6 –мавзу. Заводда тайёрланган конструкциялардан бино ва иншоотларни барпо этиш технологиялари режа


Вақтинчалик таянч ва сўрилардан фойдаланиш. Иншоотларни


Download 194.35 Kb.
bet5/7
Sana17.06.2023
Hajmi194.35 Kb.
#1520328
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
6 maruza

3. Вақтинчалик таянч ва сўрилардан фойдаланиш. Иншоотларни
доимий таянчларга кўчириш усуллари.


Конструкцияларнинг конструктив хусусиятлари ва ишлаш шароитларига боғлиқ ҳолда монтаж қилишнинг, шу жумладан сўрилардан монтаж қилишнинг вақтинчалик таянчлардан фойдаланган ҳолдаги турли усуллари – ярим осма ва осма йиғиш учрайди.
Монтаж қилиш жараёнида конструкцияни тутиб турувчи ва унинг массасидан тушаётган юкланишларни қабул қилувчи яхлит сўриларда қобиқлар, гумбазлар, аркалар, кўприкларнинг оралиқ қурилмаларининг айрим турларини ва бошқаларнинг монтажи амалга оширилади.
Хавфсиз ва унумли ишни таъминловчи краности йўллари бўйлаб ҳаракатланувчи кўчма сўрилар, катта оралиқни томёпмаларни монтаж қилишда йиғишнинг қулайлиги учун қўлланилади ва бу элементларнинг туташган тугунлари остида жойлаштирилади (8.4-расм).



8.4-расм. Кўчма сўрилардан фойдаланиб арк томёпмасини монтаж қилиш:
1 – минорали кран; 2 – аркнинг монтаж туташув жойлари; 3 – домкратли кўчма монтаж қилувчи сўрилар.
Вақтинчалик таянчлардан фойдаланиш билан агар конструкцияларни бутунлигича ўрнатиш имкони бўлмаса ёки мақсадга мувофиқ бўлмаса, уни қисмлари бўйича (асосан катта оралиқлар ва катта массали) монтаж қилиш амалга оширилади.
Ярим осма йиғиш шуниси билан ажралиб турадики, бунда монтаж қилиш жараёнида конструкция вақтинчалик тортқичлар билан тутиб турилади ёки оралиқ таянчларга ўрнатилади. Бундай усулда гумбазлар, аркаларнинг айрим конструкциялари, кўприкларнинг оралиқли қурилмалари конструкциялари монтаж қилинади.
Осма йиғишни қўшимча таянчларсиз амалга оширилади. Конструкцияни бир томонидан доимий таянчга ёки аввал монтаж қилинган қисмга маҳкамлаб, вақтинчалик консоль тизими ҳосил қилинади. Бу усулнинг қўлланилиши иншоотнинг монтаж қилиш жараёнида йиғиладиган катта қулочли консолларнинг зарур мустахкамлигини ва барқарорлигини таъминлайдиган конструктив хусусиятлари мавжуд бўлгандагина мумкиндир.
Монтаж қилиш учун сўрилардан фойдаланишни аркали конструкцияларни барпо этиш мисолида изоҳлаш мумкин. Катта оралиқли бундай конструкциялар фуқаролик ва саноат вазифаларини бажарувчи бинолар – вокзалларда, спорт залларида, ҳар хил омборларда қўлланилади. Таянч конструкцияларга горизонтал кучланишларининг (тирковчи) узатилишини истисно қилиш учун аркаларни турғун ҳолатини таъминлаш учун тортқичлар билан лойиҳаланади. Тортқичлар бўлмаганда устунларга ёки темирбетон асосга ҳам вертикал, ҳам горизонтал кучланишлар узатилади.
Одатда, (равоғи) оралиқи 48 м дан ортиқ бўлган аркалар вақтинчалик таянчлардан фойдаланган ҳолда ярим арка қилиб ёки янада майда элементлар тарзида монтаж қилинади. Вақтинчалик таянчларнинг сони арканинг оралиқи (равоғи) га, монтаж механизмларининг юк кўтариш қобилиятига ва арканинг конструктив ечимларига боғлиқ бўлиб, улар кўпинча томёпмани монтаж қилиш технологияси қандай бўлиши кераклигини белгилаб беради.
Осмалари монтаж блокининг тортқига тиралишида вужудга келадиган кучланишларни қабул қилишга мўлжалланмаган тортқили аркаларни монтаж қилганда телескопик конструкцияли вақтинчалик таянчлардан фойдаланилади. Бу ҳолатда арка элементлари ва тортқилар алоҳида монтаж қилинади. Икки арка монтаж қилиниб, тугунлар маҳкамланиб ва тортқилар таранглаштирилгандан сўнг гумбаз ҳосил қилиш (кўчириш) амалга оширилади, бу жараёнда вақтинча таянчлардаги домкратлар ёки бошқа кўтариб турувчи элементлар секин, оҳиста туширилади. Гумбаз ҳосил қилиш (кўчириш) деганда, шундай амал тушуниладики, бунинг натижасида монтаж қилинаётган конструкциянинг хусусий массасидан тушаётган юкланиш таянч лойиҳа элементларига тўлиқ узатилади, вақтинчалик монтаж таянчлари эса юкланишдан озод бўлади. Таянчлар тортқи сатхидан пастроққа туширилади ва монтаж қилиш давомида кейинги оралиқларга кўчирилади.
Монтаж қилиш учун иккита вақтинча таянч мавжуд бўлиши зарур бўлган уч шарнирли аркани (8.5-расм) монтаж қилиш мисолини кўриб чиқамиз. Ҳар бир таянчнинг ўртача телескопик қисми арканинг икки

8.5-расм. Тортқили аркани монтаж қилиш схемаси:
1 – кран; 2 – телескопик вақтинча таянчлар; 3 – домкратли таянч тугунлари


қўшни элементларини таяниши учун мўлжалланган, бу таянчнинг пастки қисми эса аркаларнинг тортқи элементларининг таяниши учун мўлжалланган. Арка, тортқи ва осмаларининг элементлари гусеницали кран ёрдамида монтаж қилинади. Йиғилиб монтаж қилинган элементлар тўғриланиб, уларнинг геометрик ҳолати текширилиб, иккита навбатдаги тўсинларнинг ва улар тортқиларининг монтаж тугунлари пайвандланиб, барча тиргаклар ва улар орасидаги боғланишлар монтаж қилингандан ва лойиҳавий маҳкамлангандан сўнг кўчириш - гумбаз ҳосил қилиш амалга оширилади. Бу мақсадда винтли домкратлар вақтинчалик таянчларнинг ички телескопик секцияларининг бошига монтаж қилиниши керак.
Юкланишдан озод қилинган таянчларнинг ички секциялари кран ёрдамида қуйи ҳолатга туширилади ва монтаж қилишга навбатдаги ярим арклар жуфтлиги тайёрланаётган кейинги тўхташ жойига кўчирилади.

Download 194.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling