8-мавзу бюджетлараро муносабатлар
-схема. Ўзбекистон Республикасида маҳаллий бюджетларни баланслаш манбалари
Download 1.36 Mb.
|
8 Мавзу БЮДЖЕТЛАРАРО МУНОСАБАТЛАР
1-схема. Ўзбекистон Республикасида маҳаллий бюджетларни баланслаш манбалари
Бюджетлараро муносабатларнинг Ўзбекистонда мавжуд амалиёти қуйидагиларни ўз ичига олади: • тартибга солувчи умумдавлат солиқларини республика бюджети ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бюджетлари ўртасида ажратмаларнинг тасдиқланган нормативларига мувофиқ қайта тақсимлашни; • юқори турувчи бюджетлардан қуйи турувчи бюджетларга бюджет дотациялари ва бюджет субвенсиялари сифатида молиявий ёрдам кўрсатишни; • ўтказиладиган даромадларни; • юқори турувчи бюджетлардан маблағларни қуйи турувчи бюджетга, шунингдек қуйи турувчи бюджетдан юқори турувчи бюджетга бюджетни ижро этиш жараёнида юзага келган ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича йўналтиришни; • бюджет ссудалари ажратишни. Бюджет ссудаларини бериш ҳолатлари Бюджет ссудаси - молиявий ёрдам бўлиб, юқори бюджетдан қуйи бюджетга, ёхуд республика бюджетидан резидент-юридик шахсга ёки чет эл давлатларига қайтариш шарти билан бериладиган пул маблағлари. Бюджет ссудалари 2 турдан иборат. • 1. Республика бюджетидан резидент-юридик шахсга ёки чет эл давлатларига мақсадли, узоқ муддатга ва фоизлари ҳисобланган холда қайтариб бериш шарти билан бериладиган пул маблағлари. • 2. Юқори бюджетдан қуйи бюджетга даромад ва харажат ўртасидаги вақтинчалик касса узилишини қоплаш учун, мақсадли, фоизсиз, қайтариб бериш шарти билан қисқа муддатга бериладиган пул маблағлари. 3. Ўзбекистон Республикасида бюджетлараро муносабатларни ташкил этиш асослари, таркибий элементлари бунда харажатлар ва даромадларни амалга ошириш ваколатларини чеклаш ва белгилаб беришнинг моҳияти. • Бюджет тузилиши давлатнинг тузилиши билан белгиланади. Мамлакатнинг маъмурий-ҳудудий бўлиниши бюджет тизимлари бўғинлари сонини белгилайди, ҳар бир даражадаги давлат ҳокимияти органига тегишли бюджет конституциявий йўл билан бириктирилган бўлади. • Бюджет тузилиши бюджет тизимини ташкил этиш тушунчасини ва уни тузиш принсипларини ўз ичига олади, бюджет тизими бўғинларининг ўзаро муносабатларини белгилайди. Бюджет тузилиши қонун ҳужжатлари билан белгиланади ва тартибга солинади. Ушбу қонун ҳужжатларида марказий ва маҳаллий ҳокимият органларининг бюджетларни тузиш, тасдиқлаш ва ижро этиш ҳуқуқлари белгилаб қўйилади. Бюджет тузилиши бюджетлар ўртасида даромадлар ва харажатларни тақсимлашни назарда тутади. • Бюджет тузилишининг марказлаштирилган, марказлаштиришдан чиқарилган ва аралаш моделлари фарқланади (2-схема). Download 1.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling