9 ­ мавзу. Асосий воситалар


Download 344 Kb.
bet20/21
Sana29.03.2023
Hajmi344 Kb.
#1307570
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
9-мавзу (1)

Амортизациянинг ҳисоби
I. 1999 йил март ойида 25,300,000 ш.б.га бино сотиб олинди. Унинг тугатиш қиймати 850,000 ш.б. Фойдали хизмат муддати 10 йил.
2003 молиявий йил учун амортизацияни ҳисобланг
а) кумулятив усулда
б) камайиб борувчи қолдиқ усулида
II. «Ольга» пиццерияси пиццани етказиб бериш учун автомашина сотиб олди. Машинанинг қиймати – 14,000 ш.б. Машина 5 йил давомида ишлатилади, ундан кейин унинг қолдик қиймати тахминан 2,000 ш.б.ни ташкил килади. «Ольга» компанияси машина шу беш йил давомида 80,000 км масофани босиб ўтади деб тахмин қилаяпти.
1. Барча беш йил учун бир текисда ҳисобдан чиқариш усули ёрдамида амортизацияни ҳисобланг.
2. Биринчи йили машина 10,000 км, иккинчи йили 15,000 км, учинчи йили 18,000 км, тўртинчи йили 20,000 км ва бешинчи йили 17,000 км масофани ўтади деб фараз қиламиз. Амортизацияни ишлаб чиқариш бирликлари усули ёрдамида ҳисобланг.
3. Амортизацияни камайиб борувчи қолдиқ усули билан ҳисобланг.
4. Амортизацияни йиллар йиғиндиси усули бўйича ҳисобланг.
АСОСИЙ ВОСИТАЛАР ТУГАТИЛИШИДАН КЎРИЛГАН ФОЙДА ВА ЗАРАРЛАРНИНГ
ҲИСОБ – КИТОБИ ВА АКС ЭТТИРИЛИШИ
1. Беш йил ўтгач «Ольга» пиццерияси машинани сотиб юборди.
а) Агар машина 3,600 ш.б. баҳода сотилган бўлса, операцияни акс эттиринг. Бу сумма ўз ичига ҚҚСни олади.
б) Агар бу машина 1,800 ш.б. сотилса операцияни акс эттиринг. Бу сумма ҳам ўз ичига ҚҚСни олади.
2. Агар «Ольга» компанияси машинадан 3,5 йил давомида фойдалангандан кейин, ҚҚСни қўшган ҳолда 2,000 ш.б.га сотган бўлса, керакли операцияларни акс эттиринг. "Ольга" компанияси бир текисдаги эскиришни ҳисоблаш усулини қўллаган деб фараз килинг.
Изоҳ: Биринчи қадам сифатида сотиш вақтигача тўпланаган эскиришни ҳисобланг. Эскиришни тузатгандан сўнг фойда ёки зарарни аниқлашга киришиш ва сотишни акс эттириш мумкин.
АСОСИЙ АКТИВЛАРНИНГ ЧИҚИБ КЕТИШИ - «СКЕЙТ» КОМПАНИЯСИ
1995 йил 1 июлда «Скейт» компанияси нусха қилувчи машинани 23,000 ш.б.га сотиб олди. Машинанинг қолдиқ қиймати 2,000 ш.б., фойдали хизмат қилиш муддати эса - 6 йил бўлиши кутилган эди. «Скейт» компанияси офис асбоб-ускуналари бўйича амортизациясини ҳисоблаш учун сонлар суммаси усулини қўллайди. 1997 йил 1 июлда нусха қилувчи машина 15,600 ш.б.га сотилган эди. Бу сумма ҚҚСни ҳам ўз ичига олади. Сотиш вақтигача амортизация ҳисоби ва таснифи тўғри юритилган.
1. Нусха қилувчи машинанинг сотилишини акс эттириш учун бухгалтерия операциясини ёзинг. Биринчи қадам сифатида тўпланган амортизация суммасини аниқланг.
2. Сотиш бўйича ўтказма:

Download 344 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling