9 мавзу. Асосий воситалар
Download 344 Kb.
|
9-мавзу (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Субсидия олинишини акс эттириш
- 10 йил мобайнида хар йил охирида амортизация харажатларини акс эттириш
- 4.5. Ерни сотиб олиш
Иккала усулнинг қўлланилиши даромадларга бир хил таъсир қилади. Фарқ бухгалтерия балансида пайдо бўлиб, муддатини узайтириш усулини қўллаганда асосий воситаларнинг ялпи қиймати амортизацияланмаган компенсация суммасига камайтирилган ҳолда акс эттирилади. Соф қиймат усули эса узоқ муддатли активларнинг соф қийматини акс эттиради. Иккала усул ҳам қўл келади. 4.5. Ерни сотиб олиш Ер амортизацияланмайди, чунки унинг қиймати камаймайди ва ишлаб чиқариш фаолияти жараёнида у емирилмайди. Баъзи ҳолларда ерни қиймати унинг баҳосини доимий камайишини акс эттириш учун нархи камайтирилиши мумкин. Фойдаланилмайдиган ер ёки сотилиш мақсадларида сақланаётган ер операцион фаолиятда ишлатиладиган ердан алоҳида ажратилган ҳолда ҳисобга олиниши керак. Ер ҳисобварағига харажатлар фақат фойдаланишда бўлган участкалар бўйича капиталлаштирилади. Реконструкциялаш ёки бино қуриш учун ер сотиб олинаётганда мавжуд бўлган конструкциялар ва бошқа тўcиқлapни олиб ташлаш билан боғлиқ харажатлар ер ҳисобварағига капиталлаштирилади. Олиб ташлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар ердан фойдаланишнинг кўпгина турлари учун зарур. Конструкцияларни бузишдан олинган материалларни сотишдан олинган савдо тушуми бу харажатларни қисқартиради. Бироқ агар ер корхона ихтиёрида бўлса, мавжуд конструкциялар янги қурилиш учун жой бўшатиб бериш учун олиб ташланса, олиб ташлаш харажатлари ер ҳисобварағига капиталлаштирилмайди, аксинча эски конструкциянинг чиқими бўйича ҳар қандай зарарни кўпайтиради ёки фойдани қисқартиради. Ободонлаштиришнинг маълум бир турлари ва бошқа такомиллаштириш турлари, агар улар доимий бўлса, мисол учун сунъий кўллар, ўрмон ўсимликлари ернинг қийматига қўшилади. Инвестициялар қилиш ёки ижара мақсадида фойдаланилмаётган ер ушлаб турилганда мулк солиғини тўлаш бўйича харажатлар ва суғурта тўловлари фақатгина ерни сотишга ёки ижарага беришга тайёрлаш даври давомида капиталлаштирилади. Ерни сотиб олишда, кўпинча унинг қийматидан ташқари тўланадиган қўшимча харажатлар пайдо бўлади. Бу харажатларни, ернинг қиймати каби "Ер" ҳисобварағининг дебетида акс эттириш керак бўлади. Буларга кўчмас мулк бўйича агентларга комиссион тўловлар; адвокатлар хизматларини тўлаш; сотиб олувчи томонидан тўланган солиқлар; ернинг захини қочириш қиймати, тозалаш ва текислаш, геодезик ишларга кетган харажатларининг қиймати киради. Мисол Фараз қилайлик, корхона янги фаолиятни юритиш учун ер участкасини сотиб олди. У ернинг 170,000 ш.б. сотиб олиш қийматини (сотиб олишнинг соф баҳосини) тўлайди, брокерга хизмати учун 6,000 ш.б. ва адвокатларга хизматлари учун 2,000 ш.б. тўлайди, тугатиш қиймати 4,000 ш.б. бўлган эски бинони олиб ташлаш учун 10,000 ш.б. ва ерни текислаш учун 1,000 ш.б. тўлайди. “Ер” ҳисобварағининг дебетига ўтказиладиган суммани ҳисобланг: Download 344 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling