А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова
Тижорат банклари актив ва пассивларининг таркиби
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув
2.2.Тижорат банклари актив ва пассивларининг таркиби
Рисклилик даражасига қараб активлар тўрт гурухга бўлинади. 1- гурух рискдан холи бўлган активлар. Буларга: накд пуллар ва бошқа касса хужжатлари, Марказий банкдаги "Ностро", "Востро" счетидаги маблағлар, мажбурий резерв счетидаги маблағлар, хазина векселлари, давлат облигациялари, Марказий банкнинг қимматли қоғозлари ва облигациялари киради. 2-гурух кичик рискли активлар. Буларга: бошқа банкларнинг "Ностро" ва "Востро" корсчетларидаги олиниши лозим бўлган маблағлар, еврооблигациялар, қисқа муддатли биринчи синф таъминланганликка эга бўлган кредитлар ва бошқа хужжатлар киради. Бу активлар буйича риск даражаси 20% га тенг. 3-гурух юкори рискли активлар: бошқа банкларга берилган кредитлар, бошқалар учун банк берган гаров ва кафолатлар. Бу активлар буйича риск 50 % га тенг. 4 -гурух энг юкори даражадаги рискли активлар: қимматли қоғозлар сотиш ва сотиб олиш счети, сотиб олинган векселлар, траст хужжатлар ва аккредитивлар, тратталари бўйича мижозларнинг мажбуриятлари, банкнинг тўланмаган акциялари бўйича мижозларнинг мажбуриятлари, суд жараёнида бўлган кредитлар, аккредитивлар, форвард, сотиш ва сотиб олиш (банк билан ва банклараро) лар киради. Хар бир тижорат банки ўз активларини жойлаштиришни ва уни бошқариш усулларини ўзи ишлаб чиқмоғи зарур. Маълумки, тижорат банклари активларининг қиймати ва улардан олинадиган фойда ўзгариб туриши мумкин. Активлар билан боғлик рисклар активлар бахосининг ва улар бўйича олинадиган фойда миқдорининг камайиши активлар бўйича рисклар салмоғининг ошишига олиб келади. Бу масалани активларни тўғри диверсификация қилиш йўли билан хал қилиши мумкин. Чунки баъзи бир активлар бўйича улар қийматини пасайиши бошқа активлар қийматини ўсиши билан қопланиши ва натижада банк активларининг умумий қийматларини саклаб қолиши имкониятига эга бўлиши мумкин. Банк активларининг қийматини ва улардан келадиган даромадларни тўғри хисоб-китоб қилиб режалаштириш банк фаолиятининг самарадорлигига олиб келиши, активлар қийматини нотўғри хисоблаш, уларни жойлаштириш банкнинг молиявий аҳволида қийинчиликлар туғдириши мумкин. 28 Иқтисодиёт нуктаи назаридан активларни бошқариш масалалари пассивлардан алоҳида кўриб чиқилади, бирок амалиётда улар ўзаро боғлиқдир. Банк балансининг пассив қисмидаги жалб этилган маблағларнинг манбаларини тахлил қилмасдан актив операцияларни амалга ошириш қийин. Тижорат банки йўналтириладиган ресурсларни депозитлар муддатлиги асосида вақти-вақти билан аниқлаш ва тартибга солиш муаммосига дуч келади. Аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг банклардаги депозитлари ҳажмининг ўсишини рағбатлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар, жумладан, доимий равишда жозибадор омонат турларини таклиф қилиш, узоқ муддатли банк депозит сертификатларини ва облигацияларини муомалага чиқариш ҳамда бу борада жорий этилган имтиёзлар ва қулай шарт- шароитларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, ҳозирда тижорат банклари томонидан 400 дан ортиқ жозибадор омонат турлари таклиф этилмоқда. Бугунги кунда банклар ресурс базасининг муттасил ўсиб бораётганлиги, ўз навбатида банкларнинг кредитлаш ва инвестициялаш имкониятларини кенгайтириб, банк активлари ҳажмининг ошишига имкон бермоқда. Айни пайтдa бaнклaримизнинг умумий aктивлaри ҳaжми aҳoли вa юридик шaxслaрнинг ҳисoб рaқaмлaридaги мaблaғлaрдaн икки бaрoбaрдaн ҳaм кўпдир. Бу эса ушбу мaблaғлaрни ишoнчли ҳимoя қилиш ҳaмдa улaргa ўз вaқтидa вa тўлa ҳaжмдa xизмaт кўрсaтишни кaфoлaтлaйди. Банк фаолиятини ташкил қилишнинг илк босқичи, банк ресурcларини шакллантиришдан иборат. Банк ресурсларининг мукаммал ташкил қилиниши ва тежамли ишлатилиши ҳар қандай банк фаолиятининг самарали олиб борилишига замин яратади. Ҳосил қилинган ресурслар банкларнинг тижорат ва хўжалик фаолиятини таъминлаш учун ишлатилади. Бозор иқтисодиёти шароитида банк ресурсларини шакллантириш ва улардан оқилона фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Тижорат банкларининг ресурс базасини шакллантириш нафақат янги мижозларни жалб этиш, балки ресурслар манбалари тузилмасини доимий равишда ўзгартириб туришни ҳам ўз ичига олган ҳолда, банк активлари ва пассивларидан оқилона фойдаланишнинг таркибий қисми ҳисобланади. Банк пассивларидан самарали фойдаланиш депозит сиёсатининг оқилона юритилишидан иборат бўлади. Тижорат банклари ресурсларининг таркибини тадқиқ қилишдан олдин банк ресурсларининг иқтисодий моҳиятини назарий жиҳатдан ҳар томонлама чуқур ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлади деб ўйлаймиз. Ресурс - французча «rеssoursе» 8 . сўзидан олинган бўлиб, пул маблағлари, ёрдамчи маблағ, имконият, заҳира, маблағ ва имкониятлар манбаи, даромадлар манбаи, хом-ашё деган маъноларни ўзида мужассамлаштиради. 8 Совет Энциклопедия луғати. М. Совет Энциклопедия 1986 г.; Финансово-кредитный словарь М. Финансы и статистика 1986 г. 368 с.; Узбекско-русский словарь. гос. изд-во инностранных и национальных словарей. М.: 1959 г. 343 с. 29 Иқтисодий манбаларда «ресурс» сўзи турли ҳил маъноларда, яъни, табиат ресурслари, молиявий ресурслар, иқтисодий ресурслар, инсон ресурслари ва бошқа кўринишларда тез-тез учраб туради. Иқтисодий ресурслар асосий қисми, бу молиявий ресурслар бўлиб, бу ресурслар иқтисодиётнинг ривожланишини таъминлаш учун фойдаланиладиган пул-кредит ва бюджет маблағларини ташкил қилади. Молиявий ресурсларнинг асосий манбаи бўлиб, вақтинчалик бўш турган пул маблағлари, солиқлар, жисмоний шахcларнинг пул маблағлари, чек- депозит эмиссияси билан боғлиқ маблағлар ва бошқалар ҳисобланди. Банк ресурслари тўғрисида республикамизда и.ф.н. Б.Бобоев томонидан илмий тадқиқот иши олиб борилган. Унда банк ресурсларининг моҳияти, таркиби, ресурсларни шакллантириш билан боғлиқ муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш йўлларини кенг очиб беришга ҳаракат қилган. Республикада пул бозорини шакллантириш ва унда пул ресурслари билан операциялар ўтказишда банклар фаолиятининг стратегиясини ишлаб чиқиш учун банк ресурслари тушунчасини ҳамда банкларнинг ресурслар билан боғлиқ ҳолда ўтказиладиган операцияларнинг моҳиятини тўлиқ англаш ва талқин этиш лозим. Хорижий иқтисодчи олимлар томонидан ёзилган назарий манбалар ҳамда амалиётчилар иқтисодий таҳлилларини ўрганар эканмиз, шу нарсага амин бўлдикки, «банк ресурслари» тушунчасига катта эътибор берилган. Масалан, Е.Рид, Р.Коттер, Е.Пилл ва Р.Смитларнинг 9 муаллифлиги остида чоп қилинган «Коммерчэские банки» китобида банк балансини гуруҳлаштирилган ҳолда кўриш мумкин ва унда пул маблағларининг манбаларига алоҳида эътибор берилганлиги ҳамда уларни тадқиқ этишда банкларнинг пассив операцияларини чуқур таҳлил қилиш зарурлиги уқтирилганининг гувоҳи бўлдик. Яна бир гуруҳ Д. Полфреман ва Ф. Форд 10 каби иқтисодчи олимлар банк фаолиятини таҳлил қилишда банк ресурсларини, банк пассивлари деб кўриб чиқишган ҳамда улар банк акционерлари маблағлари ва жамғармачиларининг маблағларидан ташкил топган, деган фикрни билдиришган. Бу қарашнинг иккинчи жиҳати шундаки, тижорат банклари шу ресурсларни ўз мажбуриятларини бажариши учун мукаммал жойлаштиришни афзал кўради ва шу орқали ресурслардан юқори самара олиш учун қаттиқ кредит сиёсатини олиб боради, ҳамда тижорат банкларининг фаолияти мижозлари олдида олган мажбуриятларини бажаришга қаратилган бўлади. Шундан келиб чиқиб, «банк ресурслари» нафақат қарз мажбуриятлари ёки эгалик ҳуқуқини олиш учун маблағ жалб қилиш, балки банк учун даромад келтирадиган заҳира ва имконият ҳамдир. Банкнинг пассив операциялари – банкнинг ўз ва жалб қилинган маблағларини устида амалга оширилган амалиётларда юзага келади. Молия- кредит луғатларда берилишича, банкларнинг пассив операциялари бу – «Банклар кредит ва бошқа актив амалиётларни бажариш учун ўз ресурсларини шакллантириш операциялари» дир. 9 Э.Рид, Р. Коттер, Э.Пилл ва Р.Смит «Коммерческие банки» перевод с англ. М. Космополис 1991г. стр.-16 10 Полфреман Д., Форд Ф. Основы банковкого дело. Перевод с англ. Москва инфра 1996 г. стр.-102. 30 Пассив операцияларнинг хилма-хиллиги, уларни бошқариш заруриятини юзага келтиради ва хозирги кунда уларни бошқариш банк менежментини ташқил этувчи асосий кисмларидан эканлигини кўришимиз мумкин. Банк пассивларини бошқаришдаги асосий эътибор банкнинг ликвидлигини таъминлаш билан боғлик бўлиб, бу ерда пассивларнинг хар тури алоҳида эътиборга олинади. Пассивларни бошқаришда бегона пуллар билан ишлаш билан бир каторда (яъни жалб қилинган маблағлар) мижозларни талаби ҳам қондирилади. Банклар ресурсларидан самарали фойдаланиш учун ўз пассивларини бошқаришни ўта эҳтиёткорлик ва катъий ҳолатда олиб боради ҳамда банкнинг ликвидлигини ва даромадлилигини таъминлайдилир. Банк пассивларини бошқарилишини қўйидагиларни ўз ичига олади ва олиши керак. Пассивларни бошқариш – банкни барқарор ресурслар билан таъминлаши, жалб қилинган ва ўз маблағлари ўртасида нисбатни оптимал тарзда белгилаши, пассивларни бошқариш орқали капиталнинг етарлилиги талабларини назорати, ҳамда депозитлар турларини салмоғини кўпроқ бўлишини таъминлаши ва мулкчилик шаклларини манфаатларини ифода этиши, шу билан бирга муддатли жамғармаларга алоҳида эътибор берилиши ва ликвидликни таъминланиши лозим. Умуман олганда, жалб қилинган ресурсларни муддатлари бўйича жойлаштирилган активларнинг муддатлари ва суммаларини мос келиши ва натижавий ҳолатда банк фойда кўриши лозим. Банк пассивларини бошқаришдан мақсад банкни барқарор ресурслар базаси билан таъминлаш бўлиб, банкнинг олиб бораётган ёки олиб бориши лозим бўлган депозит сиёсатига боғлик бўлади. Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling