9 ­ мавзу. Асосий воситалар


Бир хил бўлмаган активларни айирбошлашга мисол


Download 344 Kb.
bet6/21
Sana29.03.2023
Hajmi344 Kb.
#1307570
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
9-мавзу (1)

Бир хил бўлмаган активларни айирбошлашга мисол
Корхона баланс қиймати 25,000 ш.б. бўлган автомобилни нархи 32,000 ш.б. бўлган дастгоҳга алмаштиради. Автомобилни ҳаққоний қийматини аниқлаб бўлмайди. Дастгох таннархи ҳисоблансин ва айирбошлашни акс эттирувчи бухгалтерия ёзувлари кўрсатилсин.
Ечим:
Дт Асосий воситалар – Дастгоҳ 32,000
Кт Асосий воситалар – автомобил 25,000
Кт Асосий воситаларни айирбошлашдан фойда 7,000
Асосий воситаларни акцияларга айирбошлаш
Корхона фойдаланишда бўлган ускунани сотиб олди. Ушбу ускунани тўлови ўрнига номинал қиймати 50 ш.б. бўлган 2,000 дона оддий акциялар берилди. Қуйидаги вазиятларда акцияга айирбошлаш натижасида олинган ускуна таннархини аниқланг ва айирбошлаш операцияларини акс эттирувчи бухгалтерия ёзувларини кўрсатинг:
(а) Корхонанинг оддий акциялари биржа Фондида фаол равишда сотилмоқда, ва бир дона акциянинг бозор нархи 100 ш.б.ни ташкил этади.
(б) Акцияларни бозор қийматини аниқлаш мумкин эмас, аммо олинган активларни ҳаққоний қиймати 150,000 ш.б. деб белгиланди.
Ечим:
(а) Дт Ускуна 200,000
Кт Тўланмаган капитал: Оддий акциялар (2,000 х 50) 100,000
Кт Қўшимча тўланган капитал (2,000 х (100- 50)) 100,000
(б) Дт Ускуна 150,000
Кт Тўланмаган капитал: Оддий акциялар (2,000 х 50) 100,000
Кт Қўшимча тўланган капитал 50,000
4.4. Бир томонлама олиш. Асосий воситаларни ҳадя сифатида олиш
Баъзи ҳолларда давлат идоралари ёки бошқа нотижорат ташкилотлари бирон бир компанияга у ёки бу туманда ишлаб чиқаришни жойлаштиришни рағбатлантириш мақсадида асосий воситаларни ҳадя сифатида берадилар. Бундай қилиб маҳаллий органлар маҳаллий солиқ негизини яхшилаш ва аҳоли бандлигини оширишга умидвор бўлади. Ҳадя қилинган асосий воситалар ҳисобда фақат хақиқий қиймати бўйича, баҳолаш тамойилларига катьий риоя қилиниб ифодаланилади. Ҳадя қилинган активнинг қайд қилинган қийматининг мавжуд эмаслиги, шунингдек, етказиб беришнинг бир томонламалиги асосий воситаларни ҳадя сифатида етказиб беришнинг бухгалтерия тамойилини ривожлантиришга олиб келди.
Бир томонлама етказиб бериш натижасида олинган пулсиз актив, олинган актив ёки хизматнинг эксперт йули орқали ёки етказиб бериш ҳужжатлари асосида aниқлaнaдигaн ҳақиқий қиймaти бўйича баҳоланади. Активлар ва хусусий капитал ҳисобварағи, агарда топширилаётганда қандайдир шартлар қўйилмаган бўлса, ҳадя қилищда активнинг жорий бозор қиймати ҳақиқий баҳолаш натижасида кўпайиб боради. Хусусий капитал ҳисобварағининг кўпайиши ҳадя қилинган актив ва фирма капиталининг кўпайишини билдиради. Ҳадяга олинган эскирадиган активлар ҳисоб регистрларида акс эттирилган баҳолар асосида оддий усулда амортизацияланиши керак.
Активларни бир томонлама олишни ҳисобга олишнинг икки асосий ёндошиш мавжуд:

  1. актив қиймати тўғридан-тўғри капитал ҳисобварағининг кредитига ўтказилишини кўзда тутадиган капитал нуқтаи назардан ёндошув;

  2. актив қиймати бир ёки бир неча ҳисобот даври даромадларига ўтказилишини кўзда тутадиган даромад нуқтаи назаридан ёндошув.


Download 344 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling