Паушал сотиб олишлар
Баъзида ер ва бошқа активларни паушал қийматда сотиб олинади. Ер, хизмат муддати чегараланмаган, амортизация ҳисобланмайдиган актив бўлганлиги туфайли унинг учун бош китобда махсус ҳисобварақ ажратилган, сотиб олишнинг паушал суммаси эса, ер ва бошқа активлар орасида тақсимланиши шарт. Масалан, фараз қилайлик, ер ва унинг устида жойлашган бино 85,000 паушал суммада сотиб олинган. Тақсимланиш ҳар бир активнинг агар у алоҳида сотиб олинганда нархини аниқлаш ва тегишли улушларни паушал нархга нисбатини қўллаш орқали амалга оширилади. Фараз қилайлик, агар улар алоҳида сотиб олинган ҳолатида ер 10,000 ва бино эса – 90,000 баҳоланди. Унда паушал нархни 10 % ёки 8,500 ерга, ва 90 % ёки 76,500 бинога тақсимланади, бу қуйида кўрсатилган:
-
Баҳоланган қиймат
|
Улуш
|
Тақсимланиш
|
Ер
|
10000
|
10 (10000/100000)
|
8500 (85000*10 %)
|
Бино
|
90000
|
90 (90000/100000)
|
76500 (85000*90 %)
|
Жами
|
100000
|
100
|
85000
|
4.2. Асосий воситаларни кредитга сотиб олиш
16 – сонли МҲХС, 7 б.: Агар асосий воситалар тўлов муддатини маълум даврга кечиктириш шарти билан сотиб олинса, уларнинг таннархи олинган пайтида кечиктиришсиз тўлов қийматида таннарх бўйича кирим қилиниши керак. Мазкур қиймат ва умумий тўловлар орасидаги фарқ, агар рухсат этилган муқобил ёндошиш бўйича 23-сонли “Қарзлар бўйича сарфлар” МҲХСга мувофиқ капиталлаштирилмаса, кредит бўйича фоизларни тўлаш харажатлари сифатида тан олинади (асосий ёндошишга мувофиқ).
Do'stlaringiz bilan baham: |