А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Тижорат банклари фаолиятини барқарорлаштириш ва унга


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

 
1.3.Тижорат банклари фаолиятини барқарорлаштириш ва унга 
таъсир қилувчи омиллар 
 
Иқтисодиётнинг муҳим бўғинларидан ҳисобланган банк тизими, хусусан, 
алоҳида олинган тижорат банкининг самарали фаолият кўрсатиши 
иқтисодиётнинг ривожланиш омили бўлади. Замонавий банк фаолияти турли 
рисклар билан бевосита боғлиқ бўлиб, уларни самарали бошқариш банкларнинг 
энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. 
Шуни айтиш керакки, тижорат банклари ўз фаолиятларини доимо турли 
иқтисодий субъектлар орасида бўлиб ўтадиган турли-хил иқтисодий 
алоқаларнинг ўзгарувчан шарт-шароитларида олиб боришади. Бундай 
алоқаларнинг умумийлиги тижорат банкларининг иш фаолиятини юзага 
келтиради ва бу фаолият ўз таъсирини тижорат банкларининг иш олиб бориш 
характери ҳамда барқарорлигини кўрсатади. Тижорат банкларининг фаолият 


15 
олиб бориш муҳити икки хил йўналишда кўриб чиқилади: макромуҳит 
(банкнинг ташқи муҳитдаги фаолияти), микромуҳит (банкнинг ички 
муҳитидаги фаолияти). 
Бундан ташқари, ҳар бир аниқ иқтисодий вазият капитални 
иқтисодиётнинг турли йўналишларига тақсимлашга ва ўз навбатида бундай 
тақсимланган капитал банк мижозлари гуруҳларига тақсимланишига ёрдам 
беради.
Табиий шароит, бевосита ёки билвосита банк мижозларининг иш 
фаолиятига таъсир қилади, чунки у табиий ресурсларнинг ишлатилиши, уларни 
қўриқланиши ва табиий офатларнинг юзага келишининг олдини ола билиш 
борасида алоҳида аҳамият берилиши лозим бўлган муҳит ҳисобланади. 
Банкнинг микромуҳити унинг ўз ички фаолиятидан келиб чиқади, шу 
билан бирга бу ерда: банкнинг хизмат турлари, ҳисоб-китоб турлари, тўлов 
усуллари маҳсулот етказиб берувчилар, воситачилар, мижозлар ва банкнинг ўз 
ходимлари уларнинг касб маҳоратлари ва банклар инобатга олинади. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling