6-мавзу. АҚШнинг ташкил топиши ва янги даврда конституциявий ривожланиши


 АҚШнинг 1787 йилги Конституцияси


Download 213.41 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana18.12.2022
Hajmi213.41 Kb.
#1029138
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6-мавзу. АҚШ

3. АҚШнинг 1787 йилги Конституцияси. 



Мустақиллик эълон қилингандан кейин ҳар бир мустамлака мустақил 
давлат (штат) бўлиб қолди. 1776-1780 йиллар давомида буларнинг кўпчилиги 
ўз конституцияларини қабул қилди. Жумладан, Нью-Гэмпширнинг 1776 йил 
6 январда биринчи конституцияси, кейинчалик 1784 йил 13 июнда иккинчи 
конституцияси қабул қилинди. Виргиниянинг 1776 йил 29 июнда қабул 
қилган конституцияси эса кўпгина штатлар конституцияси учун модел бўлиб 
хизмат қилди. Барча штатларнинг конституциялари Ҳуқуқлар декларацияси 
билан ёки Ҳуқуқлар ҳақидаги билль билан бошланади. Уларда инглиз 
фуқаролари учун анъанавий бўлган ҳуқуқ ва эркинликлар, «оғир 
тушмайдиган» гаров асосида қамоқдан озод қилиш, «тез ва адолатли» суд, 
«Hаbеаs corpus» процедураси ва бошқалар санаб кўрсатилган эди. 
Конституцияларда қуйидаги ҳуқуқ ва эркинликлар кўрсатилган: 
1) матбуот ва сайлов эркинлиги, кўпчиликнинг ҳукуматни алмаш-
тириш ва ўзгартириш ҳуқуқи; 
2) сўз, йиғилишлар ўтказиш, петициялар бериш, қурол тақиб юриш 
эркинликлари, турар-жой дахлсизлиги;
3) мол-мулкни тегишлича компенсация қилмай туриб (ўрнини 
қопламай) олиш, уруш вақтидаги қонунларни тинчлик вақтида қўллаш, ўзига 
ўзи қарши кўрсатма беришга мажбурлаш ва бошқалар тақиқланиши. 
Барча конституциялар ҳокимиятларнинг тақсимланиши принципидан 
келиб чиқди. Нью-Йорк, Массачусетс ва Нью-Гемпшир штатларидан 
ташқари барча штатларда парламентларнинг роли кучайтирилган ва ижроия 
ҳокимият мавқеи пасайтирилган эди. Фақат иккита штатда губернаторлар 
вето ҳуқуқидан фойдаланганлар. Штатларнинг кўпчилигида судьялар ижроия 
ҳокимият томонидан эмас, балки қонун чиқарувчи мажлислар томонидан 
тайинланган 
ва 
мустақил 
деб 
эълон 
қилинган. 
Штатларнинг 
конституцияларида ўша даврда ҳукмрон бўлган «жамоа шартномаси», «халқ 
суверенитети» ва «табиий ҳуқуқ» назариялари ўз аксини топган эди. Уларда 
халқ суверенитети эълон қилинган бўлса ҳам, аммо ҳали катта мулк цензи, 
ўтроқлик цензи ва бошқа чеклашлар белгиланган эди. Масалан, сенатор 
мансабига эга бўлиш учун Нью-Жерси ва Мэрилендда минг фунт стерлинг, 
Жанубий Королинада эса – икки минг фунт стерлинг талаб қилинарди. Бу 
конституцияларга биноан штатларда бошқаришнинг республика шакли 
ўрнатилиб, қонун чиқариш органлари асосан 2 палатали парламентлардан 
иборат эди. Қуйи палаталар умумий сайловлар асосида ташкил қилинарди. 
Юқори палаталар (сенаторлар) эса катта мулк эгалари вакилларидан 
тайинланар эди. Фақат Пенсильвания штатида бир палатали қонун чиқариш 
органи тузилган эди. Ижроия ҳокимият (ҳукумат) штатларда тайинланадиган 



губернаторлар томонидан амалга ошириларди, фақат Пенсильванияда 
президент бошчилигидаги кенгашга тегишли эди. 
Марказлашган давлатнинг ташкил этилиши, ҳукмрон доираларнинг 
фикрича, Шимолий Америка давлатларининг халқаро обрўсини анча 
кўтариши лозим эди. Мана шундай шароитда «Конфедерация моддалари»ни 
қайта кўриб чиқиш учун Филадельфияда Конвент чақирилади. У 1787 йил 25 
майдан 17 сентябргача давом этди ва халқдан яширинча АҚШнинг янги 
Конституцияси лойиҳасини ишлаб чиқди. Тўрт ой давом этган 
мунозаралардан кейин ишлаб чиқилган конституция АҚШ тарихида катта 
роль ўйнади. У йирик буржуазия билан қулдорлар ўртасида муросасозлик 
ролини ўйнади. 1787 йил 17 сентябрда Конвент Конституция лойиҳасини 
маъқуллади. Унга кўра, АҚШ давлатлар иттифоқидан (конфедерациядан) 
иттифоқ давлатга – федерацияга айланди. АҚШ Конституцияси тузилишига 
кўра, преамбула ва 7 та моддадан иборат бўлиб, улардан фақат 4 таси 
бўлимларга ажратилган. Конституция давлатшунослик назариясининг 
«ҳокимиятларнинг тақсимланиши» принципига асосланди. 
Конституцияда келажакда Конгресснинг ҳуқуқлари кенгайтирилиши 
мумкинлиги назарда тутилди. Конституцияга биноан федерал Конгресснинг 
терговсиз суд қилиш ҳақида, дворянлик имтиёзларини жорий қилиш ҳақида 
ва шу каби қонунларни қабул қилиши қатъиян ман қилинди. Федерал 
органлар халқаро муносабатларда АҚШ номидан ҳаракат қилиш ва 
шартномалар тузиш ҳуқуқига эга. Сенат ҳар бир штатнинг қонун чиқарувчи 
мажлиси томонидан иккитадан олти йил муддатга сайланадиган 
сенаторлардан ташкил топади. Сенатнинг учдан бир қисми ҳар икки йилда 
янгиланиб туриши керак. Вакиллар палатаси пропорционал сайлов тизими 
асосида – аҳоли сонига қараб халқ, яъни сайлов корпуси томонидан икки йил 
муддатга сайланади. Ҳамма сайловлар жуфт сонли йилларда ўтказилади. 
Қонун аввал вакиллар палатасида қабул қилинади ва сўнг сенат томонидан 
тасдиқланади. Сенатнинг розилигисиз биронта ҳам қонун қабул қилиниши 
мумкин эмас. Қабул қилинган қонун президент томонидан имзо қўйилгандан 
кейин кучга киради. 
Президент Конгресс қонунларига вето қўйиш ҳуқуқидан фойдаланади. 
Президент ветоси Конгресс палаталари депутатларининг учдан икки 
қисмидан кўпроғининг қаршилиги билан бекор қилиниши мумкин. 
Президент вақти-вақти билан қўшма штатларнинг аҳволи ҳақида Конгрессга 
ахборот бериб туради ва у Конгресснинг фавқулодда сессияларини чақириши 
мумкин. 




Download 213.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling