9 ­ мавзу. Асосий воситалар


Download 344 Kb.
bet13/21
Sana29.03.2023
Hajmi344 Kb.
#1307570
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21
Bog'liq
9-мавзу (1)

1 + 2 + 3 + 4 + 5 = 15
Кумулятив сонни аниқлаш формуласи: n х (n + 1)/2, бу ерда n – йиллар сони.
Сўнгра ҳар бир каср эскириш ҳисобланадиган қийматга, яъни 9,000 (10,000 - 1,000)га кўпайтирилади ва ҳар йилги эскириш суммаси аниқланади.
5/15; 4/15; 3/15; 2/15; 1/15
Эскириш ажратмалар жадвали бу вазиятда қуйидаги кўринишга эга бўлади




Дастлабки қиймат

Эскиришнинг йиллик суммаси

Жамғарилган эскириш

Баланс қиймати

Харид санаси

10,000







10,000

1-йилнинг охири

10,000

5/1 5 х 9,000= 3,000

3,000

7,000

2-йилнинг охири

10,000

4/1 5 х 9,000= 2,400

5,400

4,600

3-йилнинг охири

10,000

3/1 5 х 9,000= 1,800

7,200

2,800

4-йилнинг охири

10,000

2/1 5 х 9,000= 1,200

8,400

1,600

5-йилнинг охири

10,000

1/1 5 х 9,000= 600

9,000

1,000

Жадвалдан кўриниб турибтики, биринчи йил учун эскириш суммаси энг катта сумма ҳисобланади, кейин эса йилдан йилга у камайиб боради, жамғарилган эскириш аҳамиятсиз кўпайиб боради, соф баланс қиймати эса йилдан йилга эскириш суммаси тугатиш қийматигача етгунга қадар камайиб боради.
(б) Камайиб борувчи қолдиқ усули. Аввалги мисолда юк автомобили 5 йил фойдали хизмат муддатига эга. Бунга мувофиқ равишда тўғри чизиқли усул эскириш ставкаси ҳар йили 20% ни
(100% / 5) ташкил этади.
Камайиб борувчи қолдиқ усулида ҳисобдан чиқаришнинг икки марта оширилган меъёр эскириш ставкаси 40 % (2 х 20%) тенг бўлади. Ушбу қатьий белгиланган 40 % ставкаси ҳар йилнинг охирида соф баланс қийматига нисбатан ҳисобланади. Амортизация ҳисобланишда тахмин қилинаётган тугатиш қиймати охирги йилдан ташқари ҳисобга олинмайди. Эскириш суммаси асосий воситанинг соф баланс қиймати тугатиш қийматга етмагунча камайтирилади. Ушбу усулни ифодаловчи жадвал қуйида келтирилган.


Дастлабки қиймат

Йиллик эскириш суммаси



Жамғарилган эскириш

Баланс қиймати

Харид санаси

10,000







10,000

1-йилнинг охири

10,000

40% х 10,000 = 4,000

4,000

6,000

2-йилнинг охири

10,000

40% х 6,000 = 2,400

6,400

3,600

3-йилнинг охири

10,000

40% х 3,600 =1,440

7,840

2,160

4-йилнинг охири

10,000

40% х 2, 160 = 864

8,704

1,296

5-йилнинг охири

10,000

1296-1000=296

9,000

1,000

Жадвалидан кўриниб турибтики, қатъий белгиланган эскириш ставкаси доимо аввалги йилнинг соф баланс қийматига қўлланилади. Эскириш суммаси (биринчи йил учун энг катта бўлган) йилдан йилга камайиб боради. Ва, ниҳоят, охирги йилда эскириш суммаси соф баланс қийматни камайтирилиши тугатиш қийматигача етказиш учун чекланган.
Камайиб борувчи қолдиқ усулида, тугатиш қийматини ҳисобга олувчи, эскириш фоизини (R) қуйидаги формула орқали аниқлаш мумкин
R=1-(S/C)1/N
Бу ерда С – дастлабки қиймат,
S — қолдиқ қиймати,
N – фойдали хизмат муддати.
Унда бизнинг мисолимиз учун: R = 1- (1,000/10,000) 1/5 = 0.369
Бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда ҳисоблаш усули (ишлаб чиқариш усули)
Бу усул бўйича амортизация (эскириш) активнинг фақат жисмоний фойдаланиш натижасига асосланган. Эскириш муайян йилда ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорига асосланган ҳолда ҳисобланади. Бу усул машина ва ускуналар каби активларга мос келади, чунки уларни тахмин қилинаётган хизмат муддати энг оқилона равишда ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори билан белгиланади, ишлаб чиқариш қисқарган вақтларда эса машина ва ускуналар кам ишлатилади, бу уларни вақт бирлигида ўлчанадиган хизмат муддатини оширади.
Балки бундай даврларда эскириш харажатларини бир текисда ёки камайиб борувчи қолдиқ усулидан фойдаланиланган ҳолда ҳисоблаш мақсадга мувофиқ бўлмайди. Бунинг устига, агар эскириш харажатлари заҳиралар таннархига ўтказиладиган бўлса, ишлаб чиқариш бирлиги усулидан фойдаланилмаса, ишлаб чиқариш қисқарган даврларда заҳираларни таннархи ошириб кўрсатилади ва ҳатто соф сотиш қийматидан ҳам ошиб кетиши мумкин.
Мисол
Фараз қилайлик, юқорида сўз юритилган юк машинаси, маълум миқдорда операциялар бажара олади, унинг босиб ўтадиган йўли 90,000 км. ҳисобланган. Амортизация харажатлари ҳар бир км учун қуйидагича аниқланади:

Дастлабки қиймат – Тугатиш қиймати

=

10,000-1,000

=

0.1/км

Тахмин қилинаётган иш бирликлари

90,000

Агарда фараз қилсак, фойдаланишнинг биринчи йилда юк машинаси 20,000 км юрган бўлсин, иккинчи йил – 30,000 км, учинчи йил – 10,000 км, тўртинчи йил – 20,000 км ва бешинчи йил 10,000 км, унда амортизация ҳисоби жадвали қуйидаги кўринишда бўлади:




Дастлабки қиймати

Йўл юриши, км

Йиллик амор-зация суммаси

Жамғарилган амортизация

Баланс қиймати

Харид санаси

10 000

-

-

-

10 000

1 йил охири

10 000

20 000

2 000

2 000

8 000

2 йил охири

10 000

30 000

3 000

5 000

5 000

3 йил охири

10 000

10 000

1000

6 000

4 000

4 йил охири

10 000

20 000

2 000

8 000

2 000

5 йил охири

10 000

10 000

1 000

9 000

1000

Тугатиш қиймати
Тугатиш қиймати эскиришнинг кўпчилик усулларида қўлланилади. Тугатиш қийматини баҳолаш эскириш ҳисобланадиган (амортизацияланадиган сумма) суммасини аниқлаш учун талаб қилинади. Тугатиш қиймати аксарият ҳолларда аҳамиятли бўлмайди, шунинг учун амалиётда у кўпинча ҳисобга олинмайди. 16-сонли МҲХС баланс қийматни ҳисоблашда икки турдаги ёндошувни таклиф этгани учун, шунга мос равишда корхонада тугатиш қийматини аниқлашда икки усулни қўллаш мумкин.
Агар асосий ёндошув қўлланилса (асосий воситаларни тарихий қиймат бўйича ҳисобга олиш) тугатиш қиймати фойдали хизмат муддатининг охирига активдан кутилаётган нафлар асосида бугунги кунлардаги нархлар бўйича аниқланади (яъни бўлғуси инфляцияни қоплаш бўйича ҳеч қандай ҳаракат қилмасдан).
Баъзи ҳолатларда активлар манфий тугатиш қийматига эга бўлиши мумкин, масалан корхона активни ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ маълум харажатларни тўлаганда, ёки корхона томонидан фойдаланишдан аввалги ҳолатида мулкни қайтариш зарур бўлганда. Бунга мисол тариқасида фойдали қазилмаларни очиқ ишлов беришда қандайдир қонуний ҳужжатлар корхона мулкини дастлабки ҳолатда қайтариб беришни талаб этишни келтириш мумкин. Бундай вазиятларда ҳисобланган эскириш активнинг дастлабки қийматидан шундай суммага кўпроқ бўлиш керакки, активнинг ҳисобдан чиқарилиш пайтига манфий тугатиш қийматига тенг бўлган мажбурият ҳисобда акс эттирилган бўлиши керак.
Агар муқобил рухсат этилган усул қўлланилса (асосий воситаларни баланс қийматини қайта баҳолаш), тугатиш қиймати унда бошқачароқ тушунилади. Бундай вазиятда тугатиш қиймати активни қайта баҳолашнинг ҳар бир санасига қайта баҳоланиши керак. Бу қайта баҳоланаётган актив каби фойдали хизмат муддати қайта баҳолаш санасига тугайдиган, худди шу мақсадларда фойдаланиладиган шунга ўхшаш активларни сотиш қиймати ҳақида маълумотлардан фойдаланиш йўли билан амалга оширилади.
Тугатиш қийматини аниқлаш негизи сифатида тарихий қийматдан фойдаланиш ҳолларда, агар манфий тугатиш қиймати тахмин қилинса, у фойдали хизмат муддати мобайнида эскириш бўйича кўпайтирилган харажатлар орқали, активнинг чиқарилиши санасига тахмин қилинадиган мажбурият тўлиқ ҳисобланиши таъминланган ҳолда тан олиниши керак.

Download 344 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling