6 –мавзу. Заводда тайёрланган конструкциялардан бино ва иншоотларни барпо этиш технологиялари режа
Конструкцияларни олдиндан йириклаштириш
Download 194.35 Kb.
|
6 maruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўтариш - монтаж қилиш жиҳозлари
- Каркас элементларини ўрнатиш кетма – кетлиги
Конструкцияларни олдиндан йириклаштириш. Олдиндан йириклаштириш даражасига боғлиқ ҳолда қуйидагиларга ажратилади:
• алоҳида конструктив элементлар билан монтаж қилиш; • олдиндан йириклаштирилган ясси ва ҳажмий блоклар билан монтаж қилиш; • комплекс блокларни муҳандислик ва технологик жиҳозлари ўрнатилган ва маҳкамланган элементлари билан монтаж қилиш. Йиғма темирбетон конструкцияларда каркаснинг асосий элементлари – устунлар ва фермалари жуда камдан – кам ҳолларда йириклаштирилади. Кўпинча металл элементлар – кран ости тўсинлари, устунлар, дераза панжаралари, боғламалар, фонар конструкциялари, комплекс йириклаштирилган блоклар – металл кўтарувчи конструкцияли ва самарали енгиллаштирилган устёпмали (томли) қоплама блоклари йириклаштирилади. Конструкцияларни рулонлаштириш усули – металл листли конструкцияларни йириклаштириб йиғишнинг бир тури бўлиб металл конструкцияларни тайёрловчи заводда амалга оширилади. Бу усул резервуарларни, газгольдерларни, озиқ-овқат ва кимё саноати цилиндрик идишларини (сиғимларини) монтаж қилишда қўлланилади. Кўтариш - монтаж қилиш жиҳозлари учта асосий гуруҳга бўлинади: Монтаж кранлари – автомобиль, пневмоғилдиракли, махсус шассига ўрнатилган кранлар, гусеницали, минорали, чорпояли, темир йўлли. Крансиз мослама – чиғир, полиспаст, кўтаргичлар, домкратлардан фойдаланиб, конструкцияларни кўтариш ва жойлаш учун. Юк кўтарувчи қурилмалар – монтаж қилувчи мачталар, шеврлар, портал кўтаргичлари, домкратлар массаси серияли кранларнинг юк кўтариш қобилиятидан ортиқ бўлган конструкциялар ва жиҳозларни монтаж қилиш учун. Бинони монтаж қилишда монтаж қилувчи механизмларни танлаш муҳим масала ҳисобланади. Бир қаватли саноат биноларини монтаж қилишда жуда хилма – хил кран қурилмалари (ускуналари) қўлланилади: • юк кўтариш қобилияти 6,3...16 т бўлган автомобиль кранлари; • пневмоғилдиракли кранлар (10...100 т.); • гусеницали кранлар (6,3...160 т) • минорали кранлар (60...100 т); • темир йўл кранлари (16...30 т); • чорпоя кранлар (15...100 т.); Темир йўл ва чорпоя кранларини одатда монтаж ишларини бажариш учун лойиҳалаштирилмайди, аммо қайта қуришда ёки кенгайтиришда бундай кранлар билан жиҳозланган ишлаб чиқариш мажмуиларида улар ишларини амалга ошириш учун ишлатилиши мумкин. Айниқса енгил турдаги биноларни элементлаб монтаж қилишда кўпинча автомобиль ва гусеницали кранлар қўлланилади, чунки улар кўпроқ харакатчан, ишлашда қулайлиги билан фарқ қилади. Ўртача ва оғир турдаги бир қаватли биноларни блокли ва йирик блокли монтаж қилишда катта кўтариш қобилиятига эга, кўпинча минора-стрелали қурилма билан жиҳозланган гусеницали кранлардан фойдаланилади. Бундай монтаж қилишда кўпинча минорали кранларни ва СРК рельсли кранларни қўлланиш назарда тутилади. Улардан бири СРК – 3500 (юк моменти 3500 т бўлган стрелали рельсли кран) 35 м кулочда 100 т гача юк кўтариши мумкин. Краности йўлларини қуриш зарурлиги минорали ва стрелали рельсли кранларнинг қўлланилишини анча мураккаблаштиради. Пневмоғилдиракли кранлар яхшигина юк кўтариш ва геометрик тавсифларга эга, лекин монтаж ишларини бажаришда нисбатан кам қўлланилади. Нисбатан оғир конструкцияларни монтаж қилиш учун бундай кранларга чиқарилувчи таянчлар ўрнатиш талаб этилади, бу эса монтаж ишлари суръатини анча пасайтиради, шунинг учун гусеницали кранлар қўллаш афзалдир. Бинонинг каркасларини монтаж қилиш учун монтаж қилувчи кранларга бўлган фақат эҳтиёжнигина эмас, балки уларни жойлаштиришни ҳам лойиҳалаштириш зарур. Ишлар амалга оширилаётган жойда мавжуд кранларга боғлиқ ҳолда, уларни арендага олиш имкониятларига, шунингдек бинонинг конфигурациясига, унинг геометрик тавсифларига, конструктив ечимларининг хусусиятларига боғлиқ ҳолда қарор қабул қилинади. Одатда кранлар жойлашувининг икки варианти таҳлил қилинади: 1. Кран бино каркаси ичида жойлашган. Монтаж қилиш “ўзига томон” амалга оширилади, кран орқага тисарилиб, каркаснинг монтаж қилинган ячейкаларини қолдириб монтажни амалга оширади. Монтаж қилишни бундай ташкил этишда элементларни кўтариш жойида уларни олдиндан жойлаштириб олиш осон. Конструкциялар монтаж қилиш зонасига кран ҳаракатига қарши томондан етказиб берилади. Бунда конструкцияларни тушуриш ва уларни монтаж қилиш каркаснинг турли хил ячейкаларида амалга оширилади ва ишчилар бир – бирларига халақит беришмайди. Краннинг бино каркаси ичида харакатланиши қурилиш амалиётида жуда кенг тарқалган, у оқилона ва иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди. 2. Кран монтаж ишларини бино каркасининг ташқарисидан амалга оширади. Бундай қарор бинонинг ер ости хўжалиги ривожланган ҳолатда, демак ер ишлари ҳажми, технологик жиҳозлар остига пойдеворлар қуриш бўйича бетон ишлари ҳажми катта бўлганда муҳандислик коммуникациялари туннеллар билан ётқизилганда қабул қилинади. Бу ҳолда конструкцияларни монтаж қилишга узатиш монтаж қилиш йўналишида ёки бошқа томондан амалга оширилади, бу қурилиш майдончасидаги аниқ шароитларга боғлиқ. Каркас элементларини ўрнатиш кетма – кетлиги Элементларни ўрнатиш кетма – кетлигига боғлиқ ҳолда монтаж қилишнинг дифференциал (алоҳида), комплекс ва аралаш (комбинациялашган) усуллари қўлланилади. Дифференциал усулда бир хил номли конструктив элементлар бир вақтда мустақил оқимлар билан монтаж қилинади. Бунда монтажчиларнинг иш унуми ошади ва кранларни юк кўтариш қобилиятидан янада тўлароқ фойдаланилади. Дифференциал монтаж битта ёки бир – бирининг кетидан ҳаракатланувчи бир қанча монтаж механизмлари билан амалга оширилиши мумкин. Бу усул бир қаватли саноат биноларида фақат стропила фермаларини кетма – кет ўрнатишга имкон бермайди, чунки ҳатто уларнинг монтаж узеллари тўлиқ пайвандланганидан кейин ҳам уларнинг мустахкамлигини таъминлаб бўлмайди. Барпо этилаётган бинода кетма – кет стропила ости ва стропила фермалари ўрнатилганда фермаларга плиталарини ўрнатиш учун монтаж кранидан фойдаланиш қийин бўлади ёки имкони бўлмайди. Комплекс усулда барча конструкцияларни ўрнатиш бир оқимда олиб борилади, натижада бинонинг тўлиқ монтаж қилинган ячейкалари пайдо бўлади. Кейинги ишларни бажариш учун фронт очилади, қурилишнинг умумий муддатлари қисқаради. Монтаж қилишнинг комплекс усули конструкцияларни бинонинг ҳар бир ячейкасида комплекс ўрнатишдан иборат ва каркасининг конструкциялари металлдан бўлган бинолар учун хосдир. Биринчи ячейка учун аввал тўртта устун монтаж қилинади, уларга дархол лойиҳавий ҳолат таъминланади ва улар орасида зарур бўйлама боғланишлар ўрнатилади. Кейин иккита краности тўсини ўрнатилади, стропилаости фермаси монтаж қилинади. Ячейкани монтаж қилиш стропила фермаларини прогонлар ва боғланишлар билан ўрнатиш, ёпма элементларни қўйиш орқали тугалланади. Кейин конструктив элементларни ўрнатиш кетма – кетлиги сақланади, лекин монтаж қилинадиган элементлар сони ўзгариши мумкин. Комплекс усулдан турли исмли конструкцияларнинг массаларидаги фарқ катта бўлганда қўлланиш мақсадга мувофиқ эмас. Ўз ичига аввалги икки усулнинг афзалликларини қамраб олган аралаш усулда элементларни ўрнатишнинг энг хилма – хил ва кетма – кетлигига йўл қўйилади. Йиғма темирбетонли бир қаватли саноат бинолари учун хос бўлган бу усул пойдеворлар стаканларини, устунларини, краности тўсинларини, девор панелларини, пардадеворларини, дераза панжарасини алоҳида ўрнатишга ва стропилаости, стропила конструкцияларини, устёпма панелларини ва баъзида краности тўсинларини комплекс усулда, ягона оқимда монтаж қилишга имкон беради. Download 194.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling