А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


 Иқтисодий муносабатларда мустақил субъект сифатида тижорат


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

 
1.2. Иқтисодий муносабатларда мустақил субъект сифатида тижорат 
банкини бошқариш 
 
Мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг бориш 
натижаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 
2019 йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий 
Мажлисга Мурожаатномасида қуйидагиларни алоҳида таъкидлаб ўтдилар: 
“Бугунги кунда банк тизимидаги энг асосий муаммо – улар капиталининг 
асосий қисми, яъни, 83 фоизи давлатга тегишли эканидир. Бу, ўз навбатида, 
банк секторида соғлом рақобатга тўсиқ бўлиб, хизмат кўрсатиш сифатига 
салбий таъсир қилмоқда. 
Ҳукумат ва Марказий банк халқаро молия институтлари кўмагида банк-
молия тизимини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегия ишлаб 
чиқиши лозим.
Бунда банк тизимига хусусий ва хорижий капитал кириб келиши 


12 
ҳисобидан биз давлат банклари улушини босқичма-босқич камайтириб 
борамиз. Бу эса соҳада рақобат муҳитини яхшилашга, тижорат банклари 
фаолиятини, кредитлаш сифати ва маданиятини ҳар томонлама оширишга 
хизмат қилади.
Шунингдек, молия бозорлари, жумладан, фонд бозорини ривожлантириш 
ҳам янги иқтисодий шароитда асосий мақсадларимиздан бири бўлиши керак.
Янги молиявий инструментларни жорий этиш ва облигациялар чиқариш 
орқали, банк хизматлари кўламини янада кенгайтириш, илғор ахборот 
технологиялари асосида банк тизимини ривожлантириш зарур
2
.” 
Шу жихатдан, тижорат банклари ташкилий таркибини кўриш 
моделларини ўрганиб чикилиши - бунақа ягона оптимал модел йуқ эканлигини 
кўрсатади. Хаммаси банк олдида турган аниқ максад ва вазифалар
ихтисослашув тури ва хусусиятлари, банкни ташкил этишнинг мухим 
хусусиятларига боғлик. Банклар жамғарма банки, ипотека кредит институти, 
траст банки, микрокредит институти ва бошка кўринишларда ташкил 
қилиниши мумкин ва мана шу кўринишлар банка у ёки бу ташкилий таркибни 
танлашда мухим омиллар булиб хизмат килади.
Акционерлик банкларида (хусусийдан фаркли равишда) акционерлар 
талабларини бирлаштириб боғлаб турувчи Банк Кенгашининг ўрни юкори. 
Ипотека банкида кўчмас мулкни бахолайдиган махсус бўлимнинг ўрни 
беқиёс.Инвестицион банкда Лойихавий молиялаш бўлими алоҳида ахамият 
касб етса, траст банкларда хар хил турдаги мижозлар мулкини бошқариш 
бўлими асосий ҳисобланади. 
Банкларнинг у ёки бу ташкилий тузилишга эга бўлиши маълум норматив 
талабларга хам боғлик.Маълумки, банк назорати органлари банкларни 
рўйхатдан ўтказиш ва уларга лицензия бериш жараёнида бир қатор хужжатлар 
(таъсис шартномалари, устав ва янги кредит институтининг фаолият 
хусусиятларидан келиб чикадиган ташкилий тузилиши) тақдим этилишини 
талаб қиладилар.Хуқуқий нормаларга кўра қайта ташкил этилган банклар
ўзларининг уставидаги ,ва энг асосийси, фаолият йўналишидаги, банк 
капиталидаги, ташкилий таркибидаги бўлажак ўзгаришлар тўғрисида банк 
назорати органларига хабар беришлари керак. Янги банк очишдан олдин унинг 
муассислари банк қанақа хуқуқий асосда (акционер, кооператив ва б)ташкил 
этилиши, қанақа таркибий бўлинмалардан (бошқарув, булимлар, секторлар) 
иборат бўлиши кераклигини ўзлари учун аник белгилаб олишлари керак. 
Банкка мос ташкилий таркибни вужудга келтириш бир марталик жараён 
эмас. Банкнинг дастлабки ташкилий таркибига банкни ривожлантириш кучига 
узгартириш киритиш билан,фаолият чегарасини ўзгартириш билан, янги 
турдаги банк махсулотларини яратиш ва ривожлантириш билан ўзгартиришлар 
киритилиши мумкин. Банкни реорганизация қилиниши унинг санациясига ёки 
кўшилиши ёки тугатилишига олиб келиши мумкин. 
2
.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси.Халқ сўзи 
29.12.2018 й.


13 
Шундай килиб, банк фаолиятини мукаммаллаштиришга қаратилган 
ташкилий қайта қуриш ички ёки ташқи омиллар натижасидагина амалга 
оширилади. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling