9 ­ мавзу. Асосий воситалар


Асосий воситаларни тан олиш


Download 344 Kb.
bet2/21
Sana29.03.2023
Hajmi344 Kb.
#1307570
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
9-мавзу (1)

2. Асосий воситаларни тан олиш
Асосий воситалар объекти актив сифатида қуйидаги ҳолларда тан олиниши керак:
(а) актив билан боғлиқ бўлган келгуси иқтисодий нафлар корхона томонидан олиниши эҳтимоли юқори даражада деб тасдиқланганда; ва
(б) корхона учун активнинг таннархи ишончли баҳоланиши мумкин бўлганда.
Асосий воситалар кўпинча барча активларни асосий қисмини ташкил қилади, шунинг учун унинг молиявий ҳолатини тақдим этишда муҳим аҳамиятга эга.Бундан ташқари, сарфларни актив ёки харажат сифатида тавсифлаш, корхона томонидан тақдим этилаётган фаолият натижаларига муҳим равишда таъсир этиши мумкин.
Асосий воситалар объекти тан олишнинг биринчи шартига жавоб берадиган тақдирда корхона дастлабки тан олиш вақтига мавжуд далиллар асосида, актив билан боғлиқ бўлган келгуси иқтисодий нафни олинишининг эҳтимоллик даражасини баҳолаши керак. Ушбу иқтисодий нафларни олиш эҳтимоли юқори бўлганда корхона актив билан боғлиқ манфаатларни ва таваккалчиликларни ўз зиммасига олиши аниқ бўлишини талаб этади. Бундай аниқлик ушбу манфаатлар ва таваккалчиликлар корхонага ўтгандагина мавжуд бўлади. Ушбу вақтга қадар активни олиш билан боғлиқ операция аҳамиятли бўлмаган жарима чоралари билан бекор қилиниши мумкин, шунинг учун актив тан олинмайди.
Тан олишнинг иккинчи шарти осонлик билан бажо келтирилади, чунки активларни сотиб олинганлиги тўғрисида далил бўлган айирбошлаш операцияси натижасида унинг қиймати аниқланади. Актив ўз кучи билан барпо этилган тақдирда унинг баҳоси материалларни сотиб олиш билан боғлиқ ташқи томонлар билан операциялар, иш кучи ва қурилиш жараёнида амалга оширилган бошқа харажатлар асосида аниқланади.
3. Асосий воситаларнинг дастлабки баҳоланиши
16-сонли МҲХС: Актив сифатида тан олинадиган асосий воситалар объекти дастлаб таннархи бўйича баҳоланиши керак.
Таннарх элементлари
Асосий воситалар объектининг таннархи сотиб олиш нархини, шу жумладан импорт божи ва сотиб олиш билан боғлиқ қайтарилмайдиган солиқлар, шунингдек тегишли жойда фойдаланиш мақсадида активни иш ҳолатига келтириш билан боғлиқ ҳар қандай харажатлар ўз ичига киритади; ҳар қандай савдо чегирмалар сотиб олиш нархи аниқланганда айириб ташланади.

Download 344 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling