9 ­ мавзу. Асосий воситалар


Асосий воситаларнинг тугатилиши


Download 344 Kb.
bet18/21
Sana29.03.2023
Hajmi344 Kb.
#1307570
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
9-мавзу (1)

Асосий воситаларнинг тугатилиши
Бизнинг мисолимизда тугатилиш вақтига ҳисобдан чиқарилаётган ускунани баланс қиймати 19,500 ш.б. ( 65,000 - 45,500) ташкил этди. Асосий воситаларни ҳисобдан чиқарилишидан уларнинг баланс қийматига тенг бўлган зарар (агар на актив, на унинг қисмлари корхона томонидан бошқа ишлатилмаса), ускуна тугатилиши пайтида ҳисобда қуйидагича акс эттирилиши керак:
2001 йил 30 сентябр

Дт Ускунанинг жамғарилган эскириши 45,500

Дт Асосий воситаларни ҳисобдан чиқарилишидан зарар 19,500

Кт Ускуна 65,000


Асосий воситаларни тугатилиши натижасида пайдо бўлган фойда ва зарарлар Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда асосий бўлмаган фаолият сифатида акс эттирилади.
Ишлаб чиқаришдан чиқарилган асосий воситаларни қайта туркумлаш
Хизмат муддати тугашидан илгари субъект фаолиятидан чиқиб кетган асосий воситалар тегишли бухгалтерия ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилади. Эскириш активларни қайта туркумлаш пайтига ҳисобга олинади, сўнгра жамғарилган эскириш ва активлар ҳисобварақларидан “бошқа активлар” ҳисобварағига ўтказилади.
Бундан ташқари, активларни бозор қиймати уларнинг баланс қийматидан камроқ бўлса, қиймати пасайганидан зарар, ва “Бошқа активлар” бозор нархига етгунча дебетланади.
Фараз қилайлик, корхона ушбу ускунани ишлаб чиқаришда бошқа ишлатмайди, аммо уни эҳтиёт қисмларини сотишни мўлжаллайди. Эҳтиёт қисмларни сотиш баҳоси ускунани фойдаланиши тўхтатилгандан вақтида ишончли равишда аниқлаб бўлмайди.
Дастгоҳ ишлатилиши тугатилган пайтига қуйидаги бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади:
2001 йил 30 сентябр
Дт Ускунани жамғарилган эскириш 45,500
Дт Бошқа активлар 19,500
Кт Ускуна 65,000
Асосий воситаларни сотилиши
Асосий воситаларни пулга сотилишини акс эттирувчи бухгалтерия ўтказмалари, юқорида келтирилганларга ўхшаш. Бундан ташқари тушум суммаси кўрсатилиши керак. Қуйида ускунани сотиш нархига боғлиқ равишда ўзгарадиган ўтказмалар келтирилган.
Биринчи ҳолатда сотиш нархи 19,500 ш.б., яъни баланс қийматга тенг қийматни ташкил қилди, ва, шундай қилиб, фойда ва зарар мавжуд эмас:
2001 йил 30 сентябр
Дт Ускунанинг жамғарилган эскириши 45,500
Дт Пул маблағлари 19,500

Download 344 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling