9 ­ мавзу. Асосий воситалар


Қийматни бир текисда (тўғри чизиқли) ҳисобдан чиқариш усули


Download 344 Kb.
bet12/21
Sana29.03.2023
Hajmi344 Kb.
#1307570
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21
Bog'liq
9-мавзу (1)

Қийматни бир текисда (тўғри чизиқли) ҳисобдан чиқариш усули
Бу усулга мувофиқ, объектнинг амортизацияланадиган қиймати унинг хизмат қилиш муддати даври мобайнида бир текисда ҳисобдан чиқарилади (тақсимланади). Ҳар йиллик эскириш харажатлари қуйидагича ҳисобланади:

Активнинг қиймати ёки қиймати ўрнини босадиган сумма – тугатиш қиймати

Активнинг тахмин қилинаётган фойдали хизмат муддати

Мисол
Юк машинасининг тахмин қилинаётган фойдали хизмат муддати 5 йил. Бошланғич баҳоси – 10,000 ш.б., тугатиш қиймати – 1,000 ш.б. Эскириш харажатларини ва йиллик эскириш ставкасини ҳисобланг.
Ечим

Йиллик эскириш ставкаси

=

10000 - 1000
5

=

1800

Ҳисобланган эскириш суммасига қуйидагича бухгалтерия проводкаси берилади:
Дт Харажатлар счети 1 800
Кт Жамғарилган эскириши счети 1 800
Тезлаштирилган эскиришни ҳисоблаш усуллари
Асосий восита фойдаланишни охирги йилларга қараганда биринчи йилларида корхонага кўпроқ нафлар келтиради. Демак, бунга мувофиқ равишда эскириш харажатлари активнинг фойдали хизмат қилишнинг биринчи йилларида охирги йилларга қараганда кўпроқ бўлиши керак. 16–сонли МҲХС тезлаштирилган эскиришни ҳисоблашнинг фақат битта камайиб борувчи қолдиқ усули ҳақида эслатиб ўтган, аммо аксарият давлатларда бухгалтерия ҳисобининг аввал чиқарилган ёки замонавий стандартларига мувофиқ бошқа усуллардан ҳам фойдаланилади.
(а) Йиллар йиғиндиси усули. Бу усул муайян объектни хизмат қилиш йиллари суммаси орқали аниқланади ва бу сумма ҳисоблаш коэффициентида махраж бўлиб хизмат қилади. Бу коэффициентнинг суратида объектнинг хизмат муддати охиригача қолган йиллар сони туради (тескари тартибда).
Масалан, юк машинасининг тахмин қилинаётган фойдали хизмат муддати 5 йил. Бошланғич баҳоси – 10,000 ш.б., тугатиш қиймати – 1,000 ш.б. Фойдаланиш йиллари суммаси -15 йил (кумулятив сон):

Download 344 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling