8-Маъруза Мавзу: Машиналар яратишда конструкцион материаллардан фойдаланиш


Пўлат турлари, хоссалари ва уларни маркалари


Download 34.6 Kb.
bet2/9
Sana04.04.2023
Hajmi34.6 Kb.
#1323619
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
МЯТА 8-МАЪРУЗА

Пўлат турлари, хоссалари ва уларни маркалари. Пулат - таркибидаги углерод микдори 2% гача бўлган темир билан углероднинг богланувчан котишмасидир.
Ишлаб чиқариш усулига караб, пулатлар, мартен, конвертор ва электр пулатларига бўлинади. Котишма таркибига кирадиган химиявий элементларга караб пулатлар химиявий таркиби буйича углеродли ва легирланган бўлади.
Углеродли пулатлар темир билан углерод ва марганец, кремний, олтингугурт ва фосфор аралашмалари котишмаларидан иборат. Улардан хар бири пулатнинг механик хоссаларига маҳлум даражада таҳсир килади. Қурилишда ишлатиладиган оддий сифатли пулатлар таркибида углерод микдори 0,060,62% бўлади. Таркибида углерод микдори кам бўлган пулатлар юқори пластиклиги ва зарб ковушоклиги билан ажралиб туради. Углерод микдори ортик бўлса, пулат муртлашади ва каттик бўлади.
Маркаларда углерод фоизининг юздан бир улушларида (0,8;25 ва хаказо) курсатилади. Ст0, Ст1, Ст2, Ст3cn, Ст4, Ст5пc, Ст6кп. Углеродли сифали конструкцион пулатлар: Ст08, Ст10, Ст35, Ст45.
Легирланган пулатлар деб, таркибида легирловчи кушимчалар (никелғ-Н, хром-Х, волғфрам-В, молибден-М, мис-Д, алғюминий-Ю ва бошқалар) мавжуд бўлган пулатларга айтилади. Кам легирланган пулатлар қурилишда куп кулланилади. Бу пулатлар таркибида углерод микдори 0,2% дан ортик бўлмаслиги керак, чунки ортик бўлса пулатнинг пластиклиги ва зангларга бардошлиги, шунингдек пайвандланиши ёмонлашади. Таркибига киритилган легирловчи кушилмаларига караб пулат хром-марганецли, марганец-никелғ-мисли пулат ва хаказолар деб аталади.
Бундан ташкари, таркибидаги жами кушилмаларга кура пулатлар кам легирланган, (таркибидаги легирловчи кушилмалар микдори 25% гача бўлган) уртача легирланган (легирловчи кушилмалар микдори 2,5 дан 10% гача бўлагн) ва куп легирланган (легирловчи кушилмалар 10% дан ортик) пулатларга бўлинади. 12ХНЗА, 110Г13Л, СМ15Х, СМ20Х, 18ХГТ, 30ХГТ, СМ20ХГСА, СМ20ХГН.
Вазифасига кура пулатлар қуйидаги группаларга бўлинади: конструкцион пулатлар, махсус пулатлар, асбобсозлик пулатлари.
Сифатига кура пулатлар, оддий (рядовий) сифатли, юқори сифатли ва алохида юқори сифатли пулатларга бўлинади. Пулатларнинг хоссалари: хакикий зичлиги, суюкланиш температураси, иссиклик сигими, иссиклик утказувчанлиги, температурадан кенгайиши.
Углеродли пулатларни маркалашдан фаркли уларок кам легирланган пулатлар маркасидаги харфлар пулат таркибида легирловчи аралашмаларнинг борлигини, ракамлар эса уларнинг уртача микдорини олдинга хисобида курсатади; харфлардан олдинги ракамлар пулат таркибидаги углерод микдорини фоизнинг юздан бир улушида курсатади. Пулатни маркалашда хар бир легирловчи элементга маҳлум харф берилади: Кремний - С, марганец - Г, хром - Х, никелғ - Н, молибден - М, волғфрам - В, алғюминий - Ю, мис - Д, кобалт - К ва хоказо. Маркадаги биринчи ракам углероднинг уртача микдорини (асбобсозлик ва зангламас пулатлар учун фоизнинг юздан бир улушларида) билдиради; сунгра хар билан легирловчи элементнинг уртача микдори курсатилади, масалан, пулат 3х13 нинг таркибида 0,3% С ва 13%Сч, 2х17Н2 маркада - 0,2%С, 17%Сч ва 2% Ni бор. Пулат таркибида легирловчи элемент микдори 1,5% дан кам бўлса, тегишли харфдан кейин ракамлар ёзилмайди: 1Г2С, 12ХНЗА. Марка белгисининг охиридаги А харфи пулат юқори сифатли эканлигини, Ш харфи айникса юқори сифатли эканлигини курсатади. Масалан, 112С маркали кам легирланган конструкцион пулат таркибида 0,1% углерод, 2% марганец ва 1% кремний борлигини ифодалайди.
Углеродли пулат (ГОСТ 380-71) учта гурухга бўлинади:
А - механик хоссалари буйича етказиб бериладиган пулатлар;
Б - кимёвий таркиби буйича етказиб бериладиган пулатлар;
В - механик хоссалари ва кимёвий таркиби буйича етказиб бериладиган пулатлар.
Қуйидаги навли пулатлар тайёрланади:
А - гурухи - Ст0, Ст1, Ст2, Ст3, Ст4, Ст5, Ст6;
Б - гурухи - БСт0, БСт1, БСт2, БСт3, БСт4, БСт5, Бст6;
В - гурухи - ВСт2, ВСт3, ВСт4, Вст5,
Хозирда кимё саноатида кам легирланган, кремний-марганецли пулат навлари: 16 ГС(ЗН) ва 09Г2С (М) куп ишлатилмокда, чунки бу материаллар юқори чидамлилик ва мустахкамликка эга. Ишлатиш максадига кура кам легирланган пулат икки гурухга бўлинади: А - металл конструкциялари учун; Б - темир-бетон конструкциялари учун. Коррозияга учрайдиган мухит ва юқори температурада ишлайдиган курилмалар тайёрлаш учун куп легирланган пулат ишлатилади.

Download 34.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling