6-мавзу. АҚШнинг ташкил топиши ва янги даврда конституциявий ривожланиши
АҚШда сиёсий партияларнинг шаклланиши ва фаолияти
Download 213.41 Kb. Pdf ko'rish
|
6-мавзу. АҚШ
4. АҚШда сиёсий партияларнинг шаклланиши ва фаолияти.
Конституцияни демократлаштириш йўлидаги ҳаракат муносабати билан бошланган кескин сиёсий кураш жараёнида АҚШда иккита партия – 1787 йилда конституцион Конвент тузиб чиққан конституцияни ёқловчи федералистлар партияси ва демократик ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя этишга қаратилган дастлабки ўнта тузатишни («ҳуқуқлар ҳақидаги лойиҳа»ни) конституцияга киритиш учун ҳаракат қилганларга бошчилик қилувчи антифедералистлар партияси, яъни республикачилар партияси таркиб топди. 1789-1801 йилларда ҳокимият тепасида турган федералистлар партияси йирик буржуазия – савдогарлар, мануфактурачилар, кема эгалари, банк корчалонлари, ер олиб-сотарлар, шунингдек, катта плантаторлар партияси эди. Бу партияга Вашингтон кабинетининг молия бошқармаси котиби, демократиянинг ашаддий душмани, конституцион монархия тарафдори Александр Гамильтон бошчилик қилар эди. Гамильтон вужудга келтирган молия тизими (миллий банкнинг монополия ҳуқуқларидан фойдаланиши, давлат кредити ва солиқ тизими) давлат аппаратида порахўрлик, сотқинлик пайдо бўлишига олиб келди, бу ҳол меҳнаткашларни ғазабга келтирди. Федералистлар манфаатини ифода этувчи гуруҳлар молиявий ва иқтисодий жиҳатдан Англия билан савдо қилишга боғлиқ бўлганликлари сабабли, улар ташқи сиёсат соҳасида ҳам Англия билан яқинлашиш йўлини тута бошладилар. Жефферсон бошчилик қилган республикачилар ҳам плантаторларнинг бир қисмига, майдароқ плантаторларга таянар эдилар. Буржуазиянинг бир қисми, шунингдек фермерлар, шаҳарлардаги ҳунармандлар ва майда буржуазия республикачиларга эргашди, чунки республикачилар ер олишни енгиллаштиришни ва меҳнаткашларга демократик ён беришни ёқлаб чиққан эдилар. Антифедералистлар буржуа-демократик ва сўл либерал тенденцияни ифода этиб, уларнинг кенг оммага таъсири кучли эди. Жефферсон, Генри ва бошқалар янги «аристократия ва олигархия томонидан» ҳокимиятнинг узурпация қилинишига қарши, демократик тузум учун курашдилар ва конвент янги конституция тузиш учун халқдан ваколат олмаганлигини исботлашга уриндилар. Демократлар ўз вақтида ягона давлат тузишни ёқлаб чиққан эдилар. Бироқ таркиб топган ҳозирги кучли марказий ҳокимият шу туришда айрим штатлар қўлга киргизган демократик ғалабаларни йўқ қилиши мумкин, деб ўйлар эди. Демократлар учун антифедерализм федерал конституцияга қарши, уни демократлаштириш учун кураш воситаси эди. 10 1828 йилда демократлар партиясига асос солинди; бу партия плантатор қулдорлар, фермерлар, майда буржуазия ва қисман ишчиларнинг сиёсий блокига бошчилик қилди. Шимоли-шарқдаги йирик капиталистик доираларнинг манфаатларини ифодалаган ва 1834 йилдан бошлаб ўзларига «виглар» деб ном берган «миллий республикачилар» АҚШ банкини ҳимоя қилиб чиқдилар. Демократлар ва виглардан иборат бўлган икки партиявийлик тизими баъзи ўзига хос хусусиятлари билан илгариги партиявий тизимдан фарқ қиларди. Бу тизимнинг ўзига хос белгиси шунда эдики, ҳеч қайси асосий партиялар ўзлари дастлаб вужудга келган анъанавий минтақаларда устунлик мавқеига эга бўлмаганлар. 1854 йилда қулдорчилик тизимини танқид қилиш билан чиққан республикачилар партияси тузилди. Бунга фрисойлер-ларнинг аболиционистик партияси тарафдорларининг бир қис-ми, шунингдек, вигларнинг бир қисми ва демократлар партия-сидан ажралиб чиққан гуруҳ кирди. Республикачилар партиясидан майда буржуа элементлар секин-секин қисиб чиқарилиб, бу партия йирик саноатчилар ва молиячилар партиясига айланиб кетди. Бу партия юқори протекционистик тарифларини ёқлаб чиқди ва: «Баланд нарх – баланд иш ҳақи, паст нарх – паст иш ҳақи» деган шиор билан меҳнаткашларни алдаб келди. Демократик партия уруш вақтида еган зарбаларидан ўзини тез ўнглаб олиб, йирик ер эгалари, бой фермерлар, Жануб буржуазияси ва ҳимоя пошлиналари ўрнатишдан манфаатдор бўлмаган Шимол саноатчилари, молиячилари манфаатини ҳимоя қилувчи партия бўлиб қолди. Ҳар иккала партия ҳам майда фермерларга ва шаҳарлардаги майда буржуазияга ўз таъсирини ўтказиш учун кураш олиб борди, ишчиларни ҳам ўз таъсирига олишга ҳаракат қилди. Лекин капитализм янада ўсиб, ишчилар ҳаракати ривожланиб борган сари бу партиялар ўртасидаги фарқ секин-аста йўқолиб борди. Иккала партия ташкилотларида ҳам «босслар», муайян монополистик буржуазия тўдалари манфаатини кўзлаб ишловчи профессионал сиёсатчилар ҳукмронлик ролини ўйнади. Америка буржуазияси икки партияли тизимдан усталик билан фойдаланиб келди. Агар ҳокимият тепасида республикачилар турган бўлса, демократлар ҳукуматни «танқид қилиб» ва ўзларини халқ манфаатларини ҳимоя қилувчилар қилиб кўрсатиб, норозиларнинг катта қисмини ўз томонларига оғдириб олдилар. Демократлар ғалаба қилган тақдирда оппозициячи партия ролини республикачилар ўйнардилар. Шу тариқа, буржуа партияларидан ҳар гал биттаси норозиларни ўзига оғдириб турадиган 11 марказ бўларди, бу нарса учинчи, бошқа бирон-бир партия тузиш йўлида жиддий тўсиқ бўлиб келди. Интернационал таъсирида АҚШда 1876 йилда Ишчи партияси тузилди. 1892 йилги президент сайлови компаниясида республикачилар ва демократлар партиясидан ташқари, ўша йили пайдо бўлган популистлар (халқ) партияси ҳам фаол роль ўйнади. Лекин ишчи партияси ҳам, популистлар партияси ҳам АҚШ сиёсий тизимида республикачилар ва демократлар партияси сингари асосий роль ўйнамади. Download 213.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling