9 мавзу. Асосий воситалар
Кт Тўланадиган ҳисобварақлар 14,000
Download 344 Kb.
|
9-мавзу (1)
Кт Тўланадиган ҳисобварақлар 14,0002. Дт Ускунани таъмирлаш харажатлари 3,500 Кт Тўланадиган ҳисобварақлар 3,5003. Дт Ускуна — жамғарилган эскириш 9,300 Кт Тўланадиган ҳисобварақлар 9,300 8. Асосий воситаларнинг кейинги баҳоланишини. 16-сонли МҲХС асосий воситаларнинг ҳисобининг икки муқобил усулни белгилайди. Уларнинг биринчиси, меъёрий ёндошувга мувофиқ, сотиб олиш ёки қурилиш таннархи дастлабки тан олинишида фойдаланилиши керак, ва тахмин қилинаётган фойдали хизмат муддати давомида эскиришни ҳисоблаш объекти бўлиб активнинг қиймати мунтазам равишда пасайган тақдирда қисман ҳисобдан чиқарилиши мумкин. Йўл қўйиладиган муқобил усул қайта баҳолашга имкон яратади. Ҳаққоний қиймат 16-сонли МҲХС, 29 б. “Актив сифатида дастлабки тан олинишидан кейин, асосий воситалар объекти кейинчалик жамғарилган эскириш ва қийматни пасайишидан олинган зарарларни чегириб ташланган қайта баҳолаш санасига унинг ҳаққоний қайта баҳоланган қиймати бўйича ҳисобга олиниши зарур. Қайта баҳолашлар ҳисобот санасига баланс қиймати ҳаққоний қийматдан аҳамиятли равишда фарқ қилмаслиги учун мунтазам ўтказилиши шарт”. Ер ва биноларнинг ҳаққоний қиймати бўлиб одатдагидек уларнинг бозор қиймати ҳисобланади. Мазкур қиймат одатда қасбий малакали баҳоловчилар томонидан амалга оширилади. Машина ва ускуналарни ҳаққоний қиймати баҳолаш йўли билан аниқланадиган уларнинг бозор қиймати деб белгиланади. Фаолият кўрсатувчи корхонанинг таркибий қисми сотилиши ҳодисалардан ташқари, активлар камдан-кам сотилганлиги учун ёки машина ва ускуналарни ўзига хос хусусиятга эга бўлганлиги сабабали уларнинг бозор қиймати ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлмаганида, улар эскириш чегириб ташланган тиклаш қиймати бўйича баҳоланади. Қайта баҳолашлар ўтказишни такрорланиши қайта баҳоланадиган асосий воситаларни ҳаққоний қиймати ўзгарилишига боғлиқ бўлади. Қайта баҳоланадиган асосий воситаларни ҳаққоний қиймати уларнинг баланс қийматидан кескин фарқ қилса, қўшимча қайта баҳоланиш талаб этилади. Асосий воситаларнинг баъзи объектлари аҳамиятли ва изчилликка риоя қилмайдиган ўзгаришларга йўлиқса улар ҳар йилда қайта баҳолашни ўтказишни талаб этади. Бундай тез-тез ўтказиладиган қайта баҳолашлар ҳаққоний қиймати кескин ўзгармайдиган асосий воситалар бўйича талаб қилинмайди, мазкур асосий воситалар ҳар уч ёки беш йилда бир маротаба ўтказилиши мумкин. Асосий воситалар объектлари қайта баҳоланганда, қайта баҳолаш санасига ҳар қандай жамғарилган эскириш: (а) қайта баҳолаш санасига активнинг ялпи баланс қийматига мутаносиб равишда қайта ҳисобланади ва қайта баҳолаш ўтказилганидан кейин унинг баланс қиймати қайта баҳоланган қийматига тенг бўлади. Бу усул индексациялаш йўли билан эскиришни ҳисобга олган ҳолда активни тиклаш қиймати бўйича қайта баҳоланиш вақтида фойдаланилади; ёки (б ) актив ялпи баланс қийматига қарама-қарши ҳисобдан чиқарилади, соф қиймат эса активнинг қайта баҳоланган қийматигача етказилади. Ушбу усул бозор нархигача қайта баҳоланадиган, масалан бинолар учун қўлланилади. Жамғарилган эскириш мутаносиб равишда қайта баҳоланганда ёки ҳисобдан чиқарилганда пайдо бўладиган тузатиш қиймати, унинг баланс қийматини умумий суммасини кўпайтириши ёки камайтирилишининг қисмини ташкил этади. Қайта баҳолаш натижасида активнинг баланс қиймати кўпайса, ушбу кўпайиш ҳисоботда “Хусусий капитал” бўлимида “Қайта баҳолаш натижалари” сарлавҳа бўйича акс эттирилиши керак. Бироқ, қайта баҳолаш натижасида асосий воситаларни кўпайиши аввал харажат сифатида тан олинган ўша активнинг камайган суммасини тиклайдиган сумма чегарасида даромад сифатида тан олинади. Қайта баҳолаш натижасида активнинг баланс қиймати камайса, ушбу камайиш харажат сифатида тан олиниши керак. Аммо қайта баҳолаш натижасида активнинг қийматини камайиши ”Қайта баҳолаш натижалари”нинг тегишли моддасидан бевосита чегирилиши керак, лекин камайиш худди ўша актив бўйича мазкур моддани оширмаслик чегарасида амалга оширилади. “Хусусий капитал” бўлимига киритилган қайта баҳолаш натижалари актив сотилган вақтида тақсимланмаган фойда ҳисобварағига бевосита ҳисобдан чиқарилиши мумкин. Барча сумма активни фойдаланишдан чиқарилиши ёки тугатиш жараёнида ҳисобдан чиқарилиши мумкин. Бироқ, бу сумманинг бир қисми активни корхона томонидан фойдаланган вақтида чиқарилиши ҳам мумкин. Бундай вазиятда ҳисобдан чиқарилган натижа активнинг дастлабки қиймати асосида ҳисобланган эскириш суммасидан унинг қайта баҳоланган баланс қиймати асосида ҳисобланган эскиришни айирмасига тенг бўлади. Қайта баҳолаш натижасини тақсимланмаган фойда ҳисобварағига ҳисобдан чиқариш фойда ва зарарлар ҳисоботида акс эттирилмайди. Мисол Ускуна 2001 йил 1 январда 100,000 ш.б.га сотиб олинди, тахмин қилинаётган фойдали хизмат муддати 5 йилни ташкил этади. Эскиришни бир текисда ҳисоблаш усули қўлланилади. 2003 йил 1 январда ускуна эскиришни ҳисобга олган ҳолда тиклаш қиймати бўйича 90,000 ш.б баҳоланди. 2005 йил 1 январда ускуна эскиришни ҳисобга олган ҳолда тиклаш қиймати бўйича 15,000 ш.б. баҳоланди. Мазкур ҳодисани акс эттирувчи бухгалтерия ўтказмаларни беринг. Ечим 2001 йил 1 январ Дт Ускуна 100,000 Кт Тўланадиган ҳисобварақлар 100,000 2001 йил 31 декабр Дт Эскириш харажатлари (100,000/5) 20,000 Кт Жамғарилган эскириш —ускуна 20,000 2002 йил 31 декабр Дт Эскириш харажатлари 20,000 Кт Жамғарилган эскириш —ускуна 20,000 2003 йил 1 январ Дт Ускуна (50 % х 100,000) 50,000 Кт Жамғарилган эскириш —ускуна (50 % х 40,000) 20,000 Кт Хусусий капитал — Қайта баҳолаш натижаси 30,000 2003 йил 31 декабр Дт Эскириш харажатлари 30,000 Кт Жамғарилган эскириш —ускуна (150,000/5) 30,000 Дт Хусусий капитал — Қайта баҳолаш натижаси ( 30,000/3) 10,000 Кт Тақсимланмаган фойда 10,000 2004 йил 31 декабр Дт Эскириш харажатлари 30,000 Кт Жамғарилган эскириш —ускуна 30,000 Дт Хусусий капитал — Қайта баҳолаш натижаси 10,000 Кт Тақсимланмаган фойда 10,000 2005 йил 1 январ Дт Хусусий капитал — Қайта баҳолаш натижаси 10,000 Дт Активларни қиймати пасайишдан зарар 5,000 Кт Ускуна 15,000 Агар асосий воситаларни алоҳида объекти қайта баҳоланса, унда ушбу активга қарашли асосий воситаларнинг барча гуруҳи ҳам қайта баҳоланади. Асосий воситаларни гуруҳини бир вақтнинг ўзида қайта баҳоланиши активларни қайта баҳоланишида танлаб ўтказишни, шунингдек ҳисоботда турли даврларда қайта баҳоланган ва таннархи бўйича баҳоланган асосий воситаларни акс эттирилишини олдини олиш мақсадида амалга оширилади. Бироқ, агар қайта баҳолаш қисқа муддат давомида ўтказилса ва натижалар доимо янгиланса, активлар гуруҳлари сирғанма жадвал бўйича ҳам қайта баҳоланиши мумкин. 20-топшириқ. Асосий воситаларни қайта баҳоланган қиймат бўйича ҳисобга олиш Корхона ўз биноларини қайта баҳолашга қарор қилди. Қуйидаги маълумот мавжуд: 1. 2001 йил 1 январга балансдан кўчирма Бино 1,500,000 Бинонинг жамғарилган эскириши 450,000 2. Эскириш бир текисда ҳисоблаш усулида 2 % ставкаси бўйича аниқланган. 3. Бино 2001 йил 30 июнда қайта баҳоланди. Қайта баҳоланиш санасига бинонинг бозор қиймати 1,380,000 ш.б.ни ташкил этди. Фойдали хизмат қилиш муддати ўзгармади. 2001 йил 30 июн ва 31 декабрга тегишли ёзувларни кўрсатиш талаб қилинади. Ечим Эскиришнинг йиллик суммаси Бинонинг умумий фойдали хизмат муддати Минус: 2001 йил 1 январдан ўтиб кетган хизмат муддати Download 344 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling