6-мавзу: Ўқитиш тамойиллари


Download 1.46 Mb.
bet3/5
Sana03.01.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1075888
1   2   3   4   5
Bog'liq
10-mavzu

Кўргазмалилик тамойили.

Бу энг ҳаммага маълум ва тушунса бўладиган тамойиллардан бири бўлиб, у қадимий замонлардан қўлланилиб келинган. Бунинг асосида куйидаги қонуниятлар ётади: биринчидан, кўриш ва эшитиш орқали олинган ахборотлар мияга турлича таъсир этиб, турлича ҳолда сақланади. Қисқача қилиб айтганда, кўз билан кўрганда қулоқ билан эшитгандагига нисбатан беш баробар кўп ахборот олиниб, уни мияда сақланиши ҳам юқори. Иккинчидан, кўздан борган ахборот қайта ишлашга муҳтож эмас.

Тизимлилик ва мунтазамлик тамойили.

Бу тамойил қуйидаги объектив қонуниятларига суянади: инсон фақат ташқи дунёни ўз тафаккурида аниқ акс эттиргандагина ҳақиқий ва фаол билимларга эга бўла олади; ўқувчи- талабалар тафаккурида илмий билимлар тизимини шакллантиришнинг асосий усули, мақсадга йўналтирилган махсус таълимни ташкил қилиниши; махсус таълимнинг ташкил қилиниш тартиби ўқувчи-талабалар имконияти ва бериладиган билимнинг ички мантиқий тузилишидан келиб чиққанлиги; билим бернш жараёни босқичма-босқич амалга оширилганлиги туфайли билим бериш самараси, бу боскичларнинг орасидаги вақтни қанчалик қисқа бўлишлигига боғлиқ, босқичлар орасидаги масофа вақт жиҳатдан ҳаддан ошиб кетса билим бериш самара бермайди; агар билим ва унннг негизида шаклланган кўникмалар машқ орқали такрорланиб турилмаса, билим ва кўникма йўқолиб кетади; ўқувчи-талабаларни мантиқий фикрлашга ўргатилган бўлмаса, улар доимо фикр юритишда қийинчиликларга дуч келадилар; ўқитишда тизимлик ва мунтазамликка амал қилинмаса, таълим-тарбия жараёни сусаяди.

Мустаҳкамлик тамойили.

  • Бу тамойилда барча илғор ўқитувчилар ва педагог олимларнинг кўп йиллик изланишлари ўз ифодасини топган. Унда назарий билимлар билан эмперик билимлар бирлашиб мустаҳкамланган.
  • Билимларни мустаҳкам эгаллаш жараёни жуда мураккаб бўлиб кейинги йиллардаги тадқиқотлар бу жараёнга ўзгартиришлар киритилди. Билимни мустаҳкам егаллаш жараёнини шу кундаги тушунилиши, бу жараёнга қуйидаги янги қоидаларни киритишни тақозо этади.
  • Бугунги кунги талимда фикр юритиш эслаб қолишдан устунлик қилиши исботланган.
  • Шунинг учун ўқувчи-талабалар ақлий қувватини тежаш мақсадида, улардан кераксиз ва кам эътиборли нарсаларни эслаб қолишига камроқ эътибор бериб, унинг ҳисобига фикр юритишига кўпроқ куч сарфлашига ёрдам бериш.
  • Ўқувчи-талабалар тушуниб етмаган ёки нотўғри тушуниб, қолган нарсаларни эслаб қолмасликларига эътибор бериш лозим. Ўқувчи-талаба, фақат яхши тушуниб етиб, уни тўғрилигига имон ҳосил қилган нарсасини хотирасида сақлаши керак.
  • Ўқувчи-талабалар хотирасини кам эътиборли ахборотларни эслаб қолишдан ҳоли қилиш мақсадида, уларни турли луғат ва энциклопедиялардан фойдаланишга ўргатинг.
  • Эслаб қолинадиган нарсаларни ниҳоятда қисқа қилиб, ёд олишга осон бўлиши учун, равон, иложи бўлса шеър вазнига солиб туриб эсда сақлашга ўқувчи-талабаларни ўргатиш.
  • Эсдан чиқариш билимни эгаллаб олгандан кейин тез кечишини ҳисобга олган ҳолда, уларни психология фанининг эсда сақлаш қоидаси асосида хотирада сақлашга ўқувчи-талабаларни ўргатиш.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling