А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


 Актив ва пассивларни бошқаришни ташкил қилишнинг


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

 
2.3. Актив ва пассивларни бошқаришни ташкил қилишнинг 
тамойиллари ва усуллари 
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқаришнинг асосий 
мақсади – риск даражасини минимал даражага тушириб, фоиз тушумлари ва 
фоиз харажатлари орасидаги фарқни максималлаштиришдан (барқарор 
даражада тутиб туриш) иборат. 
Ушбу мақсадга бир вақтнинг ўзида актив операциялари ҳажмини 
ошириш билан бирга депозит потенсиалини кучайтириш орқали эришилади. 
Актив операцияларини амалга ошириш учун жалб этилган манбалар 
таҳлилини ўтказиш ва мижозга зарур суммани бериш учун банк маблағлари 
етарли ёки йўқлигига ишонч ҳосил қилиш зарур. Тижорат банки депозитлар 
мудатлилиги 
асосида 
йўналтирилаётган 
ресурсларни 
аниқлаш 
ва 
мувофиқлаштириб бориш зарур
11

Россиялик иқтисодчи олим И.О.Лаврушиннинг фикрича: “Актив ва 
пассивларни бошқаришнинг моҳияти у кўплаб ўн йилликлар давомида 
қўлланиб келинган алоҳида бошқарув (активлар, пассивлар ва спредларни) 
11
Фазылова С. Управление активами и пассивами: основные вопросы - Спр. Цент.банк Р.Уз., Центр 
экономических исследований и статистики -Т.: Шарк, 1997. cтр. 5. 


31 
услубларини ягона мувофиқлаштирилган жараёнга бирлаштиришдир. Шундай 
қилиб, актив ва пассивларни бошқаришнинг асосий вазифаси – банкнинг 
алоҳида 
қисмларини 
эмас, 
балки 
унинг 
балансини 
яхлитлигича 
мувофиқлаштирган ҳолда бошқаришдан иборат”
12

Ўзбекистонлик иқтисодчиларнинг фикрича, жалб этилган ресурсларни 
бошқариш – банк ликвидлилиги ва даромадлилигини сақлаган ҳолда активларга 
маблағ жойлаш мақсадида ресурслар базасини шакллантириш учун эркин пул 
маблағларини сифатли ва самарали тарзда жалб этишдан иборатдир. Активлар ва 
пассивларни самарали бошқариш ўз ичига қуйидагиларни олади: 
- банк даромади ва харажатлари орасидаги фарқнинг маржа ёки спред 
кўринишидаги ортиб бориши; 
- кредит ресурсларининг даромадлилик ва таваккалчилигининг зарур 
даражасига риоя қилиш; 
- фоиз 
таваккалчилигини камайтириш мақсадида банкнинг фоиз 
ставкасининг ўзгаришларига таъсирчан активлари ва пассивларига алоҳида 
эътибор бериш
13

Активлар ва пассивларни бошқаришнинг моҳияти шундаки, банклар ўз 
активлари ва пассивлари мажмуа(портфел)ларига унинг умумий мақсадлари – 
юқори даромад ва таваккалчиликнинг меъёрий даражасига эришишда банкнинг 
қўшма портфели ролини белгилаб берадиган ягона, яхлит бирлик сифатида 
қарайдилар. Активлар ва пассивларни биргаликда бошқариш банкни депозитлар 
ва заёмлар сифатида жалб этилган маблағларни ишбилармонлик фаоллиги ва 
мавсумий цикллари тебранишлари таъсиридан сақлаш воситаси, шунингдек банк 
мақсадларининг рўёбга чиқишига имкон берадиган активлар портфелини 
шакллантириш учун маблағ билан таъминлайди. 
Хорижлик иқтисодчи олим П.С.Роузнинг фикрича, “активлар ва 
пассивларни бошқаришнинг моҳияти стратегияларни шакллантириш ҳамда банк 
баланси тузилмасини унинг стратегик дастурларига мувофиқлаштирадиган чора-
тадбирларни амалга оширишдан иборат”
14
. Бошқа муаллифлар активлар ва 
пассивларни бошқаришни фоиз таваккалчилигини камайтириш, даромадларни 
оптималлаштириш ва банкнинг тўловга қодирлигини таъминлаш мақсадида 
дисбалансни бошқариш деб таърифлайдилар. активлар ва пассивларни 
бошқариш шунингдек активлар ва пассивлар тузилмасини уларнинг 
мудатлилиги, сифати, дифференциаллашганлиги ва нарх тавсифлари нуқтаи 
назаридан, шу билан бирга банкнинг фаолият жараёнида йўқотишларнинг 
олдини олишга қаратилган ҳаракатлари деб ҳам қаралади. 
Шундай қилиб, активлар ва пассивларни бошқариш деганда банк баланси 
активлари ва пассивлари тузилмасини молиявий менежментнинг муайян 
12
Лаврушин О.И. Управление деятельностью коммерческого банка (банковский менеджмент). – М.: Юристъ, 
2003. стр.368. 
2
Маткаримов М. Формирование ресурсной базы коммерческого банка // Рынок, деньги и кредит. Ташкент. 
2005. – №1. стр. 10-11.
14
Роуз П.С. Банковский менеджмент. Предоставление финансовых услуг: пер. с англ. 2-е изд., - М.: Дело Лтд, 
1997. стр. 477. 


32 
стратегиялари ва мақсадларига эришишни таъминлайдиган шакллантириш ҳамда 
уни кейинчалик мувофиқлаштиришни англаш лозим
15

Активлар ва пассивларни самарали бошқариш қуйидагиларга эришишни 
таъминлайди: 
- берилган 
таваккалчилик 
даражасида 
активларнинг 
максимал 
даромадлилик даражасини таъминлайдиган оптимал тузилмасини;
- пассивларнинг молиявий таъминот манбаларини жалб этиш бўйича 
харажатларни минималлаштиришни таъминлайдиган оптимал тузилмасини; 
- маржанинг, яъни активлар даромадлилиги ва пассивлар харажатлилиги 
ўртасидаги ижобий фарқнинг, максимал қийматини таъминлайдиган активлар 
ва пассивлар тузилмасини. 
Активлар ва пассивларни самарали бошқариш учун қуйидаги вазифалар 
бажарилиши шарт: 
- “арзон” ресурслар жалб қилиб, сўнг уларни нисбатан баланд фоизлар 
билан топшириш орқали таъминланиши мумкин бўлган кирим ва чиқим 
ўртасидаги банк маржаси ёки спредни кўпайтириш ва сақлаб қолиш; 
- Марказий банк қимматли қоғозларига, банклараро кредитларга маблағ 
жойлашни максималлаштириш орқали эришиш мумкин бўлган банкнинг юқори 
даражадаги ликвидлилигини сақлаб қолиш. Айтиш керакки, Ўзбекистондаги 
тижорат банклари фаолияти Марказий банк томонидан мувофиқлаштириб 
турилади. Ликвидлилик коэффициенти, жорий активларнинг талаб қилиб 
олинадиган ва муддати 30 кунгача бўлган мажбуриятлар суммасига нисбати 
сифатида белгиланадиган “жорий ликвидлилик кўрсаткичи” (банкнинг 
сўндирилиш муддати 30 кун ва ундан оз, бир марта бўлса ҳам муддати 
узайтирилганлари бундан мустасно, ва / ёки аввалги берилган ссудалар қоплаш 
мақсадида берилган, шунингдек муддати ўтиб кэтган кредитлар) камида 30%
16
ни ташкил этиши шарт. 
Активлар ва пассивларни бошқариш функциясини ташкиллаштириш. 
Активлар ва пассивларни бошқариш функциясини ташкиллаштириш учун 
қуйидагиларни амалга ошириш зарур: 
- тегишли қўмиталар, бўлинма ва рискни бошқариш даражалари ўртасида 
аниқ ваколатлар ва мажбуриятлар доирасини тақсимлаб чиқиш; 
- тегишли ваколат, кўникмалар ва малакага эга бўлган ходимлар ва 
ресурслар ажратиш; 
- қарорлар қабул қилиш жараёнини белгилаб олиш; 
- бошқарув маълумотларига бўлган талабларни белгилаб олиш; 
- тегишли ташкилий тузилмани қуриш. 
15
Лаврушин О.И. Управление деятельностью коммерческого банка (банковский менеджмент). – М.: Юристъ, 
2003. стр.370. 
16
Тижорат банклари ликвидлигини бошқаришга бўлган талаблар тўғрисида N 421НИЗОМ– Т.: Мазкур 
Низомга АВ 29.01.2013 й. 559-1-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқаруви Қарорига мувофиқ ўзгартиришлар 
киритилган 

Лаврушин О.И. Управление деятельностью коммерческого банка (банковский менеджмент). – М.: 
Юристъ, 2010. стр.370. 


33 
Марказий Банкнинг Бошқармаси томонидан 1998 йилнинг 2 ноябрида № 
421 остида тасдиқланган “Тижорат банкининг ликвидлилигини бошқаришга 
бўлган талаблар тўғрисидаги Низом”нинг 3.4-бандига мувофиқ ҳар бир банкда 
ресурсларни бошқариш қўмитаси шакллантирилиб, унинг мажбуриятлари - 
ликвидлиликни самарали бошқаришни таъминлаш мақсадида банкнинг турли 
бўлинмалари ҳаракатларини мувофиқлаштиришдан иборат.
17

“Ликвидлилик-даромадлилик” дилеммасини ҳал қилишда активларни 
бошқаришнинг уч хил ёндошуви мавжуд. Биринчи усул энг оддий усул 
ҳисобланади, яъни ресурсларнинг умумий фонди усулидир (pull-of-funds). 
Иккинчи усул – активлар тақсимоти ёки ресурслар конверсияси (assеt 
allocation and conвеrsion of funds). Учинчи усул - ЭҲМ ларни қўллаш орқали 
бошқаришнинг илмий усули ва таҳлилидан фойдаланиш. Ушбу усуллар 
активларни бошқаришда ҳар бирининг ижобий ва салбий томонлари мавжуд. 
Дастлаб, биринчи усулга тўхталсак. Ресурсларнинг умумий фонди 
усулида банкнинг барча ресурсларини бирлаштириш ғояси ётади. Тўпланган 
ресурслар кейин активларга жойлаштирилади. (кредитлар, давлат қимматли 
қоғозлари, кассадаги нақд пуллар ва б.) . Ушбу усулнинг моҳиятини 
қуйидаги чизмадан кўриб тушуниш мумкин (3-расм).

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling