А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова
-боб. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ АКТИВ ВА ПАССИВЛАРНИ
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув
1-боб. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ АКТИВ ВА ПАССИВЛАРНИ
БОШҚАРИШ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА МАЗМУНИ 1.1.Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқариш фанининг мақсад ва вазифалари. 1.2.Иқтисодий муносабатларда мустақил субъект сифатида тижорат банкини бошқариш. 1.3.Тижорат банклари фаолиятини барқарорлаштириш ва унга таъсир қилувчи омиллар. 1.4.Тижорат банкларини бошқаришни ташкил қилиш асослари. Таянч иборалар: банк, мажбурий захира, омонат, миллий валюта, пул маблағлари, ахоли, чакана хизмат. 1.1.Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқариш фанининг мақсад ва вазифалари Банклар фаолияти хам бошқа хўжалик юритувчи субъектлар сингари ўз фаолиятини олиб бориши учун етарли даражада пул ва молиявий ресурслари билан таъминлаган бўлиши керак, чунки уларнинг асосий таклиф этадиган ва кўрсатадиган хизматлари хам пул маблағлари ёки молиявий ресурсларда ташкил топади. Банкларда барқарор ресурс базасини шакллантириш ва уни янада кенгайтириш, аҳолининг бўш пул маблағларини банк омонатларига жалб қилишни янада рағбатлантириш ва кафолатлашга доир қабул қилинган Президентимизнинг қатор Фармон ва Қарорлари аҳолининг банк тизимига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2002 йил апрел ойида бўлиб ўтган саккизинчи сессиясида “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида” ги Қонун қабул қилиниши билан республикамизда аҳоли омонатларини кафолатлаш тизими ташкил этилишига асос солинди. Бўш пул маблағларини депозитларга жалб қилиш ва омонатларнинг янги ҳамда жозибадор турларини жорий этиш бўйича тижорат банклари томонидан фаол амалга оширилаётган тадбирлар натижасида банклардаги депозитлар ҳажми йилдан йилга ўсмоқда. Ҳозирда тижорат банклари томонидан мижозларга 400 дан зиёд омонат турлари таклиф этилмоқда. Уларнинг 100 дан ортиғи хорижий валютада жорий қилинган бўлиб, АҚШ доллари, Евро ва Англиянинг фунт стерлинг валюталарида омонатлар жалб қилиняпти. Мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганларидек: “Бугун мамлакатимизнинг барқарор ривожланиш йўлида изчил илгарилаб боришини таҳлил қилар эканмиз, ўтган йили принципиал муҳим ислоҳотларни амалга ошириш бўйича қатъий қадамлар қўйилди, деб айтишга барча асосларимиз бор” Мамлакатимизда аҳоли даромадларининг ошиб бориши билан унинг 11 таркиби ҳам ўзгариб, тадбиркорлик фаолиятидан олинаётган даромаднинг салмоғи барқарор ўсиб бораётгани алоҳида эътиборга моликдир. Аҳоли даромадларининг ошиши ўз навбатида уларнинг банклардаги омонатларининг салмоғининг ошишига олиб келди. Бозор иқтисодиёти шароитида тижорат банкларининг фаолияти фойда олишга йўналтирилган бўлади. Бозор иқтисоди шароитида банк фойдасининг иқтисодий моҳияти янгича ижтимоийиқтисодий тус олиб бормоқда, чунки тижорат банкларининг фойдаси банк капитали тўпланишининг ва банк ривожланишининг асосий манбасидир. Банк фойдасининг ўсиб боришига таъсир қиладиган бир неча хил омиллар мавжуд улар – банкнинг рентабеллиги, вақтинча бўш маблағларнинг самарали ишлатилиши, турли хил пуллик хизматлар доирасини (факторинг, лизинг, траст хизматлари ва ҳ.к.) кенгайтириш, фойда келтирмайдиган активларни камайтириш, фойда келтирувчи активларни кўпайтириш ва бошқалар ҳисобланади. Иқтисодий ривожланиш босқичида тижорат банкларининг асосий иш тамойилларидан бири юқори даражада фойда олишга қаратилган бўлади. Банкларнинг фаолияти доимо фойда кўриш билан боғлиқ бўлмасдан, улар фаолиятида зарар кўриш эҳтимоли ҳам учраб туриши мумкин. Банклар фаолияти ижобий бўлган ҳолларда банкларнинг фойда олиши ва салбий фаолият натижасида банкларнинг зарар кўриш эҳтимоли юқори бўлади. Юқорида айтилган фойда келтирувчи захираларни амалда татбиқ қилиш жараёнида банкнинг иш фаолияти иқтисодий жиҳатдан таваккалчилик (зарар кўриш эҳтимоли билан) билан боғлиқ бўлади. Тижорат (акцияли, пай асосида ва хусусий тартибда ташкил қилинган) банклар ҳуқуқий ва хусусий шахсларга «Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги» қонунда назарда тутилган операцияларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш орқали шартнома асосида кредит, ҳисоб-китоб ва бошқа хил банк хизматларини кўрсатади. Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling