Ёд олишни ўқувчи-талабаларга уйга вазифа ёки мустақил иш қилиб берманг яхшиси уни шу нарсага қизиқтириб қўйинг ва вақти-вақти билан бу қизиқишни янгилаб туринг. - Ёд олишни ўқувчи-талабаларга уйга вазифа ёки мустақил иш қилиб берманг яхшиси уни шу нарсага қизиқтириб қўйинг ва вақти-вақти билан бу қизиқишни янгилаб туринг.
- Такрорлаш машқларини ўқувчи-талабалар янги билимни эгаллаган заҳотидан бошлаш керак. Чунки, бу нарсалар кейин эсдан чиқиб кетиши аниқ..
- Ўқувчи-талабалар диққатини сусайтирувчи ички ва ташқи омилларни фаолиятига йўл кўйманг.
- Дангасалик касали билан тинмай кураш олиб боринг, билим олиш суръатини сусайтирманг.
- Бериладиган билимга қизикиш ва ижобий муносабатни шакллантирмасдан туриб, янги билим беришни бошламанг.
- Зўрлаб берилган билим ўқувчи-талабалар хотирасида узоқ сақланмаслигини унутманг.
- Билимни эгаллаш суръати пасая бошлаши билан унинг сабабини аниқланг ва бартараф этинг.
Ўқувчи-талабалар томонидан мустақил равишда дарсни такрорлаш эслаб қолишнинг мухим омили эканини унутманг ва ўзини-ўзи тарбиялашга катта эътибор қаратинг. - Ўқувчи-талабалар томонидан мустақил равишда дарсни такрорлаш эслаб қолишнинг мухим омили эканини унутманг ва ўзини-ўзи тарбиялашга катта эътибор қаратинг.
- Такрорлаш дарсларини шундай ташкил қилингки, у фақат билимни фикр юритишга ҳам фойдаси бўлсин. Шунинг учун дарсларини асосий дарс тизимида унинг ҳажмини ё кўпайтиринг, ёки камайтиринг.
- Берилган билим хотирада мустаҳкам сақланиши учун, уни қизиқарли қилиб, кўргазмали қуроллардан фойдаланиб тушунтириб беринг.
- Янги бериладиган билим мустаҳкам хотирада қолиши учун, уни аввалги билим билан боғлаб тушунтириб беринг.
- Билимни мантиқан бир бутун қилиб беришга ўрганинг.
Осон ва бир турдаги топшириқ беришдан тийилинг, улар ўқувчи- талабаларга қизиқ бўлмай, толиқтиради. - Осон ва бир турдаги топшириқ беришдан тийилинг, улар ўқувчи- талабаларга қизиқ бўлмай, толиқтиради.
- Машқлар ўтказишдан олдин, уларнинг бажарилиш тартиби ва натижаси тўғрисида маълумот беринг.
- Машқ даврида ўқувчи-талабаларни чарчаб қолишидан сақланг.
- Ҳозирги замон назорат усулларидан тўғри фойдаланинг.
- Ўқувчи-талабаларни ўз меҳнатини назорат қилиш ва баҳолашга ўргатинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |