6-мавзу: Ўқитиш тамойиллари


Тамойил (принцип) – бу объектив мавжуд қонуниятлардан, яъни бутунни бутун қилиб турувчи қисмлари орасидаги зарурий боғлиқликлардан келиб чиқиб амал қилиниши лозим бўлган ҳаракатлар мойиллигидир


Download 1.46 Mb.
bet2/5
Sana03.01.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1075888
1   2   3   4   5
Bog'liq
10-mavzu

Тамойил (принцип) – бу объектив мавжуд қонуниятлардан, яъни бутунни бутун қилиб турувчи қисмлари орасидаги зарурий боғлиқликлардан келиб чиқиб амал қилиниши лозим бўлган ҳаракатлар мойиллигидир.

  • Тамойил (принцип) – бу объектив мавжуд қонуниятлардан, яъни бутунни бутун қилиб турувчи қисмлари орасидаги зарурий боғлиқликлардан келиб чиқиб амал қилиниши лозим бўлган ҳаракатлар мойиллигидир.
  • “Принцип” сўзининг маъноси хулқнинг, хатти-ҳаракатнинг асосий қоидаси, етакчи ғоя демакдир. Таълим қонуниятлари (принциплари) бу ўқитиш жараёнига қўйиладиган талаблар йиғиндисидир.
  • Биз, ҳатто, турмушда ҳам “бу одам принципли” деймиз ва бунда ўша одамнинг ўзига хос қоидаларига, ўзининг принципларига мувофиқ иш кўришини назарда тутамиз. Агар кишининг хатти-ҳаракатларида қатъий қоидалар бўлмаса, уни “принципи йўқ” деб ҳисоблаймиз.
  • Таълим-тарбиянинг тамойиллари ўқиш ва ўқитиш жараёнида объектив мавжуд бўлган ва уни бутун қилиб турган қисмлари орасидаги зарурий боглиқликлардан келиб чиқиб, одамлар томонидан ишлаб чикилган ва таълим-тарбия жараёнида амал қилишликка тавсия этилган ҳаракатлар тартибининг мойиллигидир.

педагогик таълим тамойиллари қуйидагилардан иборат

  • таълимнинг устуворлиги;
  • таълимнинг демократлашуви;
  • таълимнинг инсонпарварлашуви;
  • таълимнинг ижтимоийлашуви;
  • таълимнинг миллий йўналтирилганлиги;
  • таълим ва тарбия узвий боғлиқлиги;
  • иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори даражада билим олишлари учун шарт-шароит яратиш кабилардир.

Бугунги кунда педагогика назариясида қуйидаги таълим тамойиллари тизими ишлаб чиқилган

  • Онглилик ва фаоллик тамойили – билимни талабалар томонидан онгли равишда ва фаол қатнашиб эгаллашлик;
  • Кўргазма тамойили «юз маротаба эшитгандан бир маротаба кўрган яхши» тамойилидан келиб чиқиб, билим беришда турли-туман кўргазмали қуроллардан самарали фойдаланиш;
  • Тизимлилик ва мунтазамлик тамойили – билимни маълум бир тизимда ва узлуксиз равишда бериб бориш;
  • Мустаҳкамлик тамойили – билимни тушунарли тилда қайта-қайта такрорлаш йўли билан бериш;
  • Тушунарлилик тамойили – билимни ҳаммага тушунарли ва ҳаммабоп қилиб бериш;
  • Илмийлик тамойили – билимни таълим олувчиларда аввалдан мавжуд билимларга асосланиб ва улардан келиб чиққан ҳолда бериш;
  • Назария ва амалиёт бирлиги тамойили – билим беришда назарий билимларни амалиётда ишлашини, яъни уни ҳаёт билан, амалиёт билан боғлиқлигини кўрсатиб бериш.
  • Бу тамойиллар педагогик жамоатчилик томонидан умумий тамойиллар деб қабул қилингандир.
  • Онглилик ва фаоллик тамойили. Бу тамойил асосида илм томонидан аниқланган, инсонни ҳақиқий билим эгаллаши учун, у бу билимларни чуқур англаб етган ҳолда ақлий кувватини интенсив ишлатиши натижасида етиши мумкин, деган қонуният ётади.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling