8. Т. Элерснинг шахс муваффақиятга эришиш мотивациясини ўрганиш методикаси


Download 89.35 Kb.
bet1/3
Sana11.08.2023
Hajmi89.35 Kb.
#1666482
  1   2   3
Bog'liq
amalyot un metodikalar


Psixologik test

Qog'oz, qalamni oling va javoblaringizni yozing. Javoblar to'g'ri chiqishi uchun, uzoq o'ylamasdan, miyaga kelgan dastlabki fikrni tanlang. Bu test sizning kimligingiz haqida ko'p narsalarni bilib olishga yordam beradi.

1. Ushbu hayvonlarni ularga bo'lgan munosabatingizga mos keladigan tartibda joylashtiring (sizga yoqish ketma-ketligi tartibida):
a. sigir
b. yo'lbars
c. qo'ylar
d. ot
e. cho'chqa

2. Bittadan ta'rifni yozing (har biriga bittadan sifat):


a. it
b. mushuk
c. kalamush
d. qahva
e. dengiz

3. Biror kishini o'ylab ko'ring (u sizni biladigan va siz uchun muhim bo'lgan) va ularni ma'lum bir rang bilan bog'lab qo'ying (javobni ikki marta takrorlamang, har bir rang uchun faqat bitta odamni ko'rsating):


a. sariq
b. apelsin rang
c. qizil
d. oq
e. yashil

☝️ Endi natijalarni tomosha qiling!

1⃣ Siz hayotda shundaysiz. Bu sizning ustuvor vazifalaringiz.

▪️Sigir - mansab


▪️Yo'lbars - shon-sharaf / qadr-qimmat
▪️Qo'y - sevgi
▪️Ot - oila
▪️Cho'chqa - pul

2⃣ Hayvonlaringiz ta'rifi ...

▪️Itlar - o'zingiz
▪️Mushuklar - sherik
▪️Sichqoncha - dushman
▪️Qahva - sizning jinsiy aloqaga bo'lgan qiziqishingiz
▪️ Dengiz bu sizning hayotingizdir

3⃣ Ranglaringiz sizning hayotingizdagi odamlardir.



▪️Sariq - sizni hech qachon unutmaydigan kishi
▪️Apelsin rang - eng yaqin do'stingiz deb o'ylagan odam
▪️Qizil - siz chinakam sevgan inson
▪️Oq sizning ruhingizdagi egizak
▪️Yashil - uni kunlaringiz oxirigacha eslab qolasiz.

8. Т.Элерснинг шахс муваффақиятга эришиш мотивациясини ўрганиш методикаси
Қуйида сизга 41 та савол берилади. Сиз уларга “ҲА” ёки ”ЙЎҚ” деб жавоб беринг.
Иккита вариантдан биттасини танлаш имконияти бўлганда, номаълум вақтга чўзиб ётгандан кўра, биттасини тезроқ бажаришга киришган маъқул.
Мен 100 фоиз ишни яхши бажара олишимга ишончим бўлмаса, жуда тез аччиқланаман.
Мен ишлаётган чоғимда шундай бўладики, мен бутун вужудим билан унга киришиб кетгандайман.
Муаммоли вазият пайдо бўлганда, мен оҳиргилардан бўлиб, қарор қабул қиламан.
Агар икки кун қаторасига ишсиз қолсам, мен ўзимни қўйярга жой топа олмайман.
Баъзи кунлари менинг ютуқларимни ўртачадан паст деб баҳолаш мумкин.
Мен ўзимга бошқаларга нисбатан талабчанроқман.
Мен бошқаларга нисбатан меҳрибонроқ ва ғамҳўрроқман.
Мен қийин бир ишдан бош тортганимдан сўнг, кўпинча афсусланиб, ўзимни койийман, чунки биламанки, агар шу ишни қилганимда, албатта, муваффақиятга эришган бўлардим.
Иш жараёнида бироз ҳордиқ чиқаришларига муҳтож бўламан.
Тиришқоқлик – мендаги асосий сифат эмас.
Менинг ишдаги ютуқларим ҳар доим ҳам бир хил бўлавермайди.
Мени ўзим шуғулланаётган ишдан бошқа ишлар ўзига ром этади.
Мен мақташганидан кўра, танбеҳ беришса, киришиброқ ишлайман.
Мен ҳамкасбларим мени ишчан одам дейишларини биламан.
Пайдо бўлган тўсиқлар қарорларимни қатъийроқ қилади.
Менинг иззат – нафсимга тегиш осон.
Кўтаринкиликсиз ишлаган чоғларимни тезда сезишади.
Ишни бажариш жараёнида мен бошқаларнинг ёрдамига таянмайман.
Баъзан мен ҳозир бажаришим лозим бўлган ишни кейинга қолдираман.
Одам фақат ўзига ишониши керак.
Ҳаётда пулдан ҳам муҳимроқ бўлган нарсалар кам.
Мен муҳим ишни бажаришим керак бўлган пайтларда бошқа ҳеч нарсани ўйламайман.
Мен кўпчиликка нисбатан иззатталаб эмасман.
Таътил ниҳоясида мен одатда ишга қайтишимни ўйлаб, қувонаман.
Ишлагим келган пайтларда, мен ишни бошқаларга нисбатан яхшироқ ва сифатлироқ бажараман.
Мен тиришиб, сидқидилдан ишлайдиган одамлар билан тез киришиб кетаман.
Мен бекорчилик пайтларимда, ўзимни беҳаловат ҳис қиламан.
Мен бошқаларга нисбатан кўпроқ масъулиятли ишларни бажараман.
Мен ўзим қарор қабул қилишим керак бўлганда, буни ситқидилдан яхши бажаришга интиламан.
Менинг дўстларим мени баъзан дангаса, деб койишади.
Менинг ютуқларим маълум маънода касбдошларимга ҳам боғлиқ.
Рахбарнинг раъйини қайтариш бесамар иш.
Баъзан қандай ишни бажараётганлигингни ҳам билмайсан.
Ишим юришмаганда, мен бетоқат бўлиб қоламан.
Мен одатда ўз ютуқларимга кам аҳамият бераман.
Бошқалар билан ҳамкорликда ишлаганимда, менинг ишим бошқаларникиданр самаралироқ бўлади.
Кўпинча бошлаб қўйган ишларимни охирига етказмаганман.
Мен иш билан унчалик банд бўлмаган одамларга ҳавас қиламан.
Мен хукмронликка ва амалга интилган одамларга ҳавас қилмайман.
Мен ўзимнинг ҳақлигимга ишонсам, ҳақиқатни исбот қилиш учун ҳар нарсага боришга тайёрман.
Калит:
Қуйидаги саволларга “ҲА” деб жавоб берган бўлса, 1 баллдан қўйилади – 2, 3, 4, 5, 7, 8, 9, 10, 14, 15, 16, 17, 21, 22, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 32, 37, 41- саволларга.
Қуйидаги саволларга “ЙЎҚ” деб жавоб берган бўлса, ҳам 1 баллдан қўйилади – 6, 13, 18, 20, 24, 31, 36, 38, 39- саволларга.
Чалғитувчи саволларга балл қўйилмайди – 1, 11, 12, 19, 23, 33, 34, 35, 40- саволларга.
Тўпланган баллар ҳисоблаб чиқилади.
Натажа:
1 баллдан 10 баллгача: Сиздаги муваффақиятга эришиш мотивацияси паст;
11 балладан 16 баллгача: Сиздаги муваффақиятга эришиш мотивацияси ўртача;
17 баллдан 20 баллгача: Сиздаги муваффақиятга эришиш мотивация даражаси анчагина юқори;
21 баллдан 32 баллгача: Ютуқларга нисбатан мотивация Сизда жуда юқори.



Download 89.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling