9 мавзу. Асосий воситалар
Кейин амалга ошириладиган харажатлар
Download 344 Kb.
|
9-мавзу (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш
7. Кейин амалга ошириладиган харажатлар
Асосий воситаларни сотиб олингандан кейин амалга ошириладиган харажатлар, жумладан таъмирлаш, хизмат кўрсатиш ёки яхшиланиш қуйидаги усулларнинг бири бўйича ҳисобга олинади: Харажат сифатида тан олинади. Капиталлаштирилади. Жамғарилган эскиришни камайтирилиши сифатида тан олинади. Агар корхона томонидан активни фойдаланишдан дастлаб кутилаётган бўлғуси иқтисодий нафлар ошиш эҳтимоли юқори деб ҳисобланса, харажатлар тегишли активнинг баланс қийматига қўшилиши мумкин. Асосий воситалар объектлари билан боғлиқ кейин амалга ошириладиган харажатлар фақат улар активнинг ҳолатини яхшиласа, ёки олдиндан ҳисобланган дастлабки меъёрларга қараганда унинг унумдорлигини оширса актив сифатида тан олиниши мумкин. Бўлғуси иқтисодий нафни ошириш имкониятини яратадиган яхшилашга оид мисолларга қуйидагиларни киритиш мумкин: (а) асосий воситаларни фойдали хизмат муддатини кўпайтирадиган, шу жумладан унинг қувватини оширадиган замонавийлаштириш харажатлари; (б) ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифатини аҳамиятли равишда яхшилайдиган қисм ва бирикмаларни мукаммаллаштириш, ва (в) дастлаб ҳисобланган ишлаб чиқариш харажатларни аҳамиятли равишда қисқартириш имкониятини яратадиган янги ишлаб чиқариш жараёнларни тадбиқ этиш. Хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш Ҳар йилги жорий таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш жорий харажатлар деб ҳисобланади. Мазкур харажатлар ҳисобининг икки усули мавжуд: провизия (резерв) ташкил этиш йўли билан ва провизия (резерв) ташкил этмаслик йўли билан. Мисол Ҳар йилги жорий таъмирлаш ва хизмат кўрсатишга 180,000 ш.б. сарфлаш кўзда тутилган. Ушбу сумма ойлар бўйича бир маромда тақсимланади. Биринчи ойда жорий таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш харажатлари 10,100 ш.б. ташкил этди. Ой учун тахмин қиладиган сумма қуйидагича акс эттирилади: Ҳар ойда таъмирлаш ва хизмат кўрсатишга провизияни ҳисоблаш: Дт Таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш харажатлари (180,000/12) 15,000 Кт Таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш провизияси (резерв) 15,000 Биринчи ой учун ҳақиқий харажатлар: Дт Таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш провизияси (резерв) 10,100 Кт Тўланадиган ҳисобварақлар, Кт Материаллар, Кт Тўланадиган иш ҳақи 10,100 Йилнинг охирида провизия ҳисобварағидаги кредитли қолдиқ (агар ҳисобланган харажатлар ҳақиқий харажатлардан ортиқ бўлса) таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш харажатларига тузатилади, яъни провизия ҳисобварағи дебетланиб харажатлар ҳисобварағи кредитланади, бунинг натижасида харажатлар ҳақиқий қийматгача етказилади. Тақсимлаш усулидан фойдаланишнинг афзаллиги шундан иборатки у таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш харажатларини йил давомида мунтазам равишда тақсимлашни йўлга солиш имкониятини яратади. Мисол Қуйида келтирилган ҳар бир модда учун харажатлар капиталлаштириладими (К) ёки жорий харажатлар (Х) каби акс эттирилиши кераклигини кўрсатинг 1. Дастгоҳларни бузилган қисмларини алмаштириш 2. Активнинг фойдали хизмат муддатини оширадиган харажатлар 3. Активнинг фойдали хизмат муддатини оширмайдиган, аммо самарадорлигини оширадиган харажатлар 4. Жорий таъмирлаш 5. Асосий воситаларни мукаммалаштириш 6. Актив қурилиши учун қарзлар бўйича сарфлар 7. Асосий воситаларни суғурталаш Жавоблар: Х, К, К, Х, К, К/Х, Х Мисол Корхона 4 йил муддат ичида фойдаланиши кутиладиган ускуна учун 175,000 ш.б. тўлади. Ушбу ускунани тугатиш қиймати 20,000 ш.б. баҳоланган. Мазкур ускуна билан боғлиқ қуйидаги операциялар амалга оширилган: 1. Ускунани иккинчи йил давомида ишлатишда янги таркибий қисм учун 14,000 ш.б. тўланди, унинг фойдаланиши натижасида ускунанинг унумдорлиги бир йилга 10% ошиши кутилмоқда. 2. Учинчи йил давомида ускунани иш ҳолати ёмонлашмаслиги учун амалга оширилган таъмирлаш учун 3,500 тўланди. 3. Тўртинчи йил давомида ускунани фойдали хизмат муддатини 4 йилдан 6 йилгача ошириш имконини яратувчи таъмирлаш учун 9,300 тўланди. Ушбу операцияларни рўйхатга олиш учун амалга ошириладиган бухгалтерия ўтказмаларини кўрсатинг: Ечим: 1. Дт Ускуна 14,000 Download 344 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling