6 –мавзу. Заводда тайёрланган конструкциялардан бино ва иншоотларни барпо этиш технологиялари режа
Катта оралиқли бинолар монтажини ўзига хослиги. Каркас элементларини
Download 194.35 Kb.
|
6 maruza
2. Катта оралиқли бинолар монтажини ўзига хослиги. Каркас элементларини
ўрнатиш кетма-кетлиги. Катта оралиқли бинолар ва иншоотларни монтаж қилиш қуйидаги хусусиятлар билан тавсифланади: • биноларнинг каркаслари пўлат, йиғма темирбетон ва аралаш конструкциялардан тайёрланиши мумкин: устунлар – темирбетондан, девор панеллари – бир ёки кўп қатламли, кран ости тўсинлари, фермалар, боғламалар ва пўлат – устёпма элементлари; • бинонинг ўлчамлари одатда монтаж қилувчи кранларнинг таъсир кўрсатиш доирасидан ортиқ бўлади; • бир қатор конструкциялар – катта баландликдаги ва массадаги устунлар, кучли кран ости тўсинлари, катта оралиқли фермалар, устёпманинг ҳажмдор элементларини – қисмлаб ёки бир нечта крандан фойдаланиб монтаж қилишга тўғри келади; • бинони монтаж қилишни технологик қурилмани(жиҳозлар) ўрнатиш билан боғлаш зарур. Пўлат конструкцияли бир қаватли саноат биноларини 18, 24, 30 ва 36 м оралиқли ва 30 м баландликгача қилиб лойиҳаланади ва барпо этилади. Темирбетон конструкцияли бир қаватли бинолар 12, 18, 24, ва 30 м оралиқга 14.4 м баландликгача (устунни юқори қисмигача) ва 24, 30 ва 36 м оралиқли ва 18 м баландликгача қилиб лойиҳаланади. Бир қаватли саноат бинолари оралиқи, устунлар қадами ва баландлигига боғлиқ ҳолда қуйидаги турларга бўлинади: енгил ―оралиғи 6...18 м, балндлиги 5...12 м; ўртача ― оралиқи 18...30 м, баландлиги 8...24 м; оғир ― оралиқи 24..36 м, баландлиги 18...30 м. Катта оралиқли бинолар конструкциясини монтаж қилиш усулларини ва монтаж қилишни ташкил этишни танлашнинг асосий мезонлари: • монтаж ишлари ҳажми; • бинонинг ҳажмий – режавий ва конструктив ечимлари; • монтаж қилишнинг ва умуман бинони барпо қилишнинг белгиланган муддатлари; • монтаж механизмларининг мавжуд парки. Турли хил биноларнинг конструкцияларини монтаж қилиш усуллари қуйидагиларга боғлиқ ҳолда ажратилади: • қўлланиладиган кўтариш – монтаж қилиш жиҳозларига қараб – кранли ва крансиз усуллар; • монтаж қилиш олдидан элементларни блокларга йириклаштириш даражасига қараб – элементлаб, йирик блокли монтаж конвейерли йиғиш, рулонлаш; • элементларни лойиҳа ҳолатига ўрнатиш кетма – кетлиги бўйича; • ясси ва фазовий монтаж ва технологик блокларни лойиҳа ҳолатига ўрнатиш кетма – кетлиги бўйича; • монтаж қилишда краннинг бино бўйлаб ва кўндалангига ҳаракатланиши; • элементларни таянчга келтириш ва ўрнатиш усуллари; • конструкцияларни вертикал бўйича йиғиш кетма – кетликлари; • монтаж қилиш жараёнида бинолар, иншоотлар ва конструкциялар ишлашининг конструктив хусусиятлари; • объектни барпо этиш йўналишларига қараб – суриш, вертикал кўтариш, буриш усуллари. Download 194.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling