9 мавзу. Асосий воситалар
Download 344 Kb.
|
9-мавзу (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.1. Асосий воситаларни пул маблағларига сотиб олиш Мисол
4. Асосий воситалар олиниши
Асосий воситалар бир неча усулларда олиниши мумкин: пул маблағларига; кредитга сотиб олиш; пулга оид бўлмаган операциялар орқали (айирбошлаш); бошқа субъектдан ҳадя сифатида олиш; қурилиш йўли билан; молиявий лизинг шартномаси бўйича; устав капиталга қўшиш сифатида. 4.1. Асосий воситаларни пул маблағларига сотиб олиш Мисол Корхона самолётни 230,000ш.б., 2/10, n/60 шарти билан сотиб олди. Шартнома шартлари бўйича мулкчилик ҳуқуқи харидорга мол етказиб берувчи заводида самолётни харидорга топширгандан кейин ўтади. Сотувчи 5,200 миқдорда бож тўлади, ва ушбу суммани тақдим этиладиган ҳисобварақга қўшгандан кейин ҳисобварақнинг қиймати 235,200 ш.б.га тенг бўлади. Самолётни жойига келтириш харажатлари 10,000 ш.б.га тенг бўлди. Келтириш вақтида самолёт корпуси шикастланди, ва унинг таъмирланишига 80,000 ш.б. сарфланди. Самолётдан фаол фойдаланиш унинг олинишидан икки хафтадан кейин бошланди. Ангарнинг сақлаш харажатлари ҳар ойда 20,000 ш.б.ни ташкил этади. Харидор ҳисобварақни самолётни сотиб олган куни тўлади. Самолёт корпуси, унинг двигателлари ва ускуналари турли фойдали хизмат муддатларига эга. Сотувчи томонидан харидорга тақдим этилган ҳисобварақда самолётни умумий қиймати акс эттирилган. Бироқ, харидор тузган молиявий ҳисобот МҲХС томонидан молиявий ҳисоботларга қўйиладиган талабларга жавоб бериш учун самолёт корпуси, унинг двигателлари ва салон ускуналарининг дастлабки қийматини аниқлаш зарур. Асосий воситалар ҳисобини юритувчи бухгалтер баҳоланишни тиклаш қиймати бўйича паушал (сават) усулини қўллашга қарор қилди. У турли мол етказиб берувчилардан шунга ўхшаш двигателлар ва ускуналарни сотиш нархлари ҳақида маълумотни сўраб билди. Ўртача нархлар қуйидагиларни ташкил этди: - двигателлар 140,000 ш.б. - салон ускуналари 50,000 ш.б. Самолётни асосий воситалар объекти сифатида тан олишни рўйхатга олиш бўйича бухгалтерия ёзувларини кўрсатинг. Ечим: сотиб олишда берилган чегирма суммаси ҳисобга олинган (230000*98%)+5200=230600 ш.б. Дт Асосий воситалар: Самолёт – корпус 40,600 Дт Асосий воситалар: Самолёт – двигателлар 140,000 Дт Асосий воситалар: Самолёт – ускуналар 50,000 Кт Пул маблағлари 230,600 Самолётни келтириш билан боғлиқ харажатлар суммасига Дт Асосий воситалар: Самолёт – корпус 10,000 Кт Пул маблағлари 10,000 Самолётни таъмирлаш харажатлар суммасига Дт Самолётнинг таъмирлаш харажатлари 80,000 Кт Тўланадиган ҳисобварақлар 80,000 Download 344 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling