6 –мавзу. Заводда тайёрланган конструкциялардан бино ва иншоотларни барпо этиш технологиялари режа
Монтаж усулларини ва ишларни биргаликда олиб боришни танлаш
Download 194.35 Kb.
|
6 maruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари
4. Монтаж усулларини ва ишларни биргаликда олиб боришни танлаш.
Монтажни ташкил этишнинг асосий схемалари. Бир қаватли саноат биноларини монтаж қилишнинг асосий схемалари ишга жалб қилинган кранлар сони билан боғлиқ: • барча конструкцияларни, пойдеворлардан бошлаб битта кран билан монтаж қилиш; • конструкцияларнинг ер ости қисмини битта кран билан,ер усти қисмини бошқа кран билан монтаж қилиш; • ҳар бир қамровда мустақил кран билан монтаж қилиш; • мустақил кранлар билан бир қаватли саноат бинолари каркасининг турли хил конструкцияларини монтаж қилиш (пойдеворлар, устунлар, кран ости тўсинлари, фермалар, томёпма плиталари, девор панеллари) – 5 ... 7 оқимлар. Бир қаватли саноат биноларини барпо этишда қамров ёки монтаж қилиш участкаси сифатида ишларни максимал даражада қўшиб олиб бориш учун бинонинг бир оралиғини ёки унинг бир қисмини ҳарорат чоклари орасидаги чегарада қабул қилиш мумкин. Бинони монтаж қилишни оқилона ташкил этилишини танлашдаги асосий масала – конструкцияларни монтаж қилишнинг усулини ва технологик кетма – кетлигини аниқлаш бўлиб, улар монтаж механизмларини танлаш билан узвий боғлиқдир. Биноларни барпо этиш суръатлари, айниқса, баландда бажариладиган ишларни монтаж операцияларининг меҳнат сарфи, қурилишнинг умумий қиймати ва давомийлиги қабул қилинган усулга боғлиқ бўлади. Қабул қилинган ишлар усули оқимли қурилишни, биргаликда бажариладиган барча монтаж, умумқурилиш ва махсус ишларнинг график бўйича амалга оширилишини таъминлаши ва субпудратчиларга танаффусларни истисно қилувчи, зарур ишлар фронтини таъминлаш керак. Монтаж қилишнинг танлаб олинган усули йиғиш, маҳкамлаш ва туташув жойларини ишлаш бўйича кўпчилик операцияларни конструкциялар ёки сурилардан туриб эмас, балки ерда бажарилишини, яъни стендлар ёки кондукторларда йириклаштирилган монтаж блокларини лойиҳадаги ҳолатига замонавий монтаж кранлари ёрдамида кўтариш ва ўрнатишни назарда тутиш керак. Монтаж қилишнинг мумкин бўладиган усулларини таққослашда анча содда, ҳавфсиз, мехнат ва моддий ресурсларни кам сарфлаган ҳолда юқори иш сифатини таъминловчига афзаллик берилиши керак. Бир қаватли саноат бинолари баландлиги нисбатан унча катта бўлмаган ҳолда режада анча катта ўлчамларга эга. Каркаснинг кўтарувчи конструкциялари орасидаги масофа кўпчилик ҳолларда краннинг таъсир радиусидан ортади, бу монтаж қилиш усулини аниқлашда алоҳида талабларни қўяди. Конструкцияларни ўрнатиш усулини ва ҳамда кетма – кетлигини танлаш қурилиш майдонининг хусусиятларига (масалан, торлиги), жойнинг рельефига, авто йўллар ва кириб келувчи темир йўлларга, монтаж механизмларининг зарур паркига боғлиқ. Ишларнинг технологик кетма – кетлигини танлашга ер ости хўжалиги ― технологик ускуналар остида пойдеворнинг мавжудлиги, уларнинг миқдори, ўлчамлари, қўйилиш чуқурлиги, конструкцияларнинг материаллари, бино оралиқларида жойлашган турли хил ер ости коммуникациялари катта таъсир кўрсатади. Қўлланилаётган монтаж механизмлар тегишли юк ва геометрик тавсифларга эга бўлишлари, яхши ҳаракатчан бўлишлари, ҳар бир изчил тўхташ жойида иложи борича кўпроқ монтаж ишларини бажариш учун имкон борича катта ишчи зонасига эга бўлиши шарт. Қурилишни ташкил этиш ишларинингоқимли (узлуксиз) бўлишини таъминлаш керак, унинг моҳияти барча монтаж ва бошқа ҳамрох операцияларни узлуксиз ва бир текисда бажаришдан иборат. Олдиндан тегишлича ишлаб чиқариш ритмини (суръатини) яратиш зарур бўлиб, бунда қурилишнинг барча иштирокчилари берилган вақт оралиғида ишчилар ва ишловчи механизмлар паркининг доимий ўзгармас миқдорида, қурилиш ва монтаж ишларини биргаликда олиб боришда маълум иш ҳажмини бажаришади. Иншоотларнинг мураккаблиги ва айрим иш турларининг кўпроқ мехнат талаб этишга боғлиқ ҳолда оқимли (узлуксиз) қурилишни лойиҳалашда оқимли бажариладиган ишлар рўйхатига қуйидаги ишлар киритилиши мумкин: ер қазиш ишлари, пойдевор қуриш бўйича бетон ишлари, қурилиш конструкцияларини монтаж қилиш, технологик ускуналарни монтаж қилиш, иссиқтехник, сантехник, вентиляция, электротехник ва шу каби ишлар. Қурилиш майдончасида бир неча кран мавжуд бўлганда конструкцияларни монтаж қилиш бўйича ишлар пойдеворларни, устунларни, кран ости тўсинларини, ёпма элементларини, девор панелларини осишни мустақил оқим билан монтаж қилишга ажратилиши мумкин. Қурилишнинг оқимли ишлаб чиқаришини ишлаб чиққанда монтаждан кейинги пардозлаш ишлари мажмуини ҳам киритиш мақсадга мувофиқдир. Лойиҳалаш ва барча ишларни бажаришни бош пудратчи ташкилот ташкил этади, бошқаради ва мувофиқлаштиради, у одатда барча умумқурилиш ишларини, бошқа ишларни эса ихтисослаштирилган қурилиш – монтаж субпудратчи ташкилотлар амалга оширади. Ишларни оқимли ташкил этишнинг зарур – қоидаси ҳар бир қурилиш бригадаси бошқа бригадага ўз вақтида иш фронтини таъминлаши шарт. Масалан, пойдеворларни барпо этувчи қурувчилар тайёр пойдеворларни устунларни ўрнатиш учун келган монтажчиларга топширишлари керак. Устёпма (томёпма) конструкцияларини монтаж қилувчи бригада белгиланган муддатга том қопламасини ёпувчилар бригадасига иш фронтини тақдим этишлари шарт ва ҳ.к. Ишларни бундай қўшиб биргаликда олиб бориш катта аниқликни ва барча ижрочилардан технологик интизомни талаб этади. Қурилишда иштирок этувчи турли касб ишчиларини аниқ тақсимлаш бунёд этилаётган бинони қамровларга ажратиш билан таъминланиши мумкин бўлиб, улар ўз навбатида монтаж қилинувчи ёки ишчи участкаларига бўлинади, уларнинг ҳар бирида маълум сменалар сони ёки кунлар мобайнида фақат бир турдаги ишлар бажарилади. Бир участкадан бошқасига ўтиш қатъий белгиланган вақтда график бўйича юз беради, бу вақтгача ҳар бир қурилиш иштирокчиси ўзининг иш ҳажмини бажаришга улгуриши керак. Капитал қўйилмаларнинг самарадорлигини оширишнинг асосий шарти қурилаётган объектларни ёки уларнинг қисмларини фойдаланишга топшириш муддатларини қисқартириш ҳисобланади, чунки уларни қуришга сарфланган маблағлар махсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш ҳисобига тезроқ натижа бера бошлайди, бу билан объектларнинг ўзини қоплаши тезлашади. Одатда қурилишнинг давомийлиги асосан иншоотнинг энг катта жисмоний ҳажмга ва мос равишда сермеҳнат бўлган каркасини монтажини бажариш муддатларига боғлиқ. Объектларни барпо қилиш бўйича барча ишлар тақвим режалари ва графикларига мос ҳолда бажарилиши керак бўлиб, уларда монтаж ва умумқурилиш ишларининг айрим турларини максимал даражада қўшиб биргаликда олиб бориш ҳисобига қурилиш муддатларини қисқартириш назарда тутилиши керак. Қурилишнинг мақбул муддатларига амал қилиш қурилиш – монтаж ташкилотининг ишлаб чиқариш фаолияти барча техник иқтисодий кўрсаткичларини яхшилашнинг ва биринчи навбатда ишларнинг таннархини пасайтиришнинг ва меҳнат унумдорлиги ортишининг муқаррар шарти ҳисобланади. Бир қаватли саноат бинолари конструкцияларининг умумий ҳажмида томёпма элементлари каркас массасининг камида 50% ини ташкил этади, бу конструкцияларни монтаж қилишнинг меҳнат талаб этиши монтаж қилишга мехнат сарфларининг 65 ... 70% ини ташкил этади, шунинг учун томёпма конструкцияларини ва уларни монтаж қилиш технологиясини такомиллаштириб бинони монтаж қилишнинг умумий меҳнат сарфини анча камайтириш мумкин. Иншоотни ва уни барпо этишни лойиҳалаш жараёнида умуман бинонинг ва айниқса томёпма блокларининг ҳажмий – жойлаштириш ечимларининг мақбул вариантлари ҳамда монтаж қилишнинг оқилона технологияси топилиши керак. Меҳнат сарфининг анча камайтирилиши ва шу билан монтаж қилиш муддатларининг қисқартирилиши монтаж қилинаётган элементлар сонини камайтириш ва монтаж қилишнинг янада мукаммал усулларининг қўлланилиши ҳисобига таъминланиши мумкин. Монтаж қилинувчи элементлар сонини қисқартирилишига қуйидаги икки усул билан эришиш мумкин: • оралиқларни ва устун қадамларини ошириш, прогонсиз ечимлар қабул қилиш, принципиал янги конструктив – жойлаштириш ечимларини қўлланиши билан; • конструкцияларни кўтаргунга қадар ва лойиҳадаги ҳолатга ўрнатгунча уларни ерда йириклаштириш билан. Шундай қилиб, бундай хулоса чиқариш мумкинки, монтаж қилишнинг иккита принципиал ҳар хил усули бўлиши мумкин: элементлаб, бунда ҳар бир конструктив элементни лойиҳадаги ҳолатга алоҳида равишда кўтаришади ва ўрнатишади, ва йирик блокли, бунда конструктив элементлар кўтаришдан олдин дастлаб фазовий блокларга йиғилади (йириклаштирилади). Назорат саволлари: 1.Йирик панелли биноларни барпо этиш. 2.Ишларнинг асосий цикллари ва монтажни геодезик таъминлаш. 3.Конструктив элементларни ўрнатиш. 4.Ташқи девор панелларини ўрнатиш. 5.Ички деворларни ўрнатиш. 6.Монтаж ишларини ташкил этиш. 7.Монтаж қилишнинг умумий принциплари. 8.Йирик панелли биноларнинг асосий монтажи схемалари. Download 194.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling