 
штатларда негрларга овоз бериш ҳуқуқини таъминлаш ва конституцияга 
киритилган XIV тузатишни ратификация қилиш юзасидан «Конвентлар» 
(съездлар) ўтказилди. 1870 йилда конституцияга киритилган XV тузатиш ҳам 
қабул қилинди, бу тузатишда «ирқи, терисининг ранги ёки илгариги қуллик 
ҳолатини баҳона қилиб» сайловларда иштирок қилишни ҳар қанақасига 
чеклаш тақиқланган эди. Штатларнинг ҳукуматлари ва федерал конгрессга 
конгрессменлар ва сенаторлар сайланди. Реконструкция қилинган 
штатлардаги янги ҳукуматларнинг характерли томони шу эдики, уларда 
негрлар ҳам қатнашарди. 
Фуқаролар урушининг муҳим оқибати Авраам Линкольн даврида 
президентлик ҳокимиятининг анча кучайганлиги бўлди. Бу АҚШ тарихининг 
кейинги даврларида ҳам кучли президентлик ҳокимиятининг ўрнатилишига 
муҳим таъсир кўрсатди. Қонли фуқаролар уруши Жанубни иқтисодий ва 
сиёсий жиҳатдан алғов-далғов ҳолатига олиб келди. Жанубий штатларни 
иттифоққа батамом бирлаштириш учун 12 йил керак бўлди. Фақат 
парчаланган конфедерациянинг штатларидан федерал қўшинлар олиб чиқиб 
кетилгандан кейингина бу ердаги аҳвол барқарорлашди. Шу вақтдан бошлаб 
янги демократик партия бу минтақада тўла-тўкис таъсирга эга бўлди. 
Жанубда капитализм жадал ривожлана бошлади. АҚШнинг иккала 
минтақасининг ижтимоий ва иқтисодий аҳволи тобора бирхиллашиб борди 
(гарчанд улар ўртасидаги кўпгина фарқлар хатто ҳозирги вақтгача сақланиб 
қолган бўлса ҳам). АҚШда фуқаролар уруши тугаганидан бошлаб XX 
асрнинг бошларига қадар ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида жуда катта 
ўзгаришлар содир бўлди. 

Download 213.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling