8-Маъруза Мавзу: Машиналар яратишда конструкцион материаллардан фойдаланиш


Чуян турлари, хоссалари ва маркалари


Download 34.6 Kb.
bet3/9
Sana04.04.2023
Hajmi34.6 Kb.
#1323619
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
МЯТА 8-МАЪРУЗА

Чуян турлари, хоссалари ва маркалари. Чуян - таркибида 2-4,3% углерод бўлган темир углеродли котишмадир. Вазифасига караб чуянлар куйилувчан, кайта ишланадиган ва махсус чуянларга фаркланади. Кайта ишланадиган чуянлардан пулат ишлаб чиқариш учун, махсус чуянлардан эса пулат ва махсус ишларга мулжалланган буюмлар олинади.
Чуян куймаларини ишлаб чиқаришда кушимча сифатида фойдаланилади. Чуян таркибида марганец, кремний, фосфор, шунингдек легирловчи кушимчалар - никелғ, хром, магний ва бошқалар бўлиши туфайли чуян юқори механик хоссасига эга бўлади ва оловбардошхам занглашга ва бошқа элементлар кушилган чуянлар легирланган чуянлар дейилади. Юқори мустахкам чуянлар суюк чуянни Si, Ca ва бошқа кушилмалар билан модификациялаб олинади.
Чуян домна печларда суюклантириб олинади. Чуян ишлаб чиқариш учун темир рудалари, ёкилги ва флюслар дастлабки материал бўлиб хизмат килади (Fe3О4,70%, 65% Fe2О3, 60% 2Fe2O32Н2О).
Таркибидаги аралашмаларининг микдори ва совитиш тезлигига караб чуяннинг қуйидаги асосий иккита тури: ок чуян ва кулранг чуян мавжуд. Бу номлар чуяннинг рангига мос келади. Ок чуяннинг каттиклиги юқори, лекин жуда мурт бўлади; у болгаланувчан чуян ва пулат олиш учун ишлатилади. Суюк холатда кулранг чуян яхши окувчан ва колипларга осон тулади, кайтаётганида кам чукади, механик усулда ишлов бериш кулай. Бу чуяндан турли-туман қурилиш буюмлари (турбалар учун фосон қисмлар, радиатор ва бошқалар) ни куйиш учун фойдаланилади. Кулранг чуяннинг турларидан бири модификацияланган кора чуяндир. Бу чуянга суюк чуянга кушимчалар (модифиқатор лар) киритиш хисобига хосил килинади. У юқори механик хоссаларга эга.
Кулранг, шунингдек модификацияланган чуян СЧ харфлари билан маркаланади, масалан СЧ12-28, СЧ-18-36, СЧ28-48 ва СЧ32-52 ва хоказо. Чуян маркасидаги биринчи ракам чузилишга, иккинчи ракам эса эгилишга йул қуйиладиган мустахкамлик чегарасини (кгк/мм2ларда) курсатади. Асосан сикувчи куч таҳсирида бўладиган буюмлар (колонналар, таянч ёстиклар, канализация трубалари, тюбинглар ва бошқалар) куйма кулранг чуяндан ясалади, чузилишга мустахкамлик чегараси 120-210 ва эгилишга мустахкамлик чегараси 280-400 МПа билан тавсифланади. Қурилишда юқори мустахкам ва легирланган чуянлардан кам фойдаланилади.
Юқори чидамликка эга бўлган, шарсимон графитли чуянлар (В4) - самарали конструкцион материалларнинг биридир. В4 навли чуян (ГОСТ 7293-79) юқори технологик, механик ва ишлатиш хоссасига эга. Юқори температура (500-6000С гача) ва каррозияга учрайдиган мухит билан ишлайдиган деталларни тайёрлашда махсус легирланган чуянлардан (ГОСТ 7769-82) фойдаланилади.



Download 34.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling