7. Кредитга лаёқатлик таҳлилининг мазмуни, мақсади ва вазифалари. Кредитга лаёқатликнинг тавсифи
Рисклар таҳлили. Кредитга лаёқатликни баҳолашда назоратнинг давомийлиги
Download 100.79 Kb.
|
7-тема
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кредит рисларининг юқорилигига ходимлар малакасининг пастлиги, жамоадаги ижтимоий кескинлик, порахўрлик ҳолатлари ҳам кучли тасир этади.
Рисклар таҳлили. Кредитга лаёқатликни баҳолашда назоратнинг давомийлиги.
Кредит рисклари билан боғлиқ муаммолар, шунингдек рискларини бошқариш зарурияти бозор иқтисодиётининг чуқурлашуви ва халқаро иқтисодиётнинг глобаллашув шароитида муҳим масалалардан бирига ҳисобланади. Банкларнинг рискларини йўқотишнинг энг мақбул ечимига қарздорларнинг кредит қобилияти, молиявий барқарорлигини доимий мониторинг қилиш орқалигини эришилади.Бунда ликвидлилик ва мустақиллик (автономия) рискларига алоҳида эътибор қаратилади. Кредит риски кредит олувчининг қарздорликни сўндириши юзасидан имкониятсизлиги, пул оқимини тўғри шакллантира олмаслиги, молиявий қийинчиликлар, раҳбар ва корхона эгаларининг ишчанлик репутациясининг пастлиги ёки криминал хиссиётларининг устунлиги билан юзага келади. Шу билан бирга давлат органлари ва айрим шахсларниннг босими туфайли ҳам ушбу рискларга борилади. Кредит рисларининг юқорилигига ходимлар малакасининг пастлиги, жамоадаги ижтимоий кескинлик, порахўрлик ҳолатлари ҳам кучли тасир этади. Кредит рискларини баҳолаш биринчи навбатда потенциал қарз олувчилар билан танишувдан бошланади. Бунда мижознинг репутацияси, тадбиркорлик, ишлаб чиқариш, маркетинг ва молиявий бошқарувдаги кобилятига баҳо берилади. Кредит таклифининг қанчалик яхши тайёрганлиги, унинг иктисодий, ижтимоий, экологик жихатдан қанчалик мақсадга мувофиқ эканлиги, кредитнинг мақсадлиги ва унинг банк, қарз олувчи, алоҳида ижтимоий қатламлар, тармоқ, худуд учун аҳамиятли эканлигига муҳим эътибор қаратиш зарур. Ижобий баҳолаш кредит маҳсулотлари юзасидан муҳим қарорлар қабул қилишнинг ўтиш имконини беради. Бу жараён бевосита мижознинг кредитга лаёқатлигини, молиявий аҳволини ва пул маблағлари харакатини баҳолашга имкон беради. Якуний жараён албатта кредит шартномасини расмийлаштириш жараёни ҳисобланади. Рискларни бошқаришнинг муҳим йўналиши сифатида тўовлар графигни шакллкантириш ва унинг доимий мониторингини ташкил этиш ҳисобланади. Бу жараён тезкор кредит мониторингини олиб боришни назарда тутади. Унинг асосий мақсади муаммоли кредитларни аниқлаш ва уларни ундириш чораларини кўришга қаратилган. Олинган кредитларни муддатида тўламаслик, кечиктириш жуда кўп кузатиладиган холатлар ҳисобланади. Унинг муҳим сабаблари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: дебиторлик мажбуриятларининг тушиб кетиши; ликвидлик коэффицентининг пастлиги; сотиш хажмининг тушиб кетиши; операцион фаолият зарари; захираларнинг ортиқча жамғарилиши ва ушлаб турилиши; муҳим мижозларни йўқотиши, қарз олувчининг бизнес шериклари эхтиёткорлиги, раҳбарларнинг банк билан алоқа қилишдан қочиши, уларнинг талаб қилинган ахбаортларни беришдан бош тортиши ёки кечиктиришлари ваҳ.к. Рискларни зарарсизлантиришнинг ички омилларига қуйидагиларни киритиш мумкин: мижознинг кредитга лаёқатлигини баҳолаш (профилактика амаллари, рискларни олдини олиш; қарзнинг хажмига ва потенциал таваккалчилик даражасига қараб қарз қарорини олиш ваколатини чегаралаш;лойихани биргаликда молиялаштириш, қисман қарздорнинг ўз маблағлари ҳисобига молиялаш; корхона бошқаруви ва менежментида муаммоли кредитлар билан ишлашнинг мавжудлиги; шартномада келишилган мажбуриятларнинг химояланганлиги (ахборот таминоти, таминот, жарималар, фоизлар тўлови); ички бўғинлар иш фаолиятининг йўлга қўйилганлиги (иқтисодий таҳлил бўлими, хавфсизлик бўлими ва ҳ.к.); хуқуқий жавобгарликни қўллаш холатлари ва ҳ.к. Кредит рискининг (минимал оқибатлари, зарарлар) камайтиришга қаратилган харакатларга: кредит портфелини диверцификациялаш; алтернатив пул оқимларини шакллантириш; битта мижозга бериладиган кредитларнинг аниқ миқдорини чеклаш; дисконтланган ссудаларни бериш; қарз мажбуриятларин учинчи шахсга чегирмалар билан сотишни киритиш мумкин. Корхоналарнинг кредитга лаёқатлигини ўстиришнинг амалий чора тадбирлари, уларнинг молиявий ҳолатида рўй бераётган ўзгаришлар ва натижалардан келиб чиқиб белгиланади. Яъни, тўловга қобил корхоналарда белгиланадиган чора тадбирлар, тўловга ноқобил, молиявий нобарқарор корхоналарда белгиланадиган чора тадбирлар кескин фарқ қилади. Улардан бири молиявий барқарорликни сақлаб қолишга ҳаракат қилса, иккинчиси муаммони ҳал этиш ва яшаб қолиш ҳаракатига тушади. Download 100.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling