9-боб. Давлат бюджети


Бюджет тақчиллиги тушунчаси. Умумий тақчиллик


Download 166 Kb.
bet3/6
Sana09.03.2023
Hajmi166 Kb.
#1256228
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
24-25 мавзу

9.3.Бюджет тақчиллиги тушунчаси. Умумий тақчиллик.
Давлат бюджети баланс усулига асосан тўзил ади, унда даромадлар ва харажатлар т енг
бўлиши керак. Тақчиллик ёки ортиқчалик. Ҳажми қандай харажатлар тақчилликни к елтириб чиқариши ва қайси даромад турлари молиялаштиради деган саволга жавоб топишига боғлиқ. Тўлов балансига асосан даромадларни юқорида, харажатларни пастда қолдириб чизиқ тортиш масалани ечимидир. Солиқ тушумларининг бетухтов ўсишига қарамасдан етакчи чет эл давлатларида харажатларнинг даромадлар устидан доимий ўсиши қоидавий ҳисобланади, яъни бюджетда доимий тақчиллик жуда кам ҳолларда, алоҳида йиллар учун айрим давлатларда ижобий қолдиқ мавжуд бўлади. Бюдж етнинг стандартлаштирилган тасвирида, ХВФ томонидан ишлатиладиган дефицит қўйидагича аниқланади: Дефицит қ (даромадҚгрантлар) - (харажатларҚкредитлар-тўловлар) ортиқчалиги агар дефицит бўлса манфий сон билан (мусбат бўлса) ортиқчалик бўлса мусбат билан кўрсатилади.Д ефицит Ғортиқчалик молиялаштиришга тескари белги билан тенг, мисол учун - 250 млн. бюджет дефицитида, молиялаштириш Қ250 млн.ни ташкил этади. Дефицитни аниқлаш амалиёти турли давлатларда қаттиқ фарқ қилади. Масалан, давлатнинг хазина в екселлари сотуви давлатнинг кр едити ҳисобланиши мумкин ва бюджет чизиғ идан юқорида «кредитлар айрув тўловлар» моддасига киритилади ва бюджет чизиғидан пастда моддасида молиялаштирилади. Чет элдан ҳукуматларо кр едитлар олиши ҳам бир хил мамлакатларда дефицитни қисқартирувчи, даромадлар моддаси ҳис обланади, бошқаларида эса дефицитни молияловчи ҳисобланади.Кредитлар бўйича фоиз тўловлари худди хозирги кундагидай, маълум мамлакатда қабўл қилинан методлогияларнинг харажатлар қисмининг капитал операцияларига боғлиқ бўлиши мумкин. Бюджетнинг аналитик таҳлилини таъминлаш ва уни башоратлаш учун уни дастлаб стандарт кўринишига к елтириш керак. Алоҳида давлатларда қабўл қилинган услублар орасидаги тафовут асосан у ёки бу бюдж ет тушумларини даромад ёки молиялаштиришинг қайси бўлимига тегишлиги муносабати билан
вужудга келади.Бюджет дефицитининг энг кўп учрайдиган бошқа контс епциялари
қўйидагилардир: Камомад дефицит - бу тўлов фоизларини давлат қарзлари бўйича харажатлар бўлимидан молиялаштириш бўлимига ўтказиш ёъли билан амалга оширишга ҳисобланган дефицитдир. Тулов фоизлари молиялаштириш бўлимида бўлиши керак деб ҳисобланади, чунки уларни тўлаш давлат бюдж етини кредит воситалари ҳисобига молиялас ҳтириш имконини беради. Акс ҳолда давлатнинг қимматбаҳо қоғозларига ҳеч ким эгалик қилмаган бўларди.Дастлабки дефицит - бу давлат қарзлари бўйича олдинги йилда юзага келган фоизлар бюдж етига таъсир кўрсатишни бартараф этиш мақсадида шаклланган тўлов фоизларидан мустасно фақат жорий йилдаги фискал (молиявий) аҳволни баҳолашга хизмат қиладиган дефицитдир.Ички ва ташқи дефицит - бу алоҳида хукумат операциялари бўйича давлатнинг ичида ва чет давлатлар билан муносабатини акс эттирадиган дефицит.
Агар хукумат чет давлатлар билан кр едит олиш ёки кредит бериш, шунингдек грант ёки инв естициялардан фойда олиш билан боғлиқ йирик операцияларни амалга оширадиган бўлса, унда одатда таҳлилий мақсадларда ҳукуматнинг ички ва ҳалқаро операцияларнинг алоҳида бюджетлари тўзиб чиқилади. Ўшанда ҳукуматнинг фақатгина ички оп ерациялар бюджетидан ички кр едитга бўлган талаб ва пул массасининг ошишига таъсир қилишини акс эттирадиган таҳлилни юзага келтириш учун фойдаланилади. Ҳалқаро операциялар бюджетини тўзишни енгиллаштириш учун кўпгина ривожланмаган давлатлар р езидент ва норазидентларга тегишли бўлган даромад ва харажатларни алоҳида қайд эт адилар. Бундай бюджетнинг энг осон ёъл билан ҳисобланиши қўйидаги схемада кўрсатилган:
Чет элдан келган даромаднинг чет эл грантлари - чет эл тўловлари - жорий чет элга пул ўтказмалари - чет элга капитал ўтказмалар - чет эл қарзлари минус тўловлари - ва бошқа чет эл харажатларининг ташқи дефицит: чет элдан молиялаштириш ортиқчалиги (профитсити).Бюджет дефицитини молиялаштириш - бу ижобий салдо натижасида юзага келган бюджет дефицит ёки р есурсларни тақсимлашни қоплаш билан боғлиқ бўлган хукумат хатти -харакатлари. Бюджет чизиғидан юқорида бўлган барча моддалардан фарқли ўлароқ молиялаштириш ликвидликни бошқариш мақсадида
амалга ошириладиган давлат пассив ва активни ўз ичига олади, давлат дастурларини амалга ошириш бундан мустасно.
Юқорида айтиб ўтилганидек, молиялаштириш бюджетнинг дефицити ёки профитситига
тескари ишора билан боғлиқ бўлиши керак. Молиялаштириш ҳукумат томонидан қабўл
қилинган қарзлар қийматига минус давлат олдинги қарзларига (амортизатор) минус
ликвидликни бошқариш мақсадида давлат томонидан бериладиган соф
кредитлар қўшув давлат кассалардаги нақд пул заҳирасини қисқартиришга т енг. Қарзнинг асосий қисмининг амортизациясигина молиялаштиришга киритилади, қарзлар бўйича фоиз тўловлари эса бюдж етнинг харажатлар қисмига т егишли ҳисобланади.
Баъзи давлатларда хукумат депозитларни қабўл қилиб банк фактори функцияси қисман бажаради. Бундай ҳолатда бундай денозитлар бюджет дефицитини молиялаштириш мақсадида улар хукуматининг банк системаси олдидаги қарз сифатида кўрсатилади.
Молиялаштириш давлатнинг ички манбалари ва чет элдан келиши мумкин. Ички
молиялаштириш мақсадида қарзлар марказий ҳукумат томонидан (бошқа таркибий)
хукуматларнинг бошқа қисимларидан олиниши мумкин.
Бир қатор давлатларда хукумат қонуни бўйича одатда молия вазирлигига бўйсунган
бўлган марказий банк устидан назоратга эга бўлганлиги учун, бюдж ет пул воситаларини молиявий органлардан қарзга олиши мумкин. Буни у тўғридан - тўғри қарз олиш ёки марказий банкдаги ўзининг денозитларини қисқартириш ҳисобидан амалга оширилади. Олтиннинг нархи ёки валюта курсининг ўзгариши сабабли юзага келга н марказий банкнинг реализация қилинмаган фойдасининг давлат бюджетига ўтказмалари, банк тизимини олдидаги қарзлар ҳисобланади. Ҳаттоки ҳукумат олдида ушбу қарзларни тўлаш билан боғлиқ мажбуриятлар юзага келмаган ҳам.Бироқ марказий банкнинг олтин ёки чет эл валютаси олди -соттидан оладиган фойдасидан
бюджетга ўтказмалари молиявий модда эмас, балки бюдж ет даромади ҳисобланади.
Кўпгина хукумат банк системасидан қимматбаҳо қоғозларни чиқариш ёъли билан қарз олади. Ушбу қимматли қоғозлар банклар орасида жалб қилувчи фоизларда берилади ёки ликвидликни бошқариш мақсадида тижорат банкларида сақланаётган депозитларни қисқартириш ёъли билан ҳам давлат қарз олиши мумкин. Бюджет дефицитини ички молиялаштириш бошқа манбалар хисобига ҳам амалга ошириш мумкин. Бўлар далат ичидаги турли ташкилотлар бўлиб, давлат қарз - мажбуриятларини сотиб олади ва ушлаб туради. Улар суғурта фондлари,
пенция фондлари, саноат ташкилотлари ва хусусий шахсдир.
Тушунарли бўлиши учун бюджет дефицитини ташқи молиялаштириш нор езидентлардан
олинган янги кредитларни бериш ва уларни тўлашнинг турлилиги каби аниқланадиган ҳоҳлаган соф молиялаштиришга таалуқли бўладилар. Уларга ҳалқаро
ривожлантириш институтлари - Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт Банки вабошқалар.
Ривожланиш институти эмас, балки молия ташкилоти бўлган ХВФ томонидан молиялаштириш бу моддага киритилмайди, Марказий Банк (МБ) ҳисоб балансига киритилади ва молия органлари томонидан ҳукуматнинг ички кр едити сифатида кўрсатилади. Дефицитни ташқи молиялаштириш яна чет эл хукуматлари
томонидан келиб тушиши мумкин ва уларнинг ваколати давлатларо заёмлар кўринишида бўлади. Чет элдан олинган олдинги заёмлар моддаси миллий хукуматларнинг чет эл
банкларидан олган соф кредит ва бўлаклари, асосан товар ва хизматлар импорти учун
харидлар билан боғлиқ хорижий воситачиларнинг кр едитларига киритилади. Ниҳоят, бюдж етни
ўз операцияларининг ликвидлигини таъминлаш мақсадида давлат ушлаб турган давлатнинг хорижий валюталар заҳираси, хорижий банклардаги депозитлар ва хорижий қимматли қоғозлар заҳирасини қисқариши ҳисобига молиялаштириш ташқи молиялаштирис ҳ ҳисобланади.
Бу сўнгги модда яна МБ иҳтиёрида бўлган ва тўлов баланси дефицитини молиялаштириш мақсадида фойдаланиладиган ҳукумат резервлари деб ҳам аталадики, уни давлат р езервлари билан чалкаштириб юбориши мумкин эмас. Бюджет дефицитини қоплаш учун худди солиқлар сингари давлат даромадлари элементига айлантирилган давлат заёмларидан фойдаланилади.Ўртача 10 % дан 30 % гача давлат харажатлари солиқлар ва бошқа даромадлардан қопланмайди ва ўз устига давлат қарзининг ошишини оладиган давлат заёмларини чиқариш орқали молиялаштирилади. Давлат зайёмларини тарқатишдан олинадиган маблағ салмоқли миқдорда ишлаб чиқариладиган ҳарбий мақсадлар. Давлат бошқарув аппаратини боқис ҳига
сарфлаади. Унинг фоизлари бўйича қарз тўловларини ўзиш манбалари бўлиб солиқлар
ҳисобланади. Шу тариқа давлат заёмлари солиқларни ошишига олиб келади.

Download 166 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling