6 –мавзу. Заводда тайёрланган конструкциялардан бино ва иншоотларни барпо этиш технологиялари режа
Ўзиюрар кранлар билан ишлашда монтаж қилиш йўналишини танлаш
Download 194.35 Kb.
|
6 maruza
Ўзиюрар кранлар билан ишлашда монтаж қилиш йўналишини танлаш. Монтаж қилиш йўналишини танлаш – бир қанча параметрлар билан – конструктив схеманинг хусусиятлари, айрим оралиқлар ёки бино қисмларининг технологик жиҳозларини кетма – кет монтаж қилиш учун топшириш зарурияти, технологик линияларнинг жойлашуви ва уларнинг ўзаро боғланиши билан аниқланади. Монтаж ишларини ташкил этиш объектини қуришда иштирок этувчи ташкилотлар томонидан ишларни паралел бажаришини, бинонинг айрим участкаларини технологик жиҳозларни монтаж қилиш учун, айрим қисмлар, оралиқлар ёки қамровларни фойдаланишга тез топширишни таъминлаш керак.
Объектнинг асосий ўқларига нисбан монтаж қилиш йўналишига боғлиқ ҳолда, конструкцияларни ўрнатиш алоҳида оралиқлар бўйича олиб бориладиган бўйлама монтаж ва бино ячейкалари кўндаланг йўналишда монтаж қилинадиган кўндаланг ёки селекцион монтаж билан фарқланади (8.1-расм). Кўндаланг монтаж бинони фойдаланишга топшириш бинонинг кўндалангига алоҳида секциялар бўйича назарда тутилганда ёки механизмларнинг ўрнини алмаштиришни анча қисқартиришга имкон берувчи, таъсир доираси катта бўлган кранлардан фойдаланилганда қўлланилади. Бўлиши мумкин бўлган ҳаракат йўналишини таҳлил қилиш фақат ўзи юрар кранлар учун ва каркасида стропилаости фермалари бўлмаган, бир қаватли фонарсиз саноат биноларини барпо этишда мумкин. 8.1-расм. Бино каркасини бўйлама (а) ва кўндаланг (б) монтаж қилиш схемаси Усул асосан фақат ёпма элементларини монтаж қилиш учун асосий икки сабабга кўра аниқланади– стреласининг қулочи анча катта бўлганда мавжуд монтаж кранининг юк кўтариш қобилияти етарлича бўлмаганда ва бир қатор кўндаланг ячейкаларни навбатдаги технологик жиҳозларни монтаж қилиш ва пардозлаш ишларини бажариш учун тезда бўшатиш зарурлиги сабабли (8.2.-расм). Бўйлама усулда бино алоҳида оралиқлар бўйича кетма – кет монтаж қилинади, бу эса қисқа муддатларда уларни технологик ускуналарни монтаж қилишга топширишга имкон беради. Монтаж қилувчи кран монтаж амалга оширилаётган ячейкадан ташқарида жойлашади ва устёпма плиталарини монтаж қилиш монтаж қилинган стропила конструкция устидан олиб борилади. Томёпма плитасининг фазода кран стреласи бўйлаб жойлашганлиги, ниҳоятда маъқул эмасдир. 8.2-расм. Бир қаватли бинолар устёпмаси элементларини монтаж қилишнинг турли йўналишларида монтаж қилиш: а - монтаж қилишнинг кўндаланг усули; б - монтаж қилишнинг бўйлама усули; 1 - ферма, 2 - тортқи (элементни монтаж қилишдан олдин кучайтириш); 3 – траверса; 4 – монтаж қилинувчи элемент; 5 – монтаж қилувчи кран. Кўндаланг усулда кран оралиқларда кўндаланг равишда харакатланади. Бундай усул асосан крансиз тизим биноларида устунлар қадами 9 ва 12 м бўлганда қўлланилиши афзалдир. Монтаж қилувчи кран монтаж ячейкаси ичида бўлади, стрела монтаж қилинаётган устёпма плитасига кўндаланг жойланади, демак, плитани осиш нуқтаси стреладан 6...9м масофада эмас, балки бор йўғи 1...1,6 м масофада бўлади. Кўндаланг монтаж конструкцияларини бир вақтда турли юк кўтариш қобилиятига эга иккита кран билан ўрнатиш имкониятини беради. Катта юк кўтариш имкониятига эга биринчи кран кетма – кет фермаларни монтаж қилади. Кичик юк кўтариш қобилиятига эга бошқа кран ҳам оралиқларга кўндаланг ҳолда харакатланиб, плиталарни жойлаштиришни амалга оширади. Монтаж қилишни бундай ташкил этишда ишларнинг қиймати ва давомийлиги анча пасаяди. Бу усул бино каркасида краности тўсинлари мавжуд бўлганда ҳам (8.3-расм) конструкцияларини монтаж қилишга имкон беради. Монтаж қилишнинг технологик картасида баён қилинган элементларни ўрнатиш кетма – кетлиги бўйича тавсияларга (фермалар, краности тўсинлари, устёпма плиталари) қатъий амал қилиш зарур. 8.3-расм. Монтаж қилиш йўналишлари ҳар хил бўлганда элементларни ўрнатиш кетма – кетлиги: а – бўйлама монтаж; б – кўндаланг монтаж. Монтаж қилишнинг кўндаланг усули қуйидаги ҳолларда қўлланилади: • бинони, унинг барча оралиқларини ўз ичига қамраб олувчи алоҳида секциялар тарзида фойдаланишга топширишда; • амал қилиш радиуси катта бўлган кранлар билан монтаж қилишда, шунинг учунким ҳар бир тўхташ жойидан тўлароқ фойдаланиш учун; • монтаж кранларини фақат кўндаланг йўналишда харакатланиши зарур бўлганда ёки мақсадга мувофиқ бўлганда. Комбинацияланган, яъни бўйлама – кўндаланг усул устунларни бўйлама усулда ўрнатишга ва томёпмани краннинг кўндаланг юришида монтаж қилишга асосланган. Кўндаланг монтаж қилиш айниқса 12 х 3 м ва 24 х 3 м ўлчамдаги устёпма плиталарини ва монтаж кранини танлашга массаси ҳамда қулочи жиддий таъсир кўрсатувчи “2Т” узун ўлчовли тўшамалардан фойдаланганда янада тежамлироқ бўлиши мумкин. Кранни иккита монтаж қилинган фермалар орасига жойлаштириш ҳисобига у стреласининг кам қулочи билан ишлайди. Монтаж қилиш йўналишини танлаш кўп жиҳатдан барпо этилаётган саноат биносининг технологик хусусиятларига боғлиқ бўлади. Download 194.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling