8-мавзу бюджетлараро муносабатлар


Download 1.36 Mb.
bet4/5
Sana10.02.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1185794
1   2   3   4   5
Bog'liq
8 Мавзу БЮДЖЕТЛАРАРО МУНОСАБАТЛАР


• Марказлаштирилган модел барча бюджетлар ягона давлат бюджетида марказлаштирилиши билан тавсифланади, бунда ҳар бир юқори бюджетга тартибга солиш роли бириктирилган бўлади (Франция, Италия, Қозоғистон, Ўзбекистон).


• Марказлаштиришдан чиқарилган модел бюджет тизими марказий ва маҳаллий бюджетларининг эркинлиги билан тавсифланади, бунда ушбу бюджетларнинг ҳар бири уларнинг харажатларини таъминловчи ўз даромадлар манбаларига эга бўлади (АҚШ).
• Аралаш модел марказий бюджетга маҳаллий бюджетларни тартибга солиш роли бириктирилиши билан тавсифланади, бунда ушбу бюджетларнинг ҳар бири уларнинг харажатларини таъминловчи ўз даромадлар манбаларига эга бўлади (Россия Федерацияси).
• Мамлакат бюджет тизими даражаларининг сони давлат тузилиши шаклига боғлиқ бўлади.

• Бюджет тизими бюджетларининг ўзаро алоқаси мамлакатнинг бирлиги ва яхлитлигини, бюджет тизимининг бўғинлари ўртасида даромадлар ва харажатлар оптимал тақсимланишини таъминлайди. Бюджет тизими бўғинларининг ўзаро алоқалари бюджетлараро муносабатлар механизми орқали амалга оширилади.


• Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджет тизими турли даражадаги бюджетлар ва бюджет маблағлари олувчилар йиғиндисини, бюджетларни ташкил этишни ва тузиш принсипларини, бюджет жараёнида улар ўртасида, шунингдек бюджетлар ҳамда бюджет маблағлари олувчилар ўртасида вужудга келадиган ўзаро муносабатларни ўзида ифодалайди (3-схема).



• Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими маъмурий-ҳудудий тузилишнинг ўзига хослиги – Ўзбекистон Республикаси таркибида суверен Қорақалпоғистон Республикаси мавжудлиги билан боғлиқ бўлган хусусиятга эга.
• Ўзбекистон – давлат молиясини ташкил этиш ва бошқариш тизими марказлаштирилган давлат. У икки даражали бюджет тизимига эга. Давлат бюджети: республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларни ўз ичига олади. Шунингдек, давлат бюджети таркибида давлат мақсадли жамғармалари жамланади.

Республика бюджети Давлат бюджетининг умумдавлат тусидаги тадбирларни молиялаштиришда фойдаланиладиган қисми бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади.


Қорақалпоғистон Республикаси бюджети Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетини ҳамда республикага (Қорақалпоғистон) бўйсунувчи туманлар ва шаҳарлар бюджетларини ўз ичига олади.
Маҳаллий бюджетларга вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар бюджетлари киради.
Вилоятнинг бюджети вилоят бюджетини, вилоятга бўйсунувчи туманлар ва шаҳарлар бюджетларини ўз ичига олади
Тошкент шаҳрининг бюджети шаҳар бюджетини ва шаҳарга бўйсунувчи туманлар бюджетларини ўз ичига олади.
Туманларга бўлинадиган шаҳарнинг бюджети шаҳар бюджетини ва шаҳар таркибига кирувчи туманлар бюджетларини ўз ичига олади.
Туманга бўйсунадиган шаҳарлари бўлган туманнинг бюджети туман бюджетини ва туман бўйсунувидаги шаҳарлар бюджетларини ўз ичига олади.

• Шундай экан бюджетлараро муносабатларни барча даражадаги бюджетларнинг ўзаро молиявий, иқтисодий, ижтимоий ва хуқуқий муносабатлари сифатида тушуниш зарур.


• Бюджетлараро муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 20-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Бюджетлараро муносабатлар тизимининг таркибий элементлари.
Самарадорлик, очиқлик ва ҳисобдорлик мақсадларига эришишни, шунингдек аҳолининг турли гуруҳлари ва географик ҳудудларга нисбатан адолатлиликни, давлатнинг яхлитлиги ва сиёсий барқарорликнинг сақланишини таъминлашга мумкин қадар кўмаклашишга қодир бўлган бюджетлараро муносабатларнинг ҳар томонлама мукаммал тизими марказлаштиришдан чиқаришни жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий ва институционал ривожланиши билан боғлашни назарда тутади.

1. Харажатларга оид ваколатларни мустаҳкамлаш


– бюджетлараро муносабатлар тизимини яратиш йўлида ташланган биринчи қадам. Бюджетлараро муносабатларнинг марказлаштиришдан чиқарилган тизимида харажатлар бўйича аниқ вазифалар мавжуд бўлмаган ҳолда даромадлар ва трансфертлар элементларининг яратилиши марказлаштиришдан чиқариш жараёнини заифлаштириши мумкин
Ўзбекистонда маҳаллий бюджетларни шакллантириш жамланган бюджет доирасида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва юқори турувчи маҳаллий бюджетлар билан узвий боғлиқликда амалга оширилади. Бюджет тизимининг ҳар бир даражасига Ўзбекистон Республикасининг Бюджет Кодекси билан харажатларга оид ваколатлар бириктирилган бўлиб (1-жадвал), уларни молиялаштириш маълум даражада маҳаллий бюджетнинг даромадлари (маҳаллий солиқлар ва мажбурий тўловлардан тушумлар, солиқсиз даромадлар) ҳисобига амалга оширилади

• Шундай қилиб, давлат миқёсида, ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилиш учун давлат бюджет харажатларига, бюджет тизимининг мувозанатга келтириш харажатлари ҳам қўшилади. (5-схема)


• Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларига ажратилган маблағлар жорий харажатларга; капитал харажатларга; жорий бюджет трансфертлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа ҳаражатларга юналтирилади.



Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling