9-боб. Давлат бюджети
Download 166 Kb.
|
24-25 мавзу
9.4.Бюджет тизими.
Бюджет тизими - бу мамлакат ҳудудида амалда бўлган барча бюдж етлар тўпламидир.Бюдж ет тўзуми - бюджет тизимини таркиб топтиришнинг ташкилий тамойиллари, бюдж етларнинг ўзаро т енг боғлиқлиги. У давлат тўзумидан аниқланади. Унитар (ягона) давлатларда бюдж ет тизими 2 қисмдан иборат: - давлат бюджети; - маҳаллий бюджетлар; Федератив давлатларда бюдж ет тизими 3 қисмдан иборат: - давлат (федератив) бюджет; - федерация аъзолари (мс:АҚШнинг штатлари) бюджети; - маҳаллий бюджетлар. Бюджетда йирик пул маблағини тўплаш учун самарали молиявий сиёсатни амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда бюдж ет тизимида р есурсларни марказлаштириш жараёни бўлиб ўтди. Бу ҳақда қўйидаги маълумотлар дарак беради: АҚШ ва Буюк Британияда даромадлар бўйича бюджет тизими қисмининг муносабатлари.Буюк Британия федерал бюджети даромадларининг т езкор ўсиш суръати натижасида бюджет тизими умумий ҳажмидаги давлат бюджети салмоғи ҳақиқатда ўсди. Давлат бюджетида катта ҳажмдаги даромадлар: аҳолинингдаромад солиғи, корпорацияларнинг фойда солиғи, актсиз солиқлари, қўшилган қиймат солиғи, божхона пошлиналари, шунингдек давлат заёмларидан даро мадлар ёъналтирилади. Ўз вақтида, маҳаллий бюджтларнинг бюджет тизими харажатларнинг умумий ҳажмдаги салмоғи ошади. Ҳукумат иқтисодий ва ижтимоий инфраструктурани ривожлантириш сарфларининг салмоғли қисмини, малакали ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш харажатларининг катта қисмини маҳаллий бюдж етлар зиммасига юклайди.Маҳаллий бюджетлар тизими шунингдек тегишли маъмурий бўлинишидаги давлат тўзуми (ф едератив ёки унитар)га кўра аниқланади. 1960 -1970 йилларда барча ғарб мамлакатларида маҳаллий маъмурий бирликларининг йириклашуви ва ҳақиқатда маҳаллий молиянинг марказлашувининг кучайиши жараёни содир бўлди. Худди шундай, Буюк Британияда 1973-1977 йиллар маҳаллий хокимият органларининг ис лоҳотлари ўтказилди, натижада маҳаллий органларни бошқаришнинг 2 қимли тизими киритилди (округ ва графикка бўлиши); майда маъмурий бирликлар (қишлоқ округлари ва қавмлар) бекор қилинди, натижада маҳаллий бюджетлар сони қисқарди ва уларнинг ҳажми ошди. Марказий ва маҳаллий бюджетларнинг ўзаро молиявий муносабатлари яқинроқ бўлди, маҳаллий бюдж етларнинг тартибга солувчи роли кучайди. Маҳаллий бюдж етларнинг даромадлари қоида бўйича иккинчи даражали (асосан мулкий) солиқлар, актсизлар ва йиғимларнинг алоҳида турларидан шакллантирилади. Бошқа солиқларни маҳаллий бюдж етлар уйлардан р ента, сув таъминотидан даромадлар, бошқа коммунал хизматл ар кўринишидаги муниципал хусусийликдан даромаддан аладилар. Маҳаллий бюджетлар ҳақида кейинроқ тўлиқроқ кўриб чиқилади. Бюдж ет тизимининг алоҳида қисмининг ўзаро муносабатларининг турли мамлакатларда ўзига хосликлари мавжуд. Худди шундай, Буюк Британияда маҳаллий ҳокимият органлари давлат бюдж етидан жорий харажатларни молиялаштиришга дотациялар ва мақсадли субсидиялар кўринишида катта маблағлар, шунингдек капитал сарфларини молиялаштиришга чегараланган кредитлар (ўзоқ мақсадлар учун) олади.Японияда давлат бюджетининг маҳаллий бюдж етлар билан алоқаси фақатгина субсидиялар бериш ёъналиши бўйича амалга оширилади. Ундан ташқари давлат қатъий мақсадли белгиланган харажатлар - порт ва гидроэлектростанциялар қуриш, табиий офатларнинг оқибатларини бартараф этиш ва бошқаларни маҳаллий бюдж етларнинг зиммасига юклайди.Францияда маҳаллий ҳокимиятлдар давлат бюдж етидан субсидия ва дотация кўринишида маблағ олади лар.АҚШда пул маблағининг юқори турувчи бюджетдан қўйи турувчи бюдж етга бир томонлама ҳаракати асосий ўрин тутади.Пул маблағлари федерал бюджетдан штат бюдж етлари ва маҳаллий бюдж етларга мақсадли субсидия ва субв енциялар кўринишида келиб тушади. Марказий ҳукумат ва маҳаллий хокимият органлари ўртасидаги молиявий алоқа шаклларидан бири 70 -йиллар ривожланган даромадларнинг тақсимланиши дастурлари блоклари бўлди. Блоклар - бу штатларга ва маҳаллий хокимият органларига маълум қонун доирасида (соғлиқни сақлаш , бандликни таъминлаш, турар - жой кўришини ва ҳоқазо) фойдаланиш учун функцияларнинг кенг доираси билан тақдим этиладиган ф едерал субсидиялардир. Блокларнингг субв енциядан фарқли шундаки, олувчилар кўрсатилган бир соҳа доирасида уларни мустақил сарф қилиш ҳуқуқига эга. Даромадларнинг тақсимланиши дастури федерациянинг бошлигига асосланган молия соҳасида марказий ҳукумат ва штатлар хокимиятлари ўртасида ваколатларнинг тақсимланиши тамойилини аниқланади. Download 166 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling