8-Маъруза Мавзу: Машиналар яратишда конструкцион материаллардан фойдаланиш


Нометалл материаллардан фойдаланиш


Download 34.6 Kb.
bet5/9
Sana04.04.2023
Hajmi34.6 Kb.
#1323619
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
МЯТА 8-МАЪРУЗА

8.3. Нометалл материаллардан фойдаланиш

Машина деталлари тайёрлашда нометалл материаллар пластмасса шиша, ёгоч, резина, иссиклик изоляцияси материаллари ва бошқалар куп ишлатилади.


Коррозион мухитда ишлайдиган бир қатор да кимёвий курилмаларни ишлаб чиқаришда нометалл материаллардан фойдаланиш максадга мувофикдир. Бундай конструкцион материаллар қатор ига пластмассалар (винипласт, фаолит, фторпласт ва хоказо), шишали пластиклар, кумир графитли материал, керамика, фарфор, композицион материаллар ва бошқалар киради.
Пластик массалар. Пластик массаларнинг асосий компанентлари богловчи моддалар-полимер, тулдиргичлар ва стабилизаторлар. Полимерлар юқори молекуляр бирикмалар (смолалар) дан иборат. Келиб чикишига караб полимерлар табиий ва сунғийларга бўлинади. Табиий полимерлар: оксиллар, нуклеин кислоталар, табиий каучук.
Колдирилган ва совитганда полимерлар кандай бўлишига караб термопластик ва термореактив полимерларга бўлинади. Термоактив полимерлар киздирилганда юмшаш ва совитганда котиш хусусиятига эга. Уларнинг электр каршилиги катта, сувни камшимади, иссикга чидамлиги ва каттиклиги паст, осон шишади.
Термореактив полимерлар иссиклик ва босим таҳсир килганда котади ва кайта киздирилганда юмшамайди. Мустахкамлиги юқори, иссикча чидамлилигини ва каттиклиги билан ажралиб туради.
Пластмассаларнинг асосий хоссалари. Пластик массалар қатор физик-механик хоссаларга эга бўлиб, улар катта афзаликлар беради.
Пластмассалар хакикий зичлиги купинча 0,8-1,8кг/м3 чегарада бўлади, улар алғюминийдан 2 марта ва пулатдан 5-6 марта енгил. Говак пластмассалар зичлиги 15-30 ва зич пластмассаларники 1800-2200 кг/м3 ни ташкил этади.
Сиқилишга мустахкамлиги 100-150 мПа, шиша толали пластмассаларники эса 400 мПа га етади. Иссиклик утказувчанлиги уларнинг говаклилигига боглик бўлади. Юқори оптик хоссага эга. Улар осон ишланади, яҳни осон аралаш, рандалаш ва пармалаш мумкин. Уларни технологик кайта ишлаш - уларни турли-туман шаклига келтириш осон. Камчиликлари қуйидагилар: иссикка чидамлилиги пастлиги (70-2000С), шиша, керамика ва металлга нисбатан сиртий каттиклиги кичик, вакт исида пластик деформациясини ортиши юқорилиги, юзанинг эскириши (эскириш юзасининг корайиши ва буюмни уз-узидан вайрон бўлиши билан ифодаланади).

Download 34.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling