- Бу тамойил бир томондан, дидактиканинг бошқа тамойилларининг талабларидан, иккинчи томондан, ўқувчи-талабалар ёш хусусиятидан, учинчи томондан, кўп йиллик педагогик тажриба асосида яратилган.
- Бу тамойил заминида тезаурус қонуни ётади. Бу қонун бўйича кишига билим фақат унинг тезаурусига мос келганда тушунарли бўлади. “Тазаурус” лотинчада «хазина»ни билдиради. Маъноси, кишининг тўплаган билими, кўникма ва фикрлаш услуби унинг “тезауруси”ни ташкил қилади.
- Бошқа қонуниятларни ҳам кўрсатишимиз мумкин:
- а) бериладиган билимнинг тушунарлилиги, уни егаллаётган ўқувчи-талабанинг ёши индувидуал хусусиятларига боғликдир;
- б) тушунарлилик билим беришни ташкил қилишга унда қўлланиладиган билим бериш усул ва услубларига боғлиқ;
- в) билимни тушунарлилиги уни олаётганнинг билим хажмига ва сифатига боғликлиги;
- г) билимни тушунарлилиги уни берилиш суръатига боғлиқлиги ва ҳоказо.
Илмий тамойили. - Бу тамойил асосида бир қатор қонуниятлар ётади. Жумладан; дунёни ўрганиб бўлади ва инсоният аниқлаган ва амалиётда синаб кўрилган қонуниятларни ўрганса бўлади; таълим-тарбия жараёни, илмий фаолият орқали тўпланган, объектив олам тўғрисидаги маълумот тизимини ўсиб келаётган авлодга билдиради; илмийлик, бериладиган билимлар маълум бир кетма-кетликда берилишини тақозо етади; илмийлик, ўкитувчиларнинг билимини малум бир кетма-кетликда беришга амал килишни ҳам тақазо этади; илмийлик яна берилаётган билим ҳозирги замон ижтимоий ва илмий-тарақкиёт даражасига мослиги билан ҳамда тузилган дастур ва ишчи режага мос бўлишлиги билан хам белгиланади.
Назорат саволлари: - Қандай таълим қонунияти мавжуд?
- Қандай таълим қонунлари мавжуд?
- Қандай таълим тамойиллари мавжуд?
- Педагогика назарияси қандай таълим тамойилларидан иборат?
- Кўргазмалилик тамойиллар Тизимлилик ва мунтазамлик тамойиллари фарқларини кўрсатинг.
- Мустаҳкамлик, Тушунарлилик ва Илмий тамойиллари хақида қисқача маълумот беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |