8-мавзу бюджетлараро муносабатлар
Download 1.36 Mb.
|
8 Мавзу БЮДЖЕТЛАРАРО МУНОСАБАТЛАР
5-схема.Давлат бюджет харажатлари йўналганлиги. 2. Даромадларни белгилаш. Даромадларга нисбатан бюджетнинг тўла мустақиллиги умуман олганда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари солиқларнинг ставкаларини ўзгартириш ва солиқ солиш базаларини белгилаш имкониятига эга бўлишларини талаб этади. 3. Бюджетлараро трансфертлар. • Даромадлар ва харажатларнинг белгиланиши бюджетлараро молия тизимида вертикал ва горизонтал номутаносибликлар пайдо бўлишига олиб келади. Ҳар қандай бюджетлараро трансфертлар тизими икки даражада амал қилади: вертикал даражада (даромадларни марказ ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасида тақсимлаш) ва горизонтал даражада (молиявий ресурсларни уларнинг олувчилари ўртасида жойлаштириш). • Вертикал номутаносиблик маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органининг харажатларга оид мажбуриятлари унинг даромадларни йиғиш бўйича ваколатлари билан мувофиқ келмаган ҳолда юзага келади. • Бюджетдан юридик ёки жисмоний шахсга бевосита ёхуд ваколатли орган орқали ажратиладиган қайтарилмайдиган пул маблағлари Бюджет трансферти деб юритилади. 4. Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари жалб қилган маблағлар (қарзлар). Маҳаллий даражада жалб қилинадиган маблағларга мазкур даражада давлат молиясининг мақбул воситаси сифатида ёндашиш имкониятини берувчи уч асосий омил мавжуд: • Авлодлар ўртасидаги муносабатларда адолатлилик • Иқтисодий ривожланиш • Харажатлар ва даромадларнинг оқимларини синхронлаштириш Download 1.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling